Кафолат суғурта компанияси



Download 42,27 Kb.
bet5/13
Sana23.02.2022
Hajmi42,27 Kb.
#176700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
uzb strategicheskiye plan razvitiya 2019 3

Номи

Бозор улуши
(%)

1.

“Ўзагросуғурта” АЖ

12,6

2.

“Ўзбекинвест” ЭИМСК

11,5

3.

“Gross Insurance” МЧЖ

9,5

4.

"New Life Insurance” МЧЖ

8,7

5.

"Agros Hayot” МЧЖ

7,5

6.

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ

7,1

7.

“Oʻzbekinvest Hayot” СК МЧЖ

6,2

8.

“Alfa Invest” СТ МЧЖ

5,3

9.

“Alskom” СК АЖ

4,4

10.

"Euroasia Insurance” ҚК МЧЖ СК

3,6




Жами 10 нафар етакчи компаниялар

76,4




Бошқа суғурта компаниялари

23,6




Барча суғурта компаниялари бўйича жами

100,0

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси маълумотларига кўра, бугунги кунда юридик ва жисмоний шахслар учун 150 турдан ортиқ суғурта хизматлари таклиф этилмоқда.


Умуман олганда суғурта компанияларини шартли равишда 2 та гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. гуруҳ – давлат иштирокидаги суғурта компаниялари. Ушбу гуруҳга “Ўзагросуғурта” АЖ, “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ, “Ўзбекинвест” ЭИМСК киради.

  2. гуруҳ – нодавлат ва кэптив суғурта компаниялари. Ушбу гуруҳ энг кўп сонли компаниялар гуруҳи бўлиб, унинг энг йирикларига “UVT Inshurans” СК МЧЖ (Ташқи савдо вазирлиги кэптив компанияси), “Ишонч” БСК (Ўзбекистон банклари Ассоциацияси), “Agro Invest Sug'urta” АЖ ("Микрокредитбанк" ОАТБ кэптив компанияси), “Hamkor Sug’urta” МЧЖ (“Hamkorbank” АТБ кэптив компанияси), “Халқ Суғурта” СК МЧЖ (Халқ банки кэптив компанияси) ва бошқалар киради.

Қуйида ҳар бир гуруҳнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари келтирилган:



Гуруҳ

Афзалликлар

Камчиликлар

Давлат иштирокидаги суғурта
компаниялари

  • кенг ҳудудий тармоқнинг мавжудлиги;

  • тарихий шаклланиб қолган мижозлар базаси;

  • етарли даражада юқори капиталлаштириш;

  • молиявий барқарорлик.

  • эскирган моддий-техник база;

  • кадрлар сиёсатини давлат органлари билан келишиш зарурати;

  • малакали мутахассисларнинг сезиларли даражада кетиб қолиши;

  • айрим масалаларни ҳал этишда тезкорликнинг мавжуд бўлмаслиги.

Кэптив суғурта
компаниялари

  • муассисларнинг жиддий мадади;

  • муайян соҳада ихтисослашув;

  • ходимлар ва жараёнларни бошқариш тезкорлиги;

  • меҳнат учун ҳақ тўлашнинг юқори даражаси;

  • юқори технология ва рекламани жорий этиш учун катта маблағларни йўналтириш

имконияти.

  • паст капиталлаштириш даражаси;

  • тармоқларга мансублиги;

  • корпоратив мижозлар ўртасида юқори бўлмаган обрў;

  • ривожланмаган филиаллар тармоғи.

Олинган маълумот асосида “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ фаолиятининг SWOT-таҳлили (кучли ва заиф томонлари таҳлили) ўтказилди.





Кучли томонлари

Компаниянинг универсаллиги, тармоққа мансублиги мавжуд эмаслиги;

Компаниянинг маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчилик ташкилотлари
билан мустаҳкам алоқаси мавжуд;

Мос молиявий ресурсларнинг мавжудлиги - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ Ўзбекистонда йиғимлар бўйича энг яхши компаниялар ўнталигига киради, активлари 125 млрд. сўмдан ортиқ суммани, устав капитали 33 млрд. сўмдан
ортиқ суммани ташкил этади;

“Кафолат Ҳаёт” МЧЖ СК ва “My assist” МЧЖ шўъба компанияларнинг
мавжудлиги;

Компания ходимларининг аксарияти юқори малакага эга. Бунга олдиндан юқори малакага эга ходимларни танлаш ва / ёки уларни келгусида ўқитиш ҳисобига
эришилади;

Таниқли бренднинг мавжудлиги - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ
Ўзбекистон суғурта бозорида таниқли ҳисобланади;

Ягона стандартлар ва универсал суғурта технологияларини қўллаш - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ бошқарувнинг ягона корпоратив стандартлари бўйича
ишлайди, универсал суғурта технологияларини қўллайди;

Компания рейтинги халқаро стандартлар бўйича “B+” (барқарор), миллий
стандартлар бўйича “uzA++” (энг юқори молиявий кўрсаткич);

ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сифат менежменти тизими жорий
этилди

МҲХС бўйича аудит олиб борилади;




Суғурта бозорида катта иш тажрибаси - 21 йил.

Заиф томонлари

Рақобат позициясини сақлаб қолиш йилдан йилга мураккаб бўлмоқда - 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига компаниянинг бозордаги улуши 7,1 фоизни ташкил
этди;

Катта ҳажмга эга ҳудудий бозорни етарли бўлмаган даражада қамраб олиш;

Суғурталовчилар портфелининг қисми йўқолиши билан кузатиладиган кадрлар
қўнимсизлиги;

Компанияда тўловлар даражасининг ўсиши (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 24,8
фоиз);

Портфелнинг мувозанатланмаган тузилмаси - юқори тўловлар даражаси билан
ФЖМС ва ИФЖМСнинг суғурта портфели тузилмасида устунлик қилиши;

Бизнес жараёнларининг автоматлашиши даражасининг етарли эмаслиги;




Имкониятлар

Ҳудудий агентлик тармоғининг самарали ривожланиши;

Янги бозорлар ёки бозорлар сегментларига чиқиш;

Суғурта маҳсулотлари хилма-хиллигини барча
кенгайтириш;

суғурта

турлари бўйича

Электрон масофавий сотувлар каналларини ривожлантиришни фаоллаштириш;

Мажбурий суғурта қилиш турларини жорий этиш;

Бизнес жараёнларининг автоматлашиши даражасини ошириш;

Хавфлар

Компания капиталлаштирилиши етарли эмаслиги;

Хорижий суғурта компанияларининг бозорга чиқиши;

Ўсиб борувчи рақобат босими (Ўзбекистон
миқдорининг ошиши);

бозорида

суғурталовчилар

Воситачиларда савдо кучининг ошиши (суғурта хизматлари бозорида асосий воситачилар: банклар, автосалонлар, агентлар ва суғурта брокерлари юқори миқдорда воситачилик ҳақини талаб этади, бу эса суғурта тарифининг ошишига
ва суғурта маҳсулоти рақобатбардошлиги пасайишига олиб келади);

Мутахассисларнинг мукофотлаш даражаси
компанияларига ўтиб кетиш эҳтимоли;

юқори

бўлган суғурта

Аҳолининг суғурта фаоллиги етарли эмаслиги.

Ташкилотнинг кучли ва заиф томонларини, бозорнинг имкониятлари ва таҳдидларини ҳисобга олган ҳолда, компания вазифасини Ўзбекистон фуқароларининг эҳтиёжларини қондирадиган тегишли суғурта маҳсулотларини тақдим этиш орқали уларнинг фаровонлигини ҳимоя қилиш сифатида шакллантириш мумкин.


Шакллартирилган вазифадан тамойиллар таркиби ҳам келиб чиқади: масъулиятлилик ва виждонлилик;
мижозлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мўлжаллаш;
амалга ошириладиган суғурта битимларининг ишончлилигини ва самарадорлигини таъминлаш;
ишбилармонлик аҳлоқ қоидаларига риоя этиш;
мижозларга комплекс ва сифатли хизмат кўрстатиш; суғурта хизматларининг кенг доирасини тақдим этиш; суғурта маданияти даражасини ошириш;
замонавий бошқариш усуллари;
энг янги ахборот технологияларини изчил жорий этиш; янги сотувлар каналини шакллантириш;
ходимларни ўқитиш тизимини яратиш ва уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириш бориш;
Вазифа ва тамойиллар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда компания томонидан миллий суғурта бозорининг мутлақ етакчиси бўлиш, ишончли, салобатли ва изчил ривожланиб бораётган компания обрўсини мустаҳкамлаш каби мақсад қўйилиши мумкин.
Мутлақ етакчиликка эришишга йўналтирилган стратегияни ишлаб чиқишда “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ жадал ўзгарувчи технологиялар билан изчил ривожланиб борувчи тармоқларда қўлланиладиган ўсишнинг базавий стратегиясига риоя этиши лозим.
Компания ўз суғурта маҳсулотларини яхшилаши ёки тармоқда қолган ва бозордаги ҳолатини яхшилаган ҳолда янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлаши лозим.
“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг базавий стратегияси умумий стратегияга эришишни таъминловчи функционал статегиялар билан мустаҳкамланиши лозим.

  1. Ходимлар соҳасидаги стратегия - юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш ва мустаҳкамлаш. Кадрлар қўнимсизлиги даражасини пасайтириш учун ходимлар меҳнат фаолиятини бошқариш тизимини жорий этиш лозим. Ходимлар лавозимини кўтариш, пасайтириш, ўзгартириш ёки уларни ишдан бўшатиш учун ходимларни йилик баҳолаш натижаларини қўллаш лозим. Ўзбекистоннинг суғурта хизматлари бозоридаги юқори малакали ва истеъдодли профессионаллар чекланганлиги масаласини ҳал этиш учун компания ўз ходимлари ўқиш ҳақини тўлаб бериши мумкин.

  2. Маркетинг стратегияси у ёки бу маҳсулотларга нисбатан турлича бўлиши лозим: бир ҳолатда - сегментация, бошқа ҳолатда - диверсификация. Компания қуйидаги бизнес- сегментларда ишлайди:

    • шахсий суғурта, ҳаёт суғуртасидан ташқари;

    • мол-мулкни суғурта қилиш;

    • жавобгарликни ихтиёрий суғурта қилиш;

    • ФЖМС;

    • ИФЖМС;

    • ТФЖМС;

ФЖМС, ИФЖМС, ТФЖМС бўйича компания маҳаллий бозорда етакчи ўринни эгаллайди, бироқ, тўловлар даражаси анча юқори, шунингдек, захираларни, айниқса, суғурталашнинг ушбу турлари бўйича барқарорлаштириш захираларини шакллантириш шартли фойдалилик даражасини сезиларли даражада пасайтиради. ФЖМС бўйича фойданинг шартли даражаси 14 фоиздан бир оз юқори миқдорни, ИФЖМС ва ТФЖМС бўйича - 5 фоизни ташкил этади.


Ихтиёрий турлар бўйича суғурталаш кўп масалаларни ҳал этишни талаб этади. Компаниянинг бозордаги нисбий улушини айнан суғурта қилишнинг ихтиёрий турлари ҳисобига кўпайтириш учун инвестициялар керак. Улушни кўпайтириш учун муқобил сотувлар каналида суғурта қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини ривожлантириш лозим, масалан, “ҳадяга суғурта”; офис каналида ихтиёри суғурта қилиш турлари бўйича танловлар ўтказиш мумкин; агентлик каналида юқори воситачилик ҳақини олиш учун суғурта қилиш бўйича режани бажариш лозим; корпоратив каналда ихтиёрий суғурталаш бўйича сотувларни фаоллаштириш лозим.

  1. Базавий концентрланган ўсиш стратегиясига мувофиқ келадиган молиявий стратегия - фойдани кўпайтириш.

Молиявий стратегияни ишлаб чиқишда асосий эътибор пул даромадларини аниқлаш тўлиқлигига, ички ресурсларнинг сафарбарлигига, маҳсулот таннархининг мумкин қадар пасайишига, фойдани тўғри тақсимлаш ва қўллашга, айланма восиаларида эҳтиёжни аниқлашга, капиталдан оқилона фойдаланишга қаратилиши лозим. Молиявий стратегия тўлов амалга оширилмаслик таваккалчилигини, инфляция ва бошқа қийин прогнозлаштириладиган ҳолатларни ҳисобга олиши лозим.
Молиявий стратегияни амалга ошириш устидан назорат ички резервларни аниқлашда, маҳсулотлар рентабеллигини оширишда, пул жамғармаларини кўпайтиришда ёрдам беради. Молиявий стратегияни амалга оширишда қуйидагилар талаб этилади:

    • харажатларнинг (аввало, ишни юритиш билан боғлиқ харажатларнинг) камайиши;

    • вақтинча бўш пул маблағлари қўйилмалари диверсификацияси;

    • суғурта фирибгарлигига қарши курашиш учун суғурта қилишдан олдин пухталик билан экспертиза ўтказиш ва мураккаб суғурта шартномаларини кузатиб бориш бўлимини ташкил этиш.





  1. Download 42,27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish