Кафолат суғурта компанияси


Режалаштирилаётган чоралар



Download 42,27 Kb.
bet11/13
Sana23.02.2022
Hajmi42,27 Kb.
#176700
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
uzb strategicheskiye plan razvitiya 2019 3

Режалаштирилаётган чоралар

Амалга ошириш шакли

Маҳаллий ва халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн тарзда тўлаш имконияти билан кўп тилли интернет-
дўконлардан фойдаланган холда жаҳон Интернет тизими орқали суғурта хизматларини сотишни ривожлантириш

Чора-тарбирлар мажмуи



Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган холда виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги
каналларини яратиш

Чора-тарбирлар мажмуи



Корпоратив бошқарувнинг амалга ошириладиган молиявий
операциялари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилишни кучайтириш

Чора-тарбирлар мажмуи



Ахборот-коммуникация технологияларининг юқори ўсиш суръатларини, турли мулкчилик шаклидаги корхоналар, маҳаллий ҳокимият органлари, илмий-таълим муассасалари, якка тартибдаги тадбиркорлар Интернетга кириш имконияти сезиларли даражада тараққий этганлигини ҳисобга олган ҳолда, компания томонидан онлайн тарзда шартномалар ҳисобини юритиш, улар бўйича суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш, бухгалтерия ҳисобида ушбу ҳолатларни тезкор акс эттириш имконини берувчи янги дастурий таъминот ишлаб чиқилди ва жорий этилди.


Тизим илғор Интернет технологиялари бўйича ишлайди, компаниянинг суғурта ва молиявий фаолияти, кадрлар сиёсати тўғрисидаги тўлиқ ахборот ягона маълумотлар базасида йиғилади.
Тизим қуйидаги бўлимлардан иборат:

  1. Суғурта фаолияти (суғурта мукофотларининг тушуми ҳисобини юритиш, суғурта захираларини шакллантириш ва бошқалар);

  2. Қайта суғурта қилиш фаолияти;

  3. Суғурта тўловлари;

  4. Кадрлар иши;

  5. Бухгалтерия ҳисоби;

  6. Инвестиция фаолияти;

  7. Таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бажариш;

  8. Суғурта компаниясининг ҳудудий бўлинмалар кесимида даромадлари ва харажатлари;

  9. Маълумотлар экспорти – импорти.

Ушбу дастурни жорий этиш қуйидагиларни таъминлаш имконини беради:



    • бошқарув ва молиявий ҳисобот сифати, шаффофлиги ва тезкорлигини ошириш;

    • турли манбалардан олинган ахборотни марказлаштириш;

    • қайтариладиган функцияларни чиқариб ташлаган ҳолда операцион харажатларни қисқартириш;

    • маълумотномаларни унификация қилиш ва тўлиқ, қарама-қарши бўлмаган маълумотларни бир марта киритиши таъминлаш орқали маълумотларни қўлда қайта ишлашни қисқартириш;

    • операцион таваккалчиликларни қисқартириш;

    • ҳисоботларни шакллантириш вақтини қисқартириш;

    • ҳисоботларни тайёрлаш бизнес-жараёнларини оптималлаштириш;

    • махфий маълумотлардан фойдаланиш имкониятини марказлаштирилган ҳолда бошқариш ҳисобига ахборот ҳимояси ишончлилигини ошириш;

    • бухгалтерия ҳисобида операцияларни, шу жумладан қуйидагиларни тезкор акс эттириш:

  • фойдалар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳақида кундалик ахборот;

  • ҳар қандай кесимда фойдалар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот таҳлили;

  • статистика ва бошқа ҳисоботни тезкор тузиш;

  • пул оқими назорати;

  • компаниянинг шу жумладан ҳудудлар кесимида харажатлари.

    • суғурта захираларини автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилиш;

    • камчиликлар аниқланганда тегишли тезкор чоралар кўриш;

    • компаниянинг барча йўналишлар бўйича фаолиятини тезкор ва сифатли таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий ва стратегик қарорлар қабул қилиш;

    • бошқа афзалликлар.

Ушбу тизимни жорий этиш натижасида компаниядаги бизнес жараёнларини бирлаштириш, ахборотни қайта ишлаш вақтини 20 фоизгача қисқартириш ҳамда солиқ солишдаги хатоликлар билан боғлиқ таваккалчиликларни 20 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда. Тизим суғурта полисларини тўлдиришда хатолар юзага келиш эҳтимолини 60 фоизга камайтириш ҳамда қоғоз сарфини 5 фоизга тежаш имконини беради.
Суғурта полислари сотувини компаниянинг ишлаб чиқилган корпоратив сайтини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлмоқда. Ушбу босқич:

  • бўлгуси истеъмолчиларнинг кенг гуруҳига компания ва таклиф этиладиган хизматлар тўғрисидаги ахборот олишини таъминлаш;

  • суғурта турлари бўйича суғурталаш шартлари тўғрисида батафсил ахборот, суғурта тарифлари калькулятори ва бошқалар билан таъминлаш;

  • суғурталаш бўйича тез-тез бериладиган саволларга ҳамда якка тартибда жўнатиладиган сўровларга бериладиган жавоблар орқали ахборот-тушунтириш ишлари билан таъминлаш;

  • суғурта шартномаларини тузиш юзасидан бўлгуси истеъмолчилардан талабномалар олиш;

  • бўлгуси мижозлар ва инвесторлар учун компаниянинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш имконини беради.




Download 42,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish