1.2. Таълим менежменти ва унинг хусусиятлари
Таълим менежменти – бу илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос поғонавийликка асосланган бошқарувдир.
Бозор иктисодиёти шароитида таълим тизимининг самарадорлиги унинг ракобатбардош бўлиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улар ичида бошқарув функциялари алохида ахамият касб этади.
Таълим менежменти бу – илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос поғонавийликка асосланган бошқарув: раҳбар, педагогик жамоа, таълим олувчилар жамоаси. Шунга кўра бошқарувни турли хил моделлар асосида амалга ошириш мумкин: Интеграл модел, биринчи поғона – педагогик жамоа фаолиятини бошқариш, иккинчи поғона – ўқувчилар фаолиятини бошқариш.
Таълим менежментининг асосий мақсади – таълим муассасаларида ташкил этиладиган таълим – тарбия жараѐнини илмий асосда ташкил этишда, олдига қуйган мақсадларга эришиш ва рақобатбардош битирувчилар тайѐрлашда таълим – тарбия жараѐни иштирокчилари бўлган раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочиларнинг муносабатлари ва фаолиятларини мувофиқлаштириш, назорат қилиш хамда самарали бошқаришни таъминлашдан иборат. Инсоният пайдо бўлгандан сўнг инсонлар у ѐки бу шакл ва мазмунда фаолият кўрсатганлар. Аммо унда менежмент фани шаклланмаган эди. Улар хаѐтий эхтиѐжларини қондириш мақсадида меҳнат қилишган ва бола тарбияси билан шуғулланишган, шун да бошқаришга мухтожлик сезилган. Меҳнат давомидаги ўзаро муносабатлар бошқариш усулларини шаклланишига олиб келган. Ўрта асрларда шаклланган давлатлар, империялар фаолияти мураккаб ташкилотларни бошқариш амалиѐтидан дарак беради.
Таълим менежментининг ўзига хос хусусиятлари
Таълимдаги бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади:
ҳар бир шахснинг ижодий имкониятларини юзага чиқаришнинг зарурлиги;
бошқарувнинг «уддабурон»лиги, яъни ўзгарувчан шароитларга ўз вақтида мослашувчанлиги;
таълимдаги бошқариш аҳлоқий ўлчовга эга бўлиб, у «мақбуллик» сўзи билан аниқланади. Биз баркамол авлод ва мамлакатимиз келажаги манфаатларини кўзда тутиб ҳаракат қилганимиз учун, ҳар доим таълим раҳбарлари сифатида ўз мақсадларимизга эришишда ва фаолиятимизда аҳлоқий нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда ечимлар қабул қилишимиз зарур;
таълимни бошқариш - ҳам санъат, ҳам фан, чунки, унда одамлар билан муносабат ва фанни билиш катта роль ўйнайди;
таълим менежментида раҳбарлар ҳам, ижрочилар ҳам, мутахассис кадрлар ва ишлаб чиқариш маҳсулоти ҳам инсон ресурслари ҳисобланиши
таълимни бошқаришда жамоатчиликнинг кенг иштироки;
бошқариш самарадорлигига раҳбар ходимларнинг билим даражаси ва касбий тайёргарлигининг жиддий таъсир кўрсатиши
Айнан, касб-хунар таълими тўғрисида тўхталадиган бўлсак, тизимли ёндашиш энг мақбул ҳисобланади. Маълумки, тизим фақат бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар бўғинлари ўртасидаги тўғри ва тескари алоқалар мавжуд бўлган ҳолдагина бошқарилиши сабабли, бошқариш объектидан ахборотнинг узатилиши ва қайтиши муайян тизим фаолият кўрсатишининг асосий шарти бўлиб ҳисобланади.
Биринчи бўғин – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази, иккинчи бўғин-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий (вилоят) бошқармалари, учинчи бўғин-таълим муассасалари (академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |