Ekvidistant teng amplitudali panjara . joylashtirilgan ketma-ketlikdagi har bir tebratgichlar orasidagi tok fazasi avvalgisiga nisbatan f burchakka ortda qolayotgan bo’lsa. Agar d<81. Синфаз панжара кандай тузилишга эга?
Агар панжара тебратгичлари бир хил фазага эга бўлса, бундай панжаралар синфаз антенналар деб аталади. Тенг амплитудали ток билан қўзғатилувчи, n - та йўналтирилмаган тебратгичлардан ташкил топган, бир-биридан d- узоқликда жойлашган, чизиқли тизим эквидистант тенг амплитудали панжара деб аталади.
82. Синфаз панжаранинг ЙД тахлил килинг
Синфаз панжаранинг йўналганлик диаграммаси кенглиги тўлқин узунлиги камайиши, тебратгичлар сони ва улар орасидаги масофа ортиши билан тораяди. Агар синфаз панжарада тебратгичлар сони камайтирилса ва улар орасидаги масофа nd қийматини, яъни антеннанинг чизиқли ўлчамларини сақлаш мақсадида катталаштирилса, асосий япроқ кенглиги ўзгармасдан қолади, лекин ён япроқлар сатҳи ортади. d < 0,5λ да ён япроқлар сатҳи деярли ўзгармайди, аммо тебратгичлар сони ортиб, таъминот тизими мураккаблашади. Шунинг учун, d масофа йўналмаган ёки ярим тўлқин узунлигидаги тебратгичларда 0,5λ га, бир тўлқинлиларда λ га тенг қилиб олинади. Ён япроқлар сатҳини камайтириш учун, марказий тебратгичлар катта, қолганлари кичикроқ токларга эга эквидистант панжаралардан ёки антенна марказидан узоқлашган сари тебратгичлар орасидаги масофа ортиб борувчи тенг амплитудали панжаралардан фойдаланилади. Амплитудалар тақсимлаш қонунини танлаш ёки тебратгичларни жойлаштириш орқали ён япроқлар сатҳини кераклича камайтириш мумкин. Антеннанинг берилган чизиқли ўлчамларда тенг амплитудали эквидистант панжаралар каттароқ ЙКга эга бўлади. Бинобарин, ЙКни камайтириш ёки антенна ўлчамларини ошириш ҳисобига ён япроқлар сатҳини камайтиришга эришилади. Тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган йўналмаган синфаз нурлатгичлар тизимининг йўналганлик диаграммаси чизиқли панжара йўналганлик диаграммаси билан бир хил. Синфаз чизиқли панжара тебратгичлар жойлашган чизиққа перпендикуляр ва унинг марказидан ўтувчи текисликда айланали йўналганлик диаграммасига эга. Икки текисликда, мисол учун горизонтал ва вертикал, тор йўналганлик диаграммасини олиш учун синфаз панжара икки ўлчамли бўлиши керак.
83. Югурма тўлқинли антенна деб кандай антеннага айтилади?
Югурма тўлқин антеннналарининг 3 та иш режими мавжуд:
V = с; c/V = 1 (эркин фазо тўлқини режими);
V > с; c/V < 1 (тез тўлқин режими);
V < с; c/V > 1 (секин тўлқин режими).
84.c/v=l, c/>1, c/v< 1, бўлган холатлар учун йўналганлик диаграммаларини келтиринг
85. Кўзғатилган сиртнинг нурлатиши
Tor YD ni o’zida nurlatuvchi yuzani mujassamlashtirgan antenna-apertura yordamida hosil qilish mumkin. Ya’ni E va H vektorlarning tashkil etuvchilari o’zaro perpendicular joylashgan nurlatuvchi yuza.
Mohiyatiga ko’ra apertura- antenna yoyilmasi bilan chegaralangan to’lqin frontining bir qismi bo’lib,elektromagnit maydonni nurlatishda faol ishtirok etadi. Aperturalar nurlatuvchi tirqishning va elektromagnit to’lqinni qaytaurvchi yoki yutuvchi yuzaning tuzilishiga bog’liq holda turli shakllarda bo’lishi mumkin.Qo’zg’atilgan yuza GYugens manbai deb nomlanuvchi elementar yuzalarning yigindisi sifatida ko’rib chiqiladi. Elementar ds yuzadagi Ey va Ex maydon vektorlari qiymatlarini ekvivalent toklar prinspi asosida ikkita o’zaro perpendiklyar yuzali elektr Ie va Im toklar maydonlari superpozitsyali sifatida qarash mumkin.
Yuza kichik bo’lganligi sababli ko’rsatilgan toklar yigindisining uzunligi dyva dx toklari Ie va Im teng bo’lgan o’zaro perpendikulyar elementar dipol sifatida qaraladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |