Кафедраси “асосий воситаларнинг ҳисоби”



Download 0,54 Mb.
bet1/21
Sana26.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#470958
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Асосий воситалар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ “БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ” КАФЕДРАСИ

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲИСОБИ”




(“Қишлоқхўжаликкимѐ”ҲОАЖ Хатирчи туман филиали мисолида) мавзусидаги
КУРС ИШИ
Бажарди: БХ-111 гуруҳ талабаси

Қурбонов Асқаржон Илмий раҳбар: Проф. Уразов К.Б.


Самарқанд -2014


МУНДАРИЖА
Кириш 3

  1. боб. Асосий воситалар ҳисобининг назарий асослари

    1. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби обекти сифатидаги

таснифи ва аҳамияти ………………………………………………….. 7
1. 2 . Асосий воситалар ҳисобининг мақсади ва вазифалари 14

  1. боб. “Қишлоқхўжаликкимѐ” ҲОАЖ Хатирчи тумани филиалида

асосий воситалар ҳисобининг ҳолати ва уни такомиллаштириш йўллари

    1. ―Қишлоқхўжаликкимѐ‖ ҲОАЖ Хатирчи тумани филиалида асосий воситаларнинг кирими ва чиқимининг ҳисоби 17

    2. ―Қишлоқхўжаликкимѐ‖ ҲОАЖ Хатирчи тумани филиалида асосий воситалар эскиришининг ҳисоби 30

    3. ―Қишлоқхўжаликкимѐ‖ ҲОАЖда асосий воситаларнинг қайта

баҳоланиши ва уни натижаларининг ҳисоби………………………… 35

    1. ―Қишлоқхўжаликкимѐ‖ ҲОАЖда асосий воситалар ҳисобининг

муаммолари ва уларнинг ечимлари…………………………………. 38
Хулоса ва таклифлар 41
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 43
Иловалар 45

КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитликни, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва кучли демократик давлатчиликни барпо этиш муҳим вазифалардан қилиб белгиланди. Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий тараққиѐт сари ўзига хос йўлдан, миллий ҳусисиятлардан келиб чиққан ҳолда боришни аввал кўрди. Мустақиллик йилларида кўплаб қўшма корхоналар ташкил этилди, давлат тасарруфидаги аксарият муассасалар, корхоналар хусусийлаштирилди. Бозор инфратузилмаси ҳисобланган бухгалтерия соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилди. Президентимиз айтганидек, ―Фақатгина биз танлаган босқичма- босқич, тадрижий ривожланиш йўли халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришишга, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган, қонун устуворлигини таъминлайдиган жамият барпо этишга олиб келиши муқаррар. Буни ҳаѐтимизнинг ўзи бугун исботлаб бермоқда‖1.
Иқтисодиѐтимизда туб демократик ва бозор ислоҳотларининг амалга оширилаѐтгани, хусусий мулкка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳал қилувчи кучга айланиб бораѐтган фермерликни ривожлантириш учун қулай шарт- шароитлар, имтиѐз ва префенсиялар яратиш, хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилингани муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлди.
Республикамизнинг мустақилликга эришиши, уни бозор муносабатларига асосланган иқтисодиѐтга йўл тутиши, иқтисодиѐтни тўлиқ ислоҳ қилиниши, албатта, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларини ҳам
четлаб ўтмади. Ўтган 22 йил ичида бошқарувнинг ушбу воситаларида ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Айнан шу йиллар ичида бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинди, улар бўйича ҳалқаро талабларга жавоб берадиган 50 га яқин миллий стандартлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар яратилди.
Шу борада жамиятимизнинг эркинлаштириш, бизнес юритиш учун ҳуқуқий ва қонунчилик базаси ҳамда зарур шароитларнинг мунтазам равишда такомиллаштириб борилгани иқтисодиѐтимизни изчил ва барқарор ривожлантиришда, аҳолини ҳаѐт даражаси сифатини юксалтиришда катта ўрин тутганини қайд этиш лозим.
Мустақиллик йилларида иқтисодиѐтни тўлиқ ислоҳ қилиш бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларини ҳам четлаб ўтмади. Кейинги йилларда бухгалтерия ҳисобининг тамойилларини ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. ―Республикамизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда ривожлантиришнинг асосий параметрлари хизмат турлари бўйича, шунингдек республикамизнинг ҳудудлари кесимида белгиланди, хизмат кўрсатиш соҳаларининг мамлакатимиз ЯИМдаги ҳиссасини 2010 йилга келиб 49%га етказишдек улкан вазифа белгиланди, ушбу кўрсатгичга эришишга қаратилган аниқ чора- тадбирлар давлат дастури тасдиқланди.‖2 Бухгалтерия ҳисоби ҳам хизмат кўрсатишнинг бир соҳаси сифатида намоѐн бўлади. 2013 йил якунларига кўра, ―Мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотласи ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичкдан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташлик этди ‖3
Бухгалтерия ҳисобининг яхши юритилишини бу корхона, ташкилотларнинг янада самарали ишлашига олиб келади. Айниқса бу соҳанинг ишлаб чиқариш соҳаси билан алоқасини алоҳида такидлаб ўтамиз. Ялпи ишлаб чиқариш соҳасида бухгалтерия ҳисобининг ўрни беқиѐсдир. Бухгалтерия ҳисобининг ишлаб чиқариш соҳаларида самарали юритилишини таминлаш бу унинг бошқарувига катта ижобий таъсир кўрсатади. Биз биламизки, ишлаб чиқариш соҳасида асосий воситалардан тўғри фойдаланиш, уларни таъмирланишини ўз вақтида олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқаришдаги барча жараѐнлар асосан асосий воситалар орқали амалга оширилади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish