Камаси қарор



Download 151,37 Kb.
bet3/6
Sana29.04.2022
Hajmi151,37 Kb.
#594147
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ

ҳужжатлар йиғма жилди – абитуриент томонидан профессионал таълим муассасаларига топшириладиган ҳужжатлар тўплами;
бино раҳбари – имтиҳон (ёзма, ижодий, тест) ушбу Низом талабларига мувофиқ қатъий ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, кузатувчилар ва абитуриентларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс;
имтиҳон комиссияси – имтиҳон (ёзма, ижодий, тест) ўтказадиган ва жавобларини холис текширадиган ва баҳолайдиган комиссия;
қабул квотаси – Давлат гранти ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган ўқувчилар қабул қилиш режаси;
тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида тегишли профессионал таълим муассасалари бошқарув ҳуқуқи билан берилган юридик шахс;
эксперт гуруҳи – имтиҳон (ёзма, ижодий, тест) саволларини тузиш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳ.
5. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик
ва идоралар, таълим муассасалари томонидан ташкил этилади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган қабул квоталари доирасида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

6. Кам таъминланган оилалардан абитуриентлар қабул квоталаридан ташқари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда – Давлат комиссияси) томонидан махсус ажратилган ўринларга қабул қилиниши мумкин. Ушбу ўқувчиларнинг ўқиши қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат грантлари асосида амалга оширилади.
7 Имкониятлари чекланган абитуриентлар имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган профессионал таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва йўлланмалари асосида қабул қилинади. Мазкур профессионал таълим муассасалари ҳар бир гуруҳи учун қабул кўрсаткичлари 15-20 нафар ўқувчилар доирасида белгиланади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини Профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш ва уларни ўқитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
8. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлардан иборат абитуриентларнинг ҳужжатлар йиғма жилди шакллантирилади:
мутахассислиги ёки касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
паспорт ёки туғилганлик хақидаги гувоҳнома нусхаси;
касб-ҳунар мактаблари учун умумий ўрта таълимни (9-синф негизида), коллежлар ва техникумлар умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ёки профессионал таълим ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси;
3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари томонидан (имконияти чекланган шахслар учун) берилган хулосалари ва йўлланмалар;
Касб-ҳунар мактабига қабул қилиш тўғрисидаги аризасининг “Ўзим ҳақимда қўшимча қуйидагиларни маълум қиламан” устунида ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (I ва II гуруҳ ногирони, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиси, кам таъминланган оиладан) қайд этилади.
9. Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни ёзма (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби мазкур низомнинг 5-иловасига, профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни саралаш тест синовлари орқали қабул қилиш тартиби мазкур низомнинг 6-иловасига мувофиқ ўтказилиши мумкин.
 

Download 151,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish