Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet6/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

2-§. Қитъа ҳуқуқ тизими
Қитъа ҳуқуқ тизимининг тарихий илдизлари Рим ҳуқуқига бориб тақалади. Ҳуқуқшунос олимлар томонидан Рим ҳусусий ҳуқуқи нормаларини такомиллаштириш асосида қитъа давлатларида миллий фуқаролик ҳуқуқи тизимлари вужудга келди.
Қитъа ҳуқуқ тизимида ҳуқуқни оммавий ва ҳусусий ҳуқуқ соҳаларига ажратиш характерлидир. Оммавий ҳуқуқ – бу сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солади, у жамият манфаатларини ифодалайди. Ҳусусий ҳуқуқ – цивил ҳуқуқи (фуқаролик ҳуқуқи) алоҳида кишилар, ҳусусий шахслар манфаатларига хизмат қилади. Бу шахслар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларида тенг ҳуқуқга эгадир ва уларнинг ҳеч бири алоҳида имтиёзларга эга эмас.
Қитъа ҳуқуқ тизимида икки асосий йўналиш Германия ва Франция фуқаролик қонунчилиги фарқланади.
Роман-герман ҳуқуқий тизими бу Рим ҳуқуқий меросидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган ва тузилманинг умумийлиги, ҳуқуқ манбалари ҳамда юридик тушунчаларнинг ўхшашлиги билан бирлашган ҳуқуқий тизимлар мажмуидир.
Роман-герман ҳуқуқ тизими бой ва сермазмун юридик тарихга эгадир. У XII-XVI асрларда Юстинианнинг Кодекси негизида кўпчилик Европа мамлакатлари учун умумий бўлган ҳуқуқшунослик фанини яратган Италия, Франция ва Германия университетларида Рим ҳуқуқини ўрганиш асосида шаклланган.
Европа давлатлари ўз фуқаролик қонунчилигини шакллантирганда ушбу Франция ва Германия давлатларидан андоза олганлар. Фуқаролик ҳуқуқининг Роман гуруҳи асосида 1804 - йилда қабул қилинган Франция фуқаролик кодекси (Наполеон фуқаролик кодекси), Герман гуруҳи асосида эса 1896 - йилда қабул қилинган Германия фуқаролик тузуклари ётади.
Франция фуқаролик кодекси институциявий деб номланади (у Юстиниан кодификациясининг бир қисми бўлган Рим ҳуқуқи бўйича оддий дарсликнинг институцияларидан ўзлаштирилган).
Институциявий тизим фуқаролик - ҳуқуқий нормаларини қуйидаги гуруҳларга бўлади:

  • шахслар;

  • ашёлар ва ашёвий ҳуқуқлар;

  • даъволар ва ушбу даъволар бўйича мажбуриятлар.

Кейинчалик бу тизимнинг такомиллашуви натижасида ундан процессуал нормалар ажратиб чиқарилиб соф моддий ҳуқуқ нормалари қолди, умумий қоидалар ва бошқа бўлимлар билан бойитилди.
Фуқаролик ҳуқуқи тизимининг Герман йўналиши “Герман гуруҳи ” деб аталади, чунки у Юстиниан кодификациясининг Дигест (кодекс) ларига асосланади. Унинг моҳияти шундаки, хусусий ҳуқуқ нормалари аввал бошиданоқ моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига бўлинади ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари алохида ҳолда мавжуд бўлади. Айни вақтда барча моддий ҳуқуқ нормалари фуқаролик ҳуқуқнинг барча институтларига тааллуқли бўлган нормалар (Умумий қисм) билан алоҳида институтларга - ашёвий ҳуқуқлар, мажбуриятлар, оила ва мерос ҳуқуқларига бағишланган нормалар (Маҳсус қисм)га бўлинган.
Қитъа ҳуқуқи тизими манбалари ҳақида сўз кетганда, уни энг аввало, Рим ҳуқуқи таъсири остида ривожланганини қайд этиш лозим. Демак, қитъа ҳуқуқ тизимида асосий манба қонунлар ҳисобланади ва улар ичида Фуқаролик кодекси марказий ўринни эгаллайди. Фуқаролик кодекси ва қонунларнинг нормалари умумийликдан хусусийликка, мавхумликдан аниқликка йўналтирилади. Алохида қонунлар Фуқаролик кодексига бўйсундирилган холда яратилади ва қўлланади.
Роман-герман ҳуқуқининг асосий манбаи сифатида қонуннинг муҳим аҳамиятини белгилаб берган ҳолат ҳуқуқни кодекслаштириш имкониятини ва зарурлигини келтириб чиқарган. Ҳуқуқ кодекс тузиш йўли билан тизимга айлантирилади, унга бамисоли муайян принциплар сингдирилганидик таассурот қолдиради.
Кодекс тузиш ҳуқуққа аниқлик бахш этган, унинг амалда қўлланилишини анча енгиллаштирган, Европада шаклланган ҳуқуқий норма ва умуман ҳуқуқни тушунишнинг мантиқий тугалланилиши бўлган. Кодекс тузиш яхлит ҳодиса сифатида роман-ҳуқуқ тизими шаклланишини якунлаган.
Қитъа ҳуқуқи тизимида одат ҳуқуқи манба сифатида жуда кам ахамиятга эга. Ҳуқуқий тартибга солишда асосий таянч марказ қонун ҳисобланади. Мохиятан олиб қараганда, одатлар амалдаги позитив ҳуқуқни тўлдирувчи иш муомаласи одатлари кўрнишида намоён бўлади.
Маълумки, қитъа ҳуқуқи тизимида прецедент ҳуқуқи мавжуд эмас. Тўғри, баъзи мамлакатларда суд амалиёти ҳуқуқ манбаи сифатида эътироф этилса ҳам, бу фақат тор доирада, қонун билан тартибга солинмаган ёхуд тўлиқ тартибга солинмаган муносабатларга нисбатангина қўлланилади.
Қитъа ҳуқуқи тизимида шахслар тўғрисидаги нормалар икки қисмга бўлинади:

  • жисмоний шахслар;

  • юридик шахслар.

Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати уларнинг ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш лаёқати, муомала лаёқати эса ўзларини хатти харакатлари билан ўзлари учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш қобилияти сифатида таърифланади. Ҳуқуқ лаёқати барча учун тенг бўлиб, унинг мазмуни позитив ҳуқуқ билан белгилаб қўйилган. Инсоннинг соғлиғи ва ёшига қараб муомала лаёқатининг хажми позитив ҳуқуқ билан белгиланади.
Қитъа ҳуқуқида юридик шахслар ҳақидаги таълимот батафсил ишлаб чиқилган. Юридик шахс ўзига хос мавҳумлаштирилган категория бўлиб, юридик шахсларнинг барча турларини қамраб олади.
Юридик шахсларнинг моҳияти ва белгиларига, шунингдек, уларни таснифлашга алоҳида аҳамият берилади. Юридик шахсларнинг турлари рўйхати қатъий тизимга солинган. Юридик шахсларни вужудга келиши, қайта ташкил этилиши ва тугатиши учун умумий бўлган қоидалар белгилаб қўйилган. Тижорат юридик шахслари умумий (универсал) ҳуқуқ лаёқатига эга. Нотижорат юридик шахслар учун махсус ҳуқуқ лаёқати белгиланган. Барча юридик шахслар уюшмалар ва муассасаларга бўлинади. Уюшмалар турли жамият ва ширкатларга - тўлиқ ширкат (баъзи мамлакатларда тўлиқ ширкат юридик шахс ҳисобланмайди), коммандит ширкат, масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамиятларига бўлинади.
Ширкатларнинг (жамиятларнинг) турларга бўлиниши асосида уларнинг иштирокчиларини корпорация мажбуриятлари учун жавобгарлик характери асосий мезон бўлиб ҳисобланади. Тўлиқ ширкатда барча иштирокчилар ўзларининг барча мол-мулклари билан солидар жавоб берадилар. Коммандит ширкатда эса бир хил иштирокчилар (коммандитчилар) устав фондига қўшган улушлари ҳажмида, бошқалар, яъни тўлиқ аъзолар ўзларининг барча мол-мулклари билан солидар жавоб берадилар. Ширкат аъзоларидан фарқли равишда жамият аъзоларининг жавобгарлиги уларнинг устав фондларига киритилган улушлар билан чекланади. Маъсулияти чекланган жамият билан акциядорлик жамиятлари ўртасидаги фарқ уларнинг иштирокчиларига улушлар (ҳиссалар, пайлар) ёки қимматбаҳо қоғоз сифатидаги акциялар тегишли бўлишида намоён бўлади. Корпорациялар ташкил этишда қитъа қонунчилиги бошланғич устав капитали ҳажми ва шакллантириш тартибига нисбатан жуда қаттиқ талаблар қўяди.
Муассасаларда эса муассис ўз мол-мулкидан муассаса учун алоҳида ажратиб, бириктириб қўяди, муассаса маъмурияти муассаса мақсадларини амалга оширишда ушбу мол-мулкни бошқаради. Одатда, муассаса унинг мол-мулкининг мулкдори, аъзолари ва бошқарувчилари бўлмаган шахсларнинг манфаатлари учун фаолият юритади. Бу шахслар дестинаторлар деб аталади. Давлат ғазнаси (фиск), давлат корхоналари ва бошқа муассасалар, диний ташкилотлар ва хайрия жамғармалари (фондлари) муассаса кўринишида намоён бўлади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish