@magistrlarofficial
kanali Savollar tushishiga biz adminlar javob bermaymiz!!!
1.Илмий
фаолият объектлар, ҳодиса (жараёнлар)нинг хусусиятлари, ўзига
хосликлари ва қонуниятларини аниқлаш мақсадида борлиқни ўрганиш ва олинган
билимларни амалиётда қўллашга йўналтирилган фаолият ҳисобланиб,
фундаментал ва амалий тадқиқотлардан иборатдир.
2.Фундаментал тадқиқотлар табиат, жамият ва инсоннинг тузилиши,
шаклланиши
ва ривожланишига оид асосий қонуниятлар ҳақида янги билимлар олиш, улар
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, шунингдек муайян фаолият натижасида яратилган
объектларни
ўрганишга
йўналтирилган назарий
ва
(ёки)
тажрибага
йўналтирилган фаолият ҳисобланади
3.Амалий тадқиқотлар амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш
учун асосан янги билимлар ва фундаментал тадқиқотлар натижаларини қўллашга
йўналтирилган фаолият ҳисобланади.
4.Илмий экспертиза илмий лойиҳа бўйича асослантирилган қарор қабул қилиш
мақсадида уни ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва хулоса тайёрлашга
қаратилган фаолиятдир
5.Фан - инсон фаолияти соҳаси бўлиб, унинг вазифаси борлиқ ҳақидаги объектив
билимларни ишлаб чиқиш ва назарий томондан тизимлаштириш ҳисобланади
6.Илмий назария – бу маълум бир ходисалар йиғиндисини тушунтириб берувчи ва
илгари сурилган барча қонуниятларни асословчи ва шу сохада очилган
қонунларни ягона бир асосга бирлаштирувчи билимлар тизимидир
7.Ихтиёрий фаннинг асоси методологиядир. Методология термини орқали
фаолиятнинг
методлари, структураси, мантиқий шаклланиши ва воситаларини
ўргатувчи таълимот тушунилади. Махсус-илмий ва
фалсафий методологиялар
мавжуд бўлиб, махсус –илмий методология ўз навбатида бир неча поғонага
бўлинади:
умумий ва илмий методологик концепциялар, алоҳидаги махсус фанлар
методологияси, тадқиқотлар методикаси.
8.Илмий тадқиқот – фаннинг мавжудлик шаклидир.
Фаннинг ривожланиши
далилларни йиғиш, ўрганиш ва тизимлаштириш, мантиқан текис илмий қонунни
яратиш мақсадида айрим ва алоҳида қонуниятларни умумлаштириш ва очиб
беришдан бошланади
9.Илмий йўналиш деб, фаннинг муайян тармоғида жамоавий тарзда бажариладиган
йирик фундаментал, назарий ва амалий масалаларни ҳал этишга бағишланган
илмий тадқиқот соҳасига айтилади. Илмий йўналиш
комплекс муаммолар,
мавзулар ва масалалар каби тизилмавий бирликларга эга.
10.
Муаммо деб, тадқиқот этишни талаб этадиган мураккаб илмий масалага
айтилади. Муаммо эски билимлар билан эмперик ва назарий тадқиқотлар асосида
топилган янги билимлар орасида зиддият пайдо бўлганда вужудга келади, яъни у
муаммовий
вазиятнинг
натижасидир.
Комплекс муаммолар деб, бир илмий йўналишдаги бир қанча йирик масалаларни
ўз ичига олувчи муаммолар мажмуасига айтилади.
11.
Илмий мавзу деб, тадқиқот этишни талаб қилувчи муаммоларнинг муайян
соҳасини қамраб олувчи илмий масалага айтилади. У муаммонинг аниқ бир
соҳасига қарашли анча майда илмий масалларга асосланади, унда
қўйилган масалани хал этишда муайян тадқиқот вазифаси ечилади.
12.
Илмий тадқиқот ишлари (ИТИ) ўз мақсадига, табиат ёки
саноат билан
боғлиқлик даражаси ва илмий чуқурлигига кўра учта асосий турга ажратилади:
1.фундаментал (назарий), 2.амалий 3.ишланма.
13.
Монография деб – илмий дунёқараши бир хил бўлган бир ёки бир нечта
муаллиф томонидан муайян бир муаммо ёки мавзуни ўрганишга бағишланган
китоб шаклидаги илмий нашрга айтилади.
14.
Дарслик деб – мазкур фаннинг ўқув дастуридаги барча материалларни
ўзида тўлиқ сақлаган ва расмий инстанция томонидан тасдиқланган ўқув нашрига
айтилади.
15.
Ўқув қўлланмаси - дарсликни баъзан ўрнини босувчи ва унга қўшимча
бўлувчи ўқув нашридир. Ўқув қўлланмаси аниқ ўқув
дастури асосида яратилиб,
фан
асосларини
чуқур
ўрганишни
таъминлайди
ва
баъзи
қисмларни чуқурров ёритишга ёки машқлар ечишга қаратилади.
16.
Кашфиёт илмий фаолиятнинг энг юқори даражадаги намойишидир.
Кашфиёт объектлари уч хил бўлиши мумкин: Қурилма бўйича кашфиёт Усул
бўйича кашфиёт. Ишлаб чиқаришга қўллаш бўйича кашфиёт
17.
Диссертация деб – илмий кенгаш ёки ДАК мажлисида очиқ тарзда ҳимоя
қилинадиган илмий тадқиқотнинг махсус шаклига айтилади. У фан доктори, фан
номзоди ва магистлик академик даражасини олиш мақсадида bажарилади.
18.
Магистрлик диссертацияси - магистратурада таълим олаётган талабанинг
якунловчи иши хисобланади. Диссертация иши талабанинг ўқиш даврида
эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган илмий тадқиқот
ишининг натижасидир
19.
Метод деганда маълум жараённи назарий жиҳатдан
таърифлаб бериш ва
амалий жиҳатдан амалга ошириш учун фойдаланиладиган усул tушунилади.
20.
Методология–ўрганилаётган масалани хусусиятларини эътиборга олган
ҳолда тадқиқот методларини танлаш ва қўллаш имконини яратиб берувчи фандир
21.
Илмий тадқиқот методлари 3 турга бўлинади. Эмперик тадқиқот
методлари. Эмперик ва назарий тадқиқод методлари. Назарий тадқиқод
методлари.
@magistrlarofficial
kanali Savollar tushishiga biz adminlar javob bermaymiz!!!
@magistrlarofficial
@magistrlarofficial
@magistrlarofficial