№
|
Камчилик ва таклиф
|
Жавоб
|
Етакчи ташкилот (Гулистон давлат университети)
|
Етакчи ташкилот Гулистон давлат университети раҳбариятига диссертация ишимизни чуқур таҳлил қилган ҳолда хулосаларини билдирганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
|
1.
|
SMART-технологиялар асосида тармоқ технологиялари фанини ўқитиш моделининг таркибий қисми бўлган ўқув жараёни компонентида ўқитишнинг шакллари, усул ва воситаларининг ўзаро қўлланилиш усуллари ҳақида кўпроқ маълумот берилса тадқиқот ишининг амалий аҳамияти янада ошган бўларди.
|
Тадқиқотда ўқитишнинг шакллари, усул ва воситаларининг ўзаро қўлланилиш усуллари ҳақида диссертацияда 7-8 – иловаларида тўлиқ маълумот берилган.
|
2.
|
Диссертациянинг 1-бобида баён қилинган “Тармоқ технологиялари фанини ўқитишда SMART-технологияларидан фойдаланишнинг назарий асослари” бўйича республика олимларининг охирги 5 йилгача бўлган ишлар таҳлилларини кўпайтириш лозим.
|
Ушбу камчиликни қабул қиламиз.
|
Оппонентлар
|
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
(Расмий оппонент: п.ф.д., проф. Д.И.Юнусова)
|
Расмий оппонент педагогика фанлари доктори, профессор. Дилфуза Исраиловнага тадқиқот ишимизни чуқур таҳлил қилиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирганликлари учун миннатдорчилигимни билдирамиз.
|
1.
|
1.1, 1.2, 1.4-расмларда келтирилган компонентлар орасида мантиқий-функционал боғланишлар тўлиқ акс эттирилмаган.
|
1.1–, 1.2 –, ва 1.4 - расмларда SMART–таълимни ташкил этувчи элементлари алоҳида қараб чиқилиши кўзда тутилган.
|
2.
|
1.3-расмда келтирилган Эйлер-Венн диаграммасида қайд этилган маълумотларга кўра диссертация 28-саҳифасида келтирилган A ∩ B, A ∩ C, B ∩ C кесишма тўпламлар элементлари нотўғри топилган. Бундан ташқари “алгебраик тўпламлар назарияси” (26-саҳифа), “алгебраик тўпламлар кесишмаси” (29-саҳифа) жумласи ишлатилган. Бунда алгебраик сўзи ноўрин ишлатилган.
|
Камчиликларни қабул қиламиз.
|
3.
|
2.2-расмда (авторефератда 2-расм), 3.4-жадвалда (авторефератда 3-жадвал) келтирилган талабаларнинг тармоқ технологиялари фанидан касбий компетенцияларининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонларида интеллектуал мезон талабаларнинг фанга оид билимларни ўзлаштирганлик даражасини англатган. Бу даражалар миқдор ўлчови билан ўлчанади (2,3,4,5 баҳолар ёки аввалги 100 баллик тизим), фаолиятли мезонда сифат ўлчови тўғри, мотивацион мезонда талаба мотивациясини жадвалдаги изоҳда ишлатилган суст, етарли, юқори сифатлар билан ўлчаш тўғри бўлади.
|
Камчиликларни қабул қиламиз.
|
4.
|
7,10, 12-иловаларни асосий матнга ўтказиш 2-бобда баён этилган методиканинг салмоғини орттирган бўлар эди.
|
Камчиликларни қабул қиламиз.
|
5.
|
Диссертация матнида манбаларга мурожаатлар тўлиқ эмас (5,6-саҳифалар).
|
Автореферат ва диссертациянинг кириш қисми бир хил бўлишлиги учун бажарилган
|
6.
|
Диссертация матнида “интерактив”, “тематик”, “процедура”, “персонал” каби жумлалар учрайди. Уларни ўзбек тилидаги таржимасини ишлатиш мақсадга мувофиқ.
|
Камчиликларни қабул қиламиз.
|
7.
|
Диссертациянинг 15-саҳифасида “Интернет – буюмлар” (баъзан “буюмлар интернети” ёки “интернет ашёлари” деган атама ҳам ишлатилади) инглиз тилидаги Internet of Things сўзларидан олинган, деб таъкидланган. Диссертация матнида бу атамалар аралаш ишлатилган. Худди шундай «Flipped classroom» ва унинг "ағдарилган" кўринишидаги таржимаси ишлатилган. Битта тушунча учун битта атама қўлланса маъқул бўлар эди.
|
Камчиликларни қабул қиламиз.
|
8.
|
Диссертация ва автореферат матнида техник, имловий ва услубий (стилистик) камчиликлар учрайди. Авторефератнинг рус тилидаги таржимасида таҳрир талаб матнлар (тадқиқот вазифалари, янгиликлари,...) бор.
|
Камчиликларни қабул қиламиз.
|
|