Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
Режалаштирилаётган чоралар
|
Амалга ошириш шакли
|
Жамиятнинг суғурта портфелини диверсификация қилиш ва самарали бошқариш, тўлаш қобилияти талабларига риоя этиш, суғурталаш ва қайтадан суғурталаш хизматларини
тақдим этишнинг юқори сифатини сақлаш мақсадида
суғурталаш ва қайтадан суғурталаш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш
|
Ҳамкорлик тўғрисида
тегишли шартномаларни тузиш
|
Жаҳон суғурта ҳамжамияти билан интеграциялашув Етакчи
|
Ҳамкорлик тўғрисида
|
хорижий суғурта ва қайта суғурта қилиш компаниялари
билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш
|
тегишли шартномаларни
тузиш
|
Халқаро рейтинг баҳоларини олиш учун халқаро нормалар,
мезонлар ва стандартларни жорий этиш, халқаро аудитни ўтказиш ва ISO сифат менежменти тизимини сақлаб бориш
|
Шартномалар тузиш
|
Суғурта бозори фаолияти мустаҳкам ва барқарор бўлиши учун қайта суғурта қилиш бозорини ривожлантириш лозим. Унинг фаолияти суғурта портфелининг мутаносиблигига, суғурта операцияларининг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини таъминлашга олиб келади. Суғурта хизматлари бозорининг бир маромда ривожланиши, суғурта компанияларининг бир бирига ҳамда профессионал қайта суғурталовчиларга бўлган ўзаро ишончи қайта суғурта қилиш бозорининг кўтарилишига, унинг фаолиятини йўлга қўйишга ёрдам беради, бу эса суғурта бозорига ижобий таъсир этади. Хўжалик алоқаларини халқаролаштириш нафақат миллий, балки халқаро бозорда ҳам қайта суғурта қилиш фаолиятини юритиш имкониятини яратиб берди. Бунда шуни айтиш мумкинки, қайта суғурта қилиш тизими ўзи билан суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш стабилизатори сифатида ифода этади.
Замонавий жаҳон қайта суғурта қилиш бозори бевосита суғурта бозорига нисбатан кўпроқ глобаллашув ҳамда суғурта, банк ва жамғарма капиталлари бирлашиши жараёнларидан ўтади. Ушбу жараёнлар ўнлаб миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоланадиган зарарларга сабаб бўлувчи табиий офатлардан қайта суғурта қилиш учун зарур молиявий ҳажмларни тақдим этиш мақсадида қайта суғурталовчилар капиталлаштиришини ошириш заруратидан келиб чиқади.
Суғурта компанияларининг хорижий компаниялардан фарқли равишда юқори бўлмаган капиталлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, қайта суғурта қилиш тизими суғурталовчиларга қиймати ўз маблағларидан ошадиган таваккалчиликларни суғурталаш шартномаларини тузиш имкониятини тақдим этган ҳолда маҳаллий суғурта бозори учун катта аҳамияга эга бўлмоқда, бу эса суғурта бозорига ривожланиш имконини бермоқда. Шунга кўра, қайта суғурта қилиш тизими ҳар қандай суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик гарови ҳисобланади ва унинг капитали ҳимоясини тақдим этади ҳамда ҳажмлар ва суғурта хизматлари сифатининг ўсиши асоси ҳисобланади.
“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖда қайта суғурта қилишнинг халқаро ва ички бозорида замонавий ривожланиш тенденцияларини ўрганиб бориш ва таҳлил этиш ҳамда улар асосида фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга катта эътибор берилади.
Хорижий қайта суғурта қилиш бозорининг етакчи иштирокчилари ҳамда қайта суғурта қилиш ички бозорининг барча иштирокчилари билан яқин алоқалар ўрнатилмоқда.
Таваккалчиликларни етакчи маҳаллий ва хорижий қайта суғурта қилиш компанияларида жойлаштириш орқали компаниянинг суғурта портфелини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида таваккалчиликларни қайта суғурта қилиш ва диверсификация қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Жаҳон суғурта ҳамжамияти билан интеграциялашув, шу жумладан Германия (Hannover Re, HDI-Gerling), Швейцария (Partner Re, Swiss Re) ва Франциянинг (SCOR) етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурта қилиш компаниялари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш кирувчи қайта суғурта қилиш бўйича операциялар ҳажмини ҳамда валюта тушумлари ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |