Суғурта турлари ва ҳудудлар кесимида суғурта мукофотларининг келиб тушиши
Суғурта турлари кесимида кутилаётган суғурта мукофотлари тузилмаси 2018 йилнинг якунларига кўра қуйидаги кўринишга эга:
|
Суғурта турлари
|
Тушумлар
суммаси (млн.сўм)
|
Салмоғи
(%)
|
I
|
Мажбурий суғурта қилиш
Шу жумладан:
|
44 139,0
|
40,6
|
1
|
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик
|
24 927,1
|
22,9
|
|
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
|
|
|
2
|
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш
|
17 573,4
|
16,2
|
3
|
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш
|
1 638,5
|
1,5
|
II
|
Ихтиёрий суғурта қилиш
Шу жумладан:
|
64 516,4
|
59,4
|
1
|
Мол-мулкни
|
38 315,0
|
35,3
|
2
|
Шахсий суғурта
|
6 672,0
|
6,1
|
3
|
Жавобгарликни
|
3 610,6
|
3,3
|
4
|
Кирувчи қайта суғурта
|
15 918,8
|
14,7
|
|
Жами:
|
108 655,4
|
100,0
|
Филиаллар кесимида суғурта мукофотлари тушумларини тақсимлаш қуйида келтирилган:
Филиал номи
|
Суғурта мукофотлари
(млн.сўм)
|
Салмоғи (%)
|
Қорақалпоғистон Республикасидаги филиал
|
3 313,8
|
3,1
|
Андижон вилояти филиали
|
7 164,1
|
6,6
|
Бухоро вилояти филиали
|
3 183,1
|
2,9
|
Жиззах вилояти филиали
|
1 797,6
|
1,7
|
Қашқадарё вилояти филиали
|
5 221,8
|
4,8
|
Навоий вилояти филиали
|
3 310,6
|
3,0
|
Наманган вилояти филиали
|
4 760,3
|
4,4
|
Самарқанд вилояти филиали
|
5 317,4
|
4,9
|
Сурхондарё вилояти филиали
|
3 156,5
|
2,9
|
Сирдарё вилояти филиали
|
2 095,5
|
1,9
|
Тошкент вилояти филиали
|
7 192,0
|
6,6
|
Фарғона вилояти филиали
|
6 136,4
|
5,6
|
Хоразм вилояти филиали
|
2 598,1
|
2,4
|
Тошкент шаҳридаги филиал
|
19 040,4
|
17,5
|
Андеррайтинг маркази
|
5 514,4
|
5,1
|
Бошқарув
|
28 853,4
|
26,6
|
Республика бўйича жами:
|
108 655,4
|
100,0
|
Таклиф этиладиган суғурта маҳсулотлари
Айни пайтда компания истеъмолчиларнинг асосий гуруҳлари учун қуйидаги суғурта маҳсулотларини таклиф этади:
гуруҳ – жисмоний шахслар
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш;
суд бошқарувчи жавобгарлигини суғурта қилиш;
хонадондаги мол-мулкни суғурта қилиш;
транспорт воситаларини суғурта қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган хонаки ҳайвонларни касалликлар, бахтсиз ҳодисалар ва табиий офатлардан суғурта қилиш;
Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш;
спорт ва маданий-томоша мажмуаларга ташриф буюрувчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
аёлларни туғиш вақтида бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
ихтиёрий тиббий суғурта;
касалликдан суғурта қилиш.
меҳмонхоналарда яшовчи шахсларни бахтсиз ҳодисалардан ва уларнинг мол-мулкини олов, табиий офатлар ва бузилишлардан суғурта қилиш;
банкка омонат қўювчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
юқумли касалликдан суғурта қилиш.
бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурта қилиш;
йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
транспорт воситалари ҳайдовчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
мактабгача ёшдаги болаларни баҳтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
уй-жой ва хонадондаги мол-мулкни таътил вақтида суғурта қилиш;
кекса ёшдагиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
абитуриентларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
болаларни улар дам олиш ва соғайиш муассасаларида бўлиш даврида бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
якка тартибдаги тадбиркорларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
оналар ва болаларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
онкология касалликларидан суғурта қилиш;
“Қамчиқ” довонидан ўтаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш;
ўқувчи ва талабаларни баҳтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
сўмлик пластик карточкалари эгаларини комплекс суғурта қилиш;
кексалар мол-мулкини суғурта қилиш;
автотранспорт воситасида ўрнатилган газ ускуналарини комплекс суғурта қилиш;
хорижий транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
“Саломатлик” суғурта маҳсулоти;
автотранспорт воситаларида ўрнатилган газ ускуналарини суғурта қилиш;
“Файзли хонадон” суғурта маҳсулоти;
“Мен ва фарзандим” суғурта маҳсулоти;
“Она ва бола” суғурта маҳсулоти;
чет элга кетаётган шахсларни суғурта қилиш;
“Автокредит” суғурта маҳсулоти;
“КАСКО-ЛИМИТ” суғурта маҳсулоти.
гуруҳ – банк ташкилотлари
кредит олувчини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
лизинг бўйича харид қилинадиган ускуналарни суғурта қилиш;
лизинг бўйича харид қилинадиган автотранспорт воситаларини суғурта қилиш;
гаровга бериладиган мол-мулкни суғурта қилиш;
гаровга бериладиган автотранспорт воситаларини суғурта қилиш;
банкларни комплекс суғурта қилиш;
комплекс ипотека суғуртаси;
экспорт контрактларини суғурта қилиш.
шартнома мажбуриятларини бажармаслик (лозим даражада бажармаслик) ҳолатларида молиявий (тадбиркорлик) таваккалчиликларини суғурта қилиш;
инкассаторлар жавобгарлигини суғурта қилиш;
кредитни қопламаганлик учун қарз олувчининг жавобгарлигини суғурта қилиш;
кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш;
бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш.
гуруҳ – юридик шахслар
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш;
давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш;
корхоналар мол-мулкини суғурта қилиш;
юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини суғурта қилиш;
юкларни суғурта қилиш;
қурилиш-монтаж таваккалчиликларини суғурта қилиш;
аудиторларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;
адвокатларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;
бахтсиз ҳодисалардан жамоавий суғурта қилиш;
йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш;
маданий-томоша мажмуалари маъмурияти ва бошқа оммавий-томоша тадбирларининг ташкилотчилари жавобгарлигини ташриф буюрувчилар олдида суғурта қилиш;
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш;
лизингни суғурта қилиш;
божхона брокерларининг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;
нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;
акциядорлик жамиятларининг инвесторлар олдидаги жавобгарлигини суғурта қилиш;
экспорт контрактларини суғурта қилиш.
машиналар, механизмлар ва ускуналарни бузилишдан суғурта қилиш;
қудуқларни комплекс суғурта қилиш;
ижарага олинадиган нотурар уй-жой фондини суғурта қилиш;
маиший техника ва электроникани суғурта қилиш;
ресторанлар (кафелар)ни комплекс суғурта қилиш;
меҳнат (хизмат) вазифаларини бажаришда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказганлик учун иш берувчининг жавобгарлигини суғурта қилиш;
тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;
бухгалтерларнинг жавобгарлигини суғурта қилиш;
туризм маҳсулотларини реализация қилиш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
товарлар, ишлар (хизматлар) сифати учун жавобгарликни суғурта қилиш;
баҳоловчиларнинг жавобгарлигини суғурта қилиш;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини суғурта қилиш;
ихтисослаштирилган пахта терминалларини комплекс суғурта қилиш;
ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш;
денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш;
ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш;
ихтисослаштирилган пахта терминалларини комплекс суғурта қилиш;
авиация суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш;
риелторларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш;
божхона тўловларини тўлашни таъминлаш бўйича божхона ёки бўш омборлари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш.
Рақобат муҳити
Айни пайтда республиканинг суғурта бозорида 29 нафар суғурта компаниялари фаолият кўрсатмоқда, улардан 23 нафари умумий суғурта тармоғида, 6 нафари ҳаётни суғурта қилиш тармоғида фаолият юритади.
Республикада фаолият юритувчи суғурта ташкилотлари 500 дан ортиқ филиаллар ва бўлимларга эга. Ушбу кўрсаткич бўйича компания бозорда 2-ўринни эгаллаб келмоқда.
Қуйидаги рақобатчи компаниялар суғурта маҳсулотларини тарқатиш бўйича энг катта ҳудудий тармоққа эга: “Ўзагросуғурта” АЖ, “Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ишонч” БСК, “Kapital Sug’urta” СК, “ALSKOM” СК, “ASIA Insurance” СК, “Universal Sug’urta” СК, “ALFA INVEST” СТ, “Temir Yo’l Sug’urta” СА, “Gross Insurance” МЧЖ.
Бир қатор янги ташкил этилган хусусий суғурта компаниялари бозорга чиқиши ва уларнинг энг йирик бозор сегментларини қамраб олиш бўйича фаол сиёсати муносабати билан бозордаги етакчилик ҳолати тез-тез ўзгариб туради.
Қуйида 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами мукофотлар ҳажми бўйича миллий суғурта бозори еткачилари келтирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотларига кўра):
Do'stlaringiz bilan baham: |