Камаси қарор



Download 151,37 Kb.
bet1/6
Sana29.04.2022
Hajmi151,37 Kb.
#594147
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16876
Лойиҳа
 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

 
 
 
Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим
муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таҳсил оладиган ўқувчиларни қабул қилиш квоталарини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки хафта муддатда ҳамда 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 15 январга қадар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари асосида маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларига, ўқувчиларнинг қизиқишлари ҳамда иш берувчиларнинг буюртмаларига асосан Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторига мувофиқ ўқувчиларни қабул қилиш квоталари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;
тизимида коллежлар, олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар икки хафта муддатда ҳамда 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 15 январга қадар ўз эҳтиёжлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари доирасида давлат грантлари асосида профессионал таълим муассасаларининг қабул квоталарини касблар
ва мутахассисликлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳудудлар кесимида, профессионал таълим муассасалари, касблар ва мутахассисликлар доирасида давлат грантлари бўйича қабул квоталарини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқувчилар қабул қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати мазкур муассасаларнинг ўқувчи ўрни ва зарурий моддий-техник базасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тизимида коллежлар, олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилишни ташкил қилиш бўйича дастурий таъминотни 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яратиш чораларини кўрсин;
2021 йил 1 январга қадар олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчиларни тамомлаган мутахассислиги бўйича тегишли олий таълим муассасасига суҳбат асосида қабул қилиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳар йили 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда йирик иш берувчи муассасаларнинг асосланган таклифлари асосида Профессионал таълимнинг йўналишлари, касблари ва мутахассисликлари классификаторини қайта кўриб чиқсин ҳамда зарур ҳолларда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб давлат грантлари асосида белгиланган қабул квоталари ва кам таъминланган оилалардан ўқувчиларни бепул асосда таълим олишларини ҳисобга олган ҳолда давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида” 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
 
 


Download 151,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish