Камбағалликка қарши курашиш 2021 йилнинг асосий иқтисодий масаласига айланади



Download 132,16 Kb.
bet1/26
Sana23.02.2022
Hajmi132,16 Kb.
#164733
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
2021 MUROJAATNOMA


2020 йил 29 декабр куни бўлиб ўтган бу галги мурожаатномада ҳам кўп масалалар, хусусан, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви раҳбарлари, бозор иштирокчиларига кучли мессеж берилди. Қуйида мурожаатномада давлат раҳбари томонидан билдирилган асосий тезислар келтирилади.
Камбағалликка қарши курашиш 2021 йилнинг асосий иқтисодий масаласига айланади.
1. 2021 йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. Шунингдек, ҳукумат ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни минимал меъёр даражаларида босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқади.
Камбағаллик муаммоси ҳақида гапириш, уни расмий минбардан тан олиш босқичидан ўтдик. Кейинги маррада камбағал аҳоли ким деган саволга жавоб бериш зарур. Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари мана шу масалага ойдинлик киритади. Бундан ташқари, энг кам истеъмол харажатларини эълон қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 39 моддасининг тўлиқ ижросини таъминлаш учун ҳам хизмат қилади.
Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Конституцияси 39 моддаси.
2. Социал реестр ишга тушади. Камбағаллик ҳисобини аниқ юритиш ва аҳолига тўғридан тўғри ёрдам беришни осонлаштириш учун ижтимоий реестр ишга тушади. Келгуси йилдан тўлиқ ишга тушадиган «Ижтимоий реестр»да «темир дафтар»даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилади. Аслида социал реестрнинг жорий этилиши давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг ҳақиқий эгасига бориши ҳам таъминланади, негаки, барча рўйхат ва хизматлар электрон, шаффоф юритилиши режалаштирилган.
Хусусийлаштириш ва трансформация жараёни давом этади.
1. Давлат компанияларини трансформациялаш жадаллаштирилади. Президент иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак, деб ҳисоблайди. Келгуси йилда «Навоий кон-металлургия комбинати», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб этиш имкониятига эга бўлиши керак.
Жорий йилда Миллий банк ва Ипотека банк еврооблигациялар чиқаришга муваффақ бўлди. Энди навбат давлат корхоналарига. Албатта еврооблигация чиқариш учун, аввало, халқаро рейтинг олиш керак.
Рейтинг олиш давомида корхоналар фаолияти ва уларнинг бозори тўлиқ ўрганилади. Улардаги мавжуд муаммолар рейтинг агентликлари томонидан баҳоланади. Бу эса давлат компанияларини янада самаралироқ ва очиқ-ошкора ишлашга ундайди.
Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда MacKenzie, Boston Consulting Group, Rothschild каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди.
Таъкидланишича, 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади. 
2. Давлат улушлари сотилади, хусусийлаштириш жадаллаштирилади. Таркибий ислоҳотларнинг яна бир йўналиши бу – давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришдир. Келгуси йилда «Фарғонаазот» ва «Деҳқонобод калий» заводлари, «Кока-кола ичимлиги» корхонаси, «Билдирсой» ва «Чорвоқ» оромгоҳлари, «Ичан қалъа» ва Hyatt Regency меҳмонхоналари, «Пойтахт» бизнес мажмуаси, алкогол, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилиши маълум қилинди. Албатта, бу каби активлар очиқ ва самарали сотилиши керак. Бунга эса мамлакат раҳбари таъкидлаганидек, халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчилар жалб этилади.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади.

Албатта, давлат улуши сотилиш стратегияси танланади, кўп ҳолларда истиқболли харидорга улушлар сотилиши мумкин. Масалан, давлат банкларини йирик стратегик инвесторларга сотилиши, аввало уларнинг бошқарув тизими, иш услублари ва молиявий менежментини такомиллаштириш имконини беради. Ушбу масалада шаффофлик ва фақат ошкораликни юқори даражада таъминлаш талаб этилади.

Download 132,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish