Камол Раҳмонов вобкент тарихи


Вобкент электр таъминоти корхонаси



Download 124,45 Kb.
bet11/12
Sana22.06.2022
Hajmi124,45 Kb.
#691890
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ВОБКЕНТ ТАРИХИ. К.РАХМОНОВ

Вобкент электр таъминоти корхонаси
1948 йилда Баҳрин қишлоғида колхоз раиси Эсан Зокиров ташаббуси билан туманда биринчи бўлиб сув билан ишлайдиган кичик қувватли ГЭС электр станция қурилди. Бу станция Баҳрин Воши, Мурсулаймон, Чорровот, Сўфидеҳқон, Астарбоб қишлоқларида кечқурунлари 3-4 соат ток бериб туради.
ГЭСни ишлатишда Бадраков деган рус кишиси ва Ҳазратқул Мухторов деган маҳалламиз фарзанди муҳандис бўлиб ишлайди. Ҳазратқул Мухторов маҳалламиздан биринчи бўлиб электр энергияси бўйича махсус курсини тугатиб мутахассис ҳисобланади. 1950 йилларда Халач қишлоғида ҳам колхоз раиси Даврон Бобоқулов ташаббуси билан ГЭС қурилди. 1956 йилда туман марказида Навоий шаҳридан 35Х10 қувватли электр токи келтириб, хонадонлар ёритилади. 1963 йилда эса туман марказида 110Х35Х10 қувватли электр токини тақсимловчи станция қурилди. Шундан кейин туман қишлоқларида аста секин доимий электр токи боради. 1964 йил ноябр ойида доимий электр токи боради. 1964 йил ноябр ойида Сўфидеҳқон маҳалласида ҳам доимий электр токи кириб келади. Туманимизда ва маҳалламизда электрлаштиришни ташкил этишда, хонадонларда мўъжизавий чироқ ёқишда Қурбон Фатоев, Фазлиддин Шамсиддинов, Ҳазратқул Мухторов, Шароф Исаев, Наим Раимов, Одина Зарипов, Исмоил Нуров кабиларнинг хизмати катта. Ҳажвон маҳалла хўжалар қишлоғида туғилган Хайрулло Саъдуллаев (Худо раҳмат қилсин). 1978 йилда электрлаштириш бўйича туманда биринчи олий маълумотли мутахассис ҳисобланади. Бугун электр энергиясиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Ҳозирги кунда корхона раҳбари Аслонов Илҳом Рустамович қўл остида 74 нафар ишчи-ходим фаолият кўрсатади.
МОЛИЯ
Молия 1926 йилда район ташкил топиши билан молия бўлими ҳам ташкил топди. Молия бўлими туман бюджетини тузиб ундан келадиган маблағ йўлларини топишни бажарди. Туман бўлимида солиқ агентлиги ҳам ташкил топди. Туман молия бўлимида дастлаб Виталий Николаевич Багданенко мудирликка тайинланди. Шунингдек, туман молия бўлимида Бозор Жумаев, Ҳасан Икромов, Очил Ҳалимов, Баҳрон Олмуродов, Тилав Қаюмов, Рая Хўжаева, Робия Бегишоева, Иноят Ширинов каби мутахассислар 30-40 йиллар давомида ишлаб туман тараққиётида салмоқли ҳисса қўшганлардандир.
Айниқса, 1955 йилдан 1978 йилгача молия бўлими мудири бўлиб ишлаган Ҳасан Икромов ўзининг олийжаноб фазилатлари билан туман халқига яқин ва ҳурматли бўлиб қолган эди. Молия бўлими давлат томонидан белгиланган солиқ нормаларига аҳолига етказиб ва йиғиб олиш ишларини бажарар, маориф маданият ва соғлиқни сақлаш ижтимоий таъминот каби ишларни ривожлантириш режаларини тузар ва буларга маблағ топиш йўлларини изларди. Мустақиллик натижасида молия тизимида катта ўзгаришлар вужудга келди. 1992 йил январидан бошлаб молия бўлимидан солиқ инспекцияси ажралиб алоҳида солиқ инспекциясига айлантирилди. Айни пайтда туман молия бўлими мутахассислари туманнинг иқтисодий ҳисоб китобини олиб бормоқдалар. Туман маҳаллий бюджетини тўғри юритиш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, маданият ва маърифат, маориф ишлари учун маблағ ажратиш каби ниҳоятда масъулиятли, айни пайтда савобли иш молия бўлими зиммасига юкланган. Молия бўлими мамлакат иқтисодий қувватини режалаб борувчи ташкилотдир.
СОЛИҚ
1926 йилда район Молия бўлимида солиқ инспекцияси агентлиги тузилган. Тумандаги аҳолини 1930-1950 йиллар орасида солиқлардан ниҳоят азият чекилган. Шўролар даврида ҳам солиқлар тури ниҳоят кўп бўлган. Ҳатто мевали дарахтлар учун ҳам солиқ солинган. Аҳоли солиқни тўлаш учун ҳеч қандай иложи бўлмаган. Шунда солиқ тўловчилар хонадондаги гулни, жийда ёки палосни, қўй, эчки, қора молни ўзича пулга ҳисоблаб солиқ учун олиб кетган. Халқ томорқасидаги дарахтларни ҳам солиқлар жабридан чопиб ташлаган. Айрим солиқ тўловчилар ўзича солиқ ундириш усулларини ўйлаб топган.
1925-1930 йиллардаги ер-сув ислоҳоти, иккинчи жаҳон уруши йилларидаги оғир кунлар вобкентликлар учун ҳам энг қора кунлар бўлиб қолган. Солиқ тизимидаги айрим ўзгаришлар иқтисодий юксалиш натижасида 60-70 йилларда келиб, қисман енгиллаша бошлади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, солиқ тизимига ҳам жуда катта ўзгартиришлар киритилди.
Солиқлар мамлакат қудратини оширишда асосий омиллардан бўлиб, 1992 йилда молия ҳузуридаги солиқчилар алоҳида ташкилотга бирлашдилар. Шунга Абдурасул Ражабов бошчилигида 8 нафар ходим билан солиқ идораси ташкил этилди.
1994 йилда солиқ инспекцияси ташкил этилиб, унда 36 нафар солиқчилар иш олиб бордилар. Айни пайтда элликка яқин махсус маълумотли қадрлар мамлакат иқтисодиётини таянчи солиқ сиёсатини талаб даражасида олиб бормоқда.

Download 124,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish