Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


ХХ-БОБ. МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА МАЗМУНИ



Download 1,31 Mb.
bet43/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХХ-БОБ. МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА МАЗМУНИ


1-§. Мажбурият ҳуқуқи тушунчаси
Мажбурият ҳуқуқи жамиятимизда мулкий муносабатларнинг энг мухим ва кенг сохасини, ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий ҳарактеридаги қоидалари билан тартибга солади. У ташкилотлар билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларни ҳам, жумладан, фуқароларга хилма-хил товарлар, озиқ-овқат махсулотларини сотишда, уларга турли хил хизматлар кўрсатиш, уй-жойлар бериш ва бошқа холларда вужудга келадиган муносабатларни ҳам тартибга солади.
Фуқаролик ҳуқуқида мажбурият деб шундай фуқаролик хуқу­қий муносабатга айтиладики, унга асосан бир шахc (қарздор) бошқа шахc (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатларни амалга оширишга, жумладан: мол-мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва хоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади; кредитор эса, қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади (ФК, 234-модда).
Мажбурият кенг маънода ҳуқуқ субъектлари ҳисобланган шахслар (ташкилотлар ва фуқаролар) ўртасида бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий ҳарактердаги муносабатларни билдиради.
Мажбурият тушунчаси ҳуқуқнинг бошқа сохаларида ҳам, жумладан, маъмурий ҳуқуқ, оила ҳуқуқи, мехнат ҳуқуқи соҳаларида ҳам берилади. "Мажбурият" атамаси бошқа маъноларда ҳам ишлатилади, масалан, мажбурият деб фақат муайян бир ҳаракатни қилишга, жумладан, ижара хақини тўлашга, сотиб олинган нарсанинг қийматини тўлашга қаратилган бурчга ҳам айтилади.53
Мажбурият субъектлари ва объектлари унинг мухим элементлари ҳисобланади.
Мажбурият субъектлари муайян ҳуқуқларга эга бўлган ва зиммасига мажбурият олган шахслардир. Ҳар бир мажбуриятда, албатта, икки тараф иштирок этади. Муайян бир ҳаракатнинг қилинишини ёки муайян ҳаракатни қилишдан сақланишни талаб этишга хақли бўлган тараф - кредитор деб аталади. Муайян ҳаракатни қилишга ёки ҳаракат қилишдан сақланишга мажбур бўлган тараф эса қарздор деб аталади.
Мажбуриятда иштирок этувчи кредиторнинг ҳуқуқи нисбий хуқуқ бўлади, чунки кредитор фақат маълум шахc ёки шахсларга (бир қарздор ёки бир неча қарздорларга) нисбатан талаб қўйиш ҳуқуқига эга.
Мажбуриятда кредиторнинг талаб қилиш ҳуқуқи ва шунга яраша қарздорнинг бурчи нимага қаратилган бўлса, шунинг ўзи мажбурият объекти хисобланади. Жумладан, ҳуқуқ ва бурчлар бирон-бир ашёни олишга, топширишга, муайян пул суммасини тўлашга, бирон-бир ишнинг бажарилишига қаратилган ҳуқуқий ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин.
Мажбуриятлар мажбурият ҳуқуқи тушунчасини келтириб чиқаради. Мажбурият ҳуқуқи мулк топшириш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш ёки пул тўлаш билан боғлик бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Жамиятдаги мажбуриятга оид хуқуқий муносабатлар фуқаро­лар ва ташкилотларнинг хилма-хил эхтиёжларини қондириш, таъминлаш мақсадларида ўрнатилади. Мажбуриятлар тўғрисидаги нормалар мулкнинг бир шахcдан иккинчи шахсга ўтишини, ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари орқали хилма-хил хизматлар кўрсатилишини тартибга солади. Мажбуриятлар воситасида мулк ва мулкий ҳуқуқлар қўриқланиши таъминланади, фуқаронинг соғлиғига зарар етказилганда, фуқаро ўлдирилганида кўрилган зарарлар қопланади ва хоказо.
Мажбурият ҳуқуқи фуқаролар билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларни ҳам, жумладан, бозорларда озиқ-овқат махсулотларини олишда, уй-жой сотиб олиш ва бошқа холларда бўладиган ўзаро муносабатларни ҳам тартибга солади. У ташкилот ва фуқароларга етказилган мулкий зарарнинг тўланишини, шунингдек, қонун ёки шартномалар билан белгиланган асослар бўлмай туриб олинган нарсаларнинг қайтарилишини таъминлайдиган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олади.
Мажбурият ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқи каби пандект тизимига асосан қурилган бўлиб у умумий ва маҳсус қисмдан иборат,54 яъни мажбурият­лар тўғрисидаги умумий қоидалар ва мажбуриятларнинг айрим турларига оид махсус қоидалар.
Мажбурият ҳуқуқининг умумий қисмида (ФКнинг 234-385 моддалари) мажбуриятларнинг келиб чиқиши ва бажарилиши, мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, талаб қилиш ҳуқуқини бировга ўтказиш ва қарзни кўчириш, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик, мажбуриятларнинг бекор қилиниши асослари, мажбурият муносабатларини вужудга келтирувчи асосий ҳуқуқий восита хисобланган шартномалар ва уларни тузиш, ўзгартириш ҳамда бекор қилиш тартиби каби масалалар белгиланади.
Мажбуриятларнинг айрим турларига бaғишлaнгaн ФК нормалари мажбурият ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар нихоятда кўп ва хилма хил бўлганлиги туфайли кодексда салмоқли ўринни эгаллайди.
Мажбурият ҳуқуқининг махсус қисми нормалари мазмуни ва ҳажми бўйича тенг бўлмаган:

  • шартномали мажбурият институтларига

  • шартномасиз мажбурият институт­ларига бўлинган.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish