5BHMS №5 «Asosiy vositalar». O‗z.R. Adliya vazirligi tomonidan 1998 yil 23 avgustda ro‗yxatga olingan,№491
Кредит:0130»машина ва ускуналар «
Сумма: 47 218 131
Дебет: 0240 «мебел ва офис жиҳозларининг эскириши»
Кредит: 0140 «мебел ва офис жиҳозлари»
Сумма: 5 887 485
Дебет:0250 «компютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»
Кредит: 050 «компютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси «
Сумма: 2 659 000
Дебет: 0260»транспорт воситаларининг эскириши»
Кредит: 0160»транспорт воситалари»
Сумма: 10 498 417
“Қишлоқхўжаликкимѐ” ҲОАЖда асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши ва уни натижаларининг ҳисоби
Асосий воситаларни қайта баҳолаш- асосий воситалар обектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
Асосий воситалар ҳужжатлар бўйича тасдиқланган бозор нархларида индексациялаш ѐки бевосита қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан қайта баҳоланади.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар обектини қўшимча баҳолаш суммаси захиравий сармоя таркиби ―Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар‖ ҳисобварағига ҳисобга киритилади.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар обекти нархининг арзонлашган суммаси аввалги ҳисобот даврларда ўтказилган ушбу обектни қўшимча баҳолаш суммалари доирасида ―Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар‖ ҳисобварағига захира сармоясининг камайишига киритилади.
Обект нархининг арзонлашган суммаси уни қўшимча баҳолаш суммасидан юқори бўлганда бошқа операцион ҳаражатларга киритилади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш ўтказилган жорий даврда акс эттирилади.
Ҳисобот йилининг дастлабки санасидаги ҳолатга кўра ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.Қайта баҳолаш натижалари аввалги ҳисобот йилидаги молиявий ҳисобот маълумотларига киритилмайди ҳамда ҳисобот йили бошида молиявий ҳисобот маълумотларини шакллантиришда қабул қилинади. Бунда ўтган йил якуни ва ҳисобот йили бошидаги маълумотларнинг мос келмаслиги ҳисобот йилининг дастлабки санасидаги ҳолатга кўра ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси сифатида тушунтирилади ҳамда жорий даврдаги молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида баѐн этилади.
Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолатларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган амортизацияси асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган амортизация қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга оширилади.
Асосий воситаларнинг қиймати оширилганда, янги ва эски бошланғич қийматлар ўртасидаги ижобий фарқ бухгалтерия ҳисобида қўйидагича акс эттирилади: