Камол Раҳмонов вобкент тарихи



Download 124,45 Kb.
bet9/12
Sana30.04.2022
Hajmi124,45 Kb.
#596955
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ВОБКЕНТ ТАРИХИ. К.РАХМОНОВ

Матбуоти. 1933 йил 11 апрелда Вобкент туманининг биринчи матбуот органи -“Қизил пахтакор” газетаси 1500 нусхада Яхё Юсупов муҳаррирлигида босмадан чиқди.
“Қизил пахтакор” дастлабки йилларда коллективлаштиришни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, саводхонликни ва чаласаводлиликни тугатиш жарчиси бўлди. 1969 йилдан бошлаб туман газетаси - “Пахта учун кураш” номи остида чиқа бошлади.
Мустақиллик шабадаси эса бошлаши билан газетага “Вобкент ҳаёти” номи берилиб, туман газетаси озодлик ва истиқлолни тарғиб эта бошлади. Меҳнат ва бошқарувга муносабат, пудрат ва фермерлик усули афзалликлари, ислоҳотлар бераётган самара, маънавият, маданият, медицина, савдо, қурилиш ва бошқа соҳалардаги ўзгаришлар газета саҳифаларида ўз аксини топди.
“Вобкент ҳаёти” –Вобкентнинг ёрқин солномасидир. Унинг саҳифаларида туман аҳолисининг ўтмиш ҳаёти, бугуни ва ёрқин келажаги акс этиб турибди. Газета замон билан нафас олмоқда, давр билан юксалмоқда. Унда юрт истиқболи ва Ватан равнақи йўлида фидоийлик кўрсатганларнинг беқиёс хизматлари, орзу-умидлари баён этилмоқда. Мустақиллик йилларида бу газетанинг адади кўпайиб(2000 нусха), мазмундорлигиянада ортди. У маънавиятнинг фаол тарғиботчиси сифатида давр руҳи ва нафасини ўз саҳифаларида бекаму кўст ёритиб келмоқда. Жамоатчилик фикрини уйғотишда доимо керак бўлган муносиб минбар, бунёдкор куч сифатида аҳолининг ижтимоий-сиёсий ва айни пайтда маънавий билимини оширишда, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларни омма онгига етказишга муҳим ҳисса қўшаётган маънавият жарчисидир.
“Вобкент ҳаёти” газетасида турли йилларда Шаҳоб Шамсиддинов, Жўра Ражабов, Субҳон Умаров, Олим Жўраев, Хикмат Хўжаев, Шариф Шукуров, Саид Ражабов, Баҳодир Муҳиддинов, Тошпўлат Ҳусенов, Рауф Шаропов, Маҳбуба Холова кабилар бош муҳаррир лавозимида ишлаганлар. Ҳозирги кунда шоир, журналист, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Ўктам Истатов бош муҳаррир ҳисобланади. 2009 йил 9 ноябрдан муҳаррир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган касб соҳиби рост сўзни айтиш саодатини ўзига олий бурч деб билади. Серғайрат ижодкор 2010 йил 13 апрелдан туман ҳокимининг фармойишига биноан газетанинг бош муҳаррири этиб тайинланди. Ў.Истатов ҳассос ижодкор сифатида ҳам танилган. “Қалб нидоси” (1999 й), “Одамийлик қиссаси” (2001 й.) китоблари даги шеърлар ҳаёт, вафо, меҳр-оқибат ҳақида мушоҳадага чорласа, очерклари инсоний фазилатлар, қадриятлар хусусида теранроқ ўйлашга мажбур этади.
Вобкент тумани ижодкорлари ва газетанинг жонкуяр мухбирлари.
Саид Ражабов- эл ардоғидаги журналист, қарийб 50 йил умрини матбуот иши – газетачиликкка сарфлаган инсон. Самарали ижоди ва ғайрат-шижоати билан энг яхши инсоний фазилатларни намойиш этган.
Рауф Шаропов- газета таҳририятида мусаҳҳиҳлик вазифасида иш бошлаб, йиллар ўтиши билан газетхонларга меҳр-оқибат, одамийлик, улкан бунёдкорликлар ҳақидаги туркум мақола ва очеркларини ҳавола этган. Ёзган танқидий мақолалари билан айрим хато-нуқсонларни бартараф этишга яқиндан кўмаклашган. Таҳририятда адабий ходим ва масъул котиб вазифаларида фаолият кўрсатган, кейин эса туман радио эшиттиришлар таҳририятида муҳаррирлик қилган. Ёшлигида вилоят ва республика газеталарида “Нола” ва “Ҳалоллик” тахаллуслари билан танқидий ва долзарб мавзуларда мақолалар ёзган. Р.Шаропов умрининг охирги йилида газета муҳаррири вазифасида тер тўкиб, ёш журналистларга пухта сабоқ берган. Оғир хасаталик ижоди гуллаб-яшнаган даврда устоз журналистни орамиздан бевақт олиб кетди.
Тошпўлат Ҳусенов-ижодкор, зукко мураббий ва кўмакка ҳамиша тайёр устоз сифатида танилган. Ўз фаолиятини дастлаб тумандаги 17-мактабда етакчиликдан бошлаб, кейинчалик туман радиоэшиттиришлар муҳаррияти ва туман газетаси таҳририятида фаолиятини давом эттирган. Серғайрат ижодкор аввал “Пахта учун кураш” газетасининг маданият бўлими мудири, кейинроқ эса газета муҳаррирининг ўринбосари ва 14 йилга яқин бош муҳаррир вазифаларида самарали меҳнат қилди. Т.Ҳусенов газетани сифатли ва мазмундор қилиб чиқариш билан биргаликда ижод қилишдан чарчамади. Адибнинг “Кумушкент жилолари”, “Аналҳақлар фожиаси”, “Оқибат ёки тангрининг тарозиси”, “Файзи авлиёнинг тиллолари” каби кўплаб китоблари китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Сермаҳсул журналист ва адиб Т.Ҳусеновнинг режалари бисёр эди. Аммо шафқатсиз ўлим азиз инсон ва ижодкорлар сардорини 2010 йил сентябрда орамиздан эрта олиб кетди.
Шодмон ҳожи Нуруллаев – эзгу ишлар соҳиби, айни пайтда кексалик гаштини сураётган, таҳририятда кўп йиллар суратчи-мухбир вазифасида ишлаган.
Қадр Барноев- бир неча йил газета таҳририятида ишлаб, ёш шоир ва журналистларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшди. Ижодкор ҳалқимиз тарихи, гулгун замонага бағишланган достон, шеърлар ва ғазаллар муаллифи сифатида барчага таниш.

Download 124,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish