Кафедраси «профессионал таълимда менежмент»



Download 1,03 Mb.
bet5/32
Sana25.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#293514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
phpLLVQnr

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

Таълимда бошқарув”


кафедраси

«Профессионал таълимда менежмент»
ўқув модули бўйича

МАЪРУЗА МАТНИ


Таълим тури:

Кадрлар малакасини ошириш

Малака ошириш тоифаси:

Директор, ЎИБДЎ


Тошкент – 2020
1-МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:

1.1. Менежмент фанининг мазмун ва моҳияти


1.2. Таълим менежменти ва унинг хусусиятлари
1.3. Профессионал таълим тизими бошқарувида замонавий воситалардан фойдаланиш.


1.1. Менежмент фанининг мазмун ва моҳияти

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ташкилот ва корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан замон талабларига жавоб берадиган раҳбар ва мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ. Бугунги кунда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этиш шароитида раҳбарларни (бошқарувчиларни) тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда менежмент фани алохида ўрин тутади. Менежмент фанининг шаклланиши ва ривожланиш боскичлари узоқ вақт давом этиб келаётган тарихий даврлар билан изоҳланади, менежмент алоҳида, мустақил фан сифатида XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида шаклланди.


Менежмент - инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида бошқарувни ташкил этиш (бошкариш, бошкарув хокимияти, ташкил этиш), раҳбарлик қилиш (режалаштириш, тартибга солиш-мувофиклаштириш, назорат қилиш) маъноларини англатади. Менежмент - бу кўзланган мақсадларга эришиш учун фаолиятни, яъни инсонлар ёки уларнинг гурухлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш усуллари, шакллари ва воситалари мажмуи.
Содда қилиб айтганда, менежмент умумий ҳолда у ёки бу фаолият турини ташкил этишни ва унга рахбарлик қилишни, яъни турли хил соҳаларда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг ҳатти-харакатларини, муносабатларини мувофиқлаштириш, уларнинг имкониятлари ва қобилиятларидан тўғри фойдаланишни ташкил этиш, назорат килиш ва бошқаришни билдиради. Менежмент энг аввало инсонларни бошқаради, уларни ўз фаолиятига қизиқтириш, тадбиркорликка, меҳнатга ижодий ёндашиш, ўзига ишониш туйғуларини шакллантириш, соҳалар бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашига кўмаклашиш, янгиликка ва ижодкорликка чорлаш, инсонларнинг фаолиятини бошқариш демакдир.
Бошқа фанлар катори Менежмент фани ҳам ўз предмети, назарияси ва услубларига эга бўлиб, унинг предмети хўжалик юритишнинг барча бўғинларида бошқаришни ташкил этиш мантиқи, шакллари, услубларини ифодаловчи назарий ва амалий тамойиллар мажмуидан иборат. Менежмент фани ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тадқиқ этувчи иқтисодий назария билан узвий боғланган ҳолда кун сайин инсонлар эхтиёжи ва уларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги сабабли социология, педагогика ва психология фанлари, шунингдек, статистика, бухгалтерлик хисоби, молия ва кредит, меҳнат иқтисодиёти, макро ва микро иқтисодиёт ва бошқа фанлар билан хам узвий боғлиқ. Хуқуқий фанлар менежментнинг хуқуқий асосларини яратиши, мансабдор шахслар уртасидаги хуқуқий муносабатлар, раҳбарлар ва бўйсунувчилар, шунингдек, томонлар ўртасидаги ўзаро хуқуқ ва тартиботни белгилаши унинг маъмурий, фуқаролик ва мехнат хуқуқлари билан ҳам ўзаро алоқадорлигини ифодалайди.
Менежмент фани хам ижтимоий, хам табиий фанлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб бориб мақсад ва вазифаларига, хизмат қилиш соҳаларига кўра бир неча турларга бўлинади: амалий менежмент, инновацион менежмент, стратегик менежмент, маркетинг менежменти, молия менежменти, технологик менежмент, маъмурий менежмент, таълим менежменти ва х-к., биз уларни менежмент фанининг шохобчалари деб аташимиз мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, умумий менежмент барча хўжалик юритиш тизими учун тааллуқли бўлиб, амалий, иннова­цион ва стратегик менежментни ўз ичига олади. Амалий менежмент ҳам барча бошқарув соҳаларига тааллуқли бўлиб, инновацион менежмент (янгилик яратишнинг бошқаруви) ва стратегик менеж­мент (стратегик режалаштириш) амалий менежментни такомиллаштиришга йўналтирилган бошқарув фаолиятидан иборатдир.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish