Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


-§. Шартномаларнинг турлари



Download 1,31 Mb.
bet50/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

2-§. Шартномаларнинг турлари
Шартнома унда иштирок этаётган тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро тақсимланишига қараб бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга бўлинади.
Бир томонлама шартномада иштирок этаётган тарафларнинг бирида фақат ҳуқуқ бўлиб, хеч қандай мажбурият бўлмайди, иккинчи тарафда эса фақат мажбурият бўлади. Масалан, қарз шартномасида қарздор олган пул суммасини ўз вақтида қарз берувчига қарзга берган пул суммасини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Икки томонлама шартномада эса ҳар икки тараф ҳам мустақил ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлади. Бундай шартномага олди-сотди шартномасини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу шартнома бўйича сотувчи сотилган ашёнинг бахосини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, сотилган ашёни олувчига топширишга мажбур, олувчи эса олаётган ашёнинг бахосини тўлаши зарур бўлиб, сотиб олинган ашёни талаб қилиб олишга хақли.
Фуқаролик муомаласида тузиладиган шартномаларнинг кўпчилиги икки томонлама, яъни юқорида кўрсатилган олди-сотди шартномасидан ташқари махсулот етказиб бериш, мулк ижараси, пудрат ва бошқа шартномалардан иборат бўлади.
Кўп томонлама шартномалар ҳам мавжуд бўлиб, унда тарафлар уч ва ундан ортиқ бўлади. Бундай шартларда бир пайтнинг ўзида ҳар бир тарафда муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўлиши ҳарактерлидир. Масалан: оддий ширкат, таъсис шартномалари ва хоказолар.
Шартномалар хақ бараварига ва текинга тузиладиган шартномаларга бўлинади. хақ бараварига тузиладиган шартномалар бир тараф топширган мулки, қилган хизмати эвазига пул ёки мулк билан хақ олади. Масалан, бир тараф вақтинчалик фойдаланиш учун мулкни ижарага олувчи ундан фойдалангани учун ижара хақи тўлашга мажбур бўлади. Бундай хақ бараварига тузиладиган шартномаларга олди-сотди, махсулот етказиб бериш, айирбошлаш, пудрат ва бошқа кўплаб шартномаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Агар қонун хужжатларидан бошқача қоида келиб чиқмаса, шартноманинг мазмуни мохиятидан ўзгача хол англашилмаса, шартнома хақ эвазига тузилган шартнома деб хисобланади. Текинга тузиладиган шартномада эса бир тараф бошқа бир тараф фойдасига хақ олмай, бирон-бир мулкни топшириш, бирон ишни бажариши мумкин. Масалан, хадя шартномаси бўйича мулк эгаси ўз мулкини бошқа бир шахсга текинга беради. Текин фойда­ланиш, фоизсиз қарз шартномалари ҳам бепул тузиладиган шартномаларга киради.
Шартномалар тузилиш пайтига ва мазмунига қараб консенсуал ва реал шартномаларга бўлинади.
Консенсуал шартномалар ҳуқуқ ва мажбуриятлар тарафларнинг келишувлари асосида қонун талаб қилган шаклда расмийлаштирган захоти тузилган хисобланади. "Консенсуал" сўзи лотинча "консенсус" сўзидан олинган бўлиб, "келишув" маъносини билдиради. Консенсуал шартномага мисол қилиб олди-сотди, махсулот етказиб бериш, пудрат, мулкни ижарага бериш каби шартномаларни кўрсатса бўлади. Фуқаролик ҳуқуқида аксарият кўпчилик шартномалар консенсуал шартномалар гурухига киради.
Реал шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар тарафлар ўзаро келишган ва шартнома нарсаси ашё ёки пул топширилган пайтдан вужудга келади. "Реал" сўзи лотинча "рес" сўзидан олинган бўлиб, "ашё" маъносини билдиради. Реал шартномага мисол қилиб қарз, омонат, хадя, текин фойдаланиш шартномаларини кўрсатиш мумкин.
Учинчи шахc фойдасига тузиладиган шартномалар умумий қоида бўйича шартномадан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар шартнома тузишда қатнашган тарафлар учун пайдо бўлади. Айрим холларда шартнома учинчи шахc фойдасига тузилиши ҳам мумкин. Учинчи шахc фойдасига тузилган шартномага мисол қилиб суғурта шартномасини кўрсатиш мумкин. Учинчи шахc шартномада алохида тараф хисобланмайди. Бироқ, ФКнинг 362-моддасида кўрсатилганидек, агар қонун хужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, учинчи шахc шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган шартномани учинчи шахcнинг розилигисиз бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас. Шартнома тузган шахc шартномадан келиб чиққан мажбуриятнинг учинчи шахсга нисбатан бажарилишини шарт қилган бўлса, бу хақда шартномада бошқача хол кўрсатилмаган бўлса, мажбуриятнинг бажарилишини шартномани тузган шахc ҳам, фойдасига мажбуриятнинг бажарилиши кўрсатилган учинчи шахc ҳам талаб қилиши мумкин.
Агар учинчи шахc ўзига шартнома бўйича берилган ҳуқуқдан воз кечса, шартнома тузган шахc, агар шартноманинг мазмунига хилоф келмаса, бу ҳуқуқдан ўзи фойдаланиши мумкин.
Шартномалар, шунингдек, оммавий шартнома, қўшилиш шартномаси ва дастлабки шартнома каби турларга ҳам бўлинади.
Ташкилот тарафидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириш шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш сохасидаги вазифаларини (чакана савдо, жамоат транспортида йўловчи ташиш, алоқа хизма­ти, электр қуввати билан таъминлаш, тиббий хизмат, мехмонхона хизмати ва бошқаларни) белгилаб қўядиган шартнома тузишда бир шахcни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга хақли эмас (қонун хужжатларида назарда тутилган холлардан ташқари).
Товарлар, ишлар, хизматларнинг бахоси, шунингдек, оммавий шартноманинг бошқа шартлари хамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб белгиланади. Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериши, хизматлар кўрсатиши, унинг учун тегишли ишларини бажариш имконияти бўла туриб оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди. Ташкилот оммавий шартнома тузишдан асоссиз бош тортганида ҳаридор (мижоз) уни суд орқали шартнома тузишга мажбур қилиш имкониятига (ФК, 358-модда) эга. Маиший пудрат, йўловчи ташиш, хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари оммавий шартномалардир.
Шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин бўлган шартнома қўшилиш шартномаси дейилади. Бундай шартномаларга мисол қилиб хаво ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш шартномаларини кўрсатиш мумкин. Одатда, бундай шартномалар мазмуни ҳамма учун деярли бир хил бўлиб, олдиндан белгилаб қўйилади ва бинобарин, мижоз унинг шартларини бошқача тузишни таклиф этиш имкониятига эга эмас. Бироқ, қўшилиш шартномаси мижознинг ўз ихтиёри, эрки ва иродаси билан шартномага қўшилишини билдиради. Бундай шартномаларни асло бир томонлама битим деб хисоблаш мумкин эмас. Қўшилиш шартномасини бекор қилиш ёки шартномаларини ўзгартириш асослари ФКнинг 360-моддасида назарда тутилган.
Дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш хақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар.
Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг хақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек, бошқа мухим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномада асосий шартномани тузиш муддати кўрсатилган бўлиши лозим, агар кўрсатилмаган бўлса, дастлабки шартнома тузилган вақтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт (ФК, 361-модда).



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish