Суғурта захиралари. Ишлаб топилмаган мукофот захираси (ИТМЗ), содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (СХЗЗ), хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси (ХЗЗ), транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ), иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ), ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ) Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) мувофиқ ҳисоблаб чиқилган. Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси (ОЧЗ) 2009 йил 7 январдаги Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган.
2019 йилги суғурта товонларини тўлаш суғурта мукофотлари тушуми прогнозидан 26,2 фоиз миқдорида режалаштирилган.
Компания фойдасининг режалаштирилган миқдорига:
устав капиталининг кўпайиши;
қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши;
тўлов даражасининг ўзгариши;
суғурта портфелининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ суғурта захираларининг шаклланиши натижасида тузатиш киритилиши мумкин.
Тақдим этилган ҳужжат ишлаб чиқилган санада долзарб ҳисобланади. Компания эришган натижаларининг прогнозлаштирилаётган параметрларга мувофиқ келиши эҳтимоли компания Устав капиталининг кўпайтирилиши, бозор конъюнктураси ва амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга боғлиқ бўлади, шунинг учун Компания томонидан белгиланган кенгайиш ва фойдалилик мақсадлари ўзгартирилган ҳисобланади. Компаниянинг амалдаги ривожланиши режалаштирилган параметрларга риоя этади.
“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг ривожланиш Стратегиясини бажариш мониторинги
Ҳар ойда компания филиаллари суғурта мукофотлари тушуми прогнози бажарилиши бўйича Бошқарувга ҳисобот беради. Прогнозлаштирилган параметрлардан сезиларли даражада оғишга йўл қўйилганда, компания Бошқаруви томонидан параметрларни прогнозлаштирилган параметрларга мувофиқ ҳолатга келтириш учун зарур келгуси ҳаракатлар тўғрисида ёки мазкур ҳужжатга тузатиш киритиш зарурати тўғрисида қарор қабул қилиш масаласи тезкор равишда кўриб чиқилади.
Корпоратив бошқарув тизимининг замонавий талабларга жавоб беришини баҳолаш мақсадида компанияда мунтазам равишда (ҳар чоракда) корпоратив бошқарув
тизимини мустақил равишда баҳолаш ўтказилади, унинг натижалари компания сайтида ҳамда кузатув кенгашига эълон қилинади.
Ҳар чоракда компаниянинг Бошқаруви Раиси компаниянинг мазкур ривожланиш стратегияси бажарилиши юзасидан Кузатув кенгашига ҳисобот беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |