Асосий воситаларни чиқиб кетиши у ѐки бу обектни ишлашини тўхтатилиши ва уни ҳаракатдаги асосий воситалар таркибидан чиқариб юборилишини билдиради. Асосий воситаларни чиқиб кетишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
тугатиш;
сотиш;
алмаштириш;
қайтариб олмаслик шарти билан бериш;
пай бадали кўринишида бериш.
Булардан ташқари асосий воситаларни чиқиб кетишига табиий офат натижасида ѐки ҳалокат натижасида нобуд бўлиши, молиялаштириладиган ижарага бериш натижасида ѐки инвентаризация натижасида камомад тариқасида аниқланиши оқибатида чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Асосий воситаларни чиқиб кетишини ҳужжатли расмийлаштириш уларни чиқиб кетиш сабабларига боғлиқ. Уларни сотиш, қайтариб олмаслик шарти билан (ҳадя сифатида) бериш ва молиялаштириладиган ижарага бериш
«Асосий воситаларни топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси» орқали расмийлаштирилади. Асосий воситаларни камомади эса инвентаризация (йўқлама) далолатномасида қайд қилинади. Асосий воситаларни эскириши, ҳалокат ѐки табиий офат натижасида чикиб кетиши «Асосий воситаларни тугатилиши ҳақида далолатнома» орқали расмийлаштирилади.
―Қишлоқхўжаликкимѐ‖ ҲОАЖ шаклидаги корхонада 2012 йил 27 мартдаги 28-сон счѐт фактурага асосан корхона «Муҳаммад Малик» ф/хга бир дона ТТЗ-80-10 русумли тракторини 8863200 сўмга сотган (-илова)
Асосий воситаларни чиқиб кетиш жараѐни турлича вазиятларда юз бериши мумкин. Юқорида айтиб ўтилганидек, корхонанинг асосий воситаларини ҳисобдан чиқарилиши уларни ихтиѐрий (сотиш, алмаштириш) ҳисобдан чиқариш натижаси ѐки мажбурий (ѐнғин, зилзила, сув тошқини каби табиий офатлар оқибати) натижасидир. Асосий воситаларнинг мажбурий ҳисобдан чиқарилиши корхона назоратидан ташқарида бўлиб, у
табиий офатлар натижасида юз беради. Шунингдек, асосий воситаларни мажбурий чиқиб кетишига давлатнинг ўз мулкий ҳуқуқидан фойдаланиш натижасида хўжалик юритувчи субъектлар мулкини олиш (маълум бир шароитларда давлат аҳамиятидаги магистрал йўллар, каналлар, завод ѐки фабрикалар қурилиши сабабли ) ҳуқуқини ҳам айтиш мумкин.
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилаѐтганда уни ҳисобдан чиқариладиган санагача бўлган даврга эскириш ҳисобланиши ва уни бошланғич қийматига мос равишда ўзгартиришлар киритиш зарур. Шунингдек, асосий воситага тўғри келадиган солиқлар, суғурта ҳаражатлари ва шунга ўхшаш ҳаражатлар, ўсиб борувчи якун билан чиқиб кетиш санасига ҳисобланади. Активнинг чиқиб кетиши пайтига обектнинг бошланғич қиймати ва унинг хизмат муддатида ҳисобланган эскириш суммаси тааллуқли бухгалтерия ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситанинг баланс қиймати ва унинг сотишдан тушган тушумнинг фарқи молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда фойда ва зарар сифатида акс эттирилади. Агар асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги қарор ҳисобот йилининг охирига якинроқ қабул қилинган бўлса, у ҳолда ҳисобдан чиқаришидаги зарарлар шу йилда ҳисобга олинади. Кутилаѐтган ҳисобдан чиқариш ҳаражатлари зарарларни оширади ва тахмин қилинаѐтган қарзларни шу ҳаражатлар суммасида ҳисобга олиш заруратини туғдиради.
Енди асосий воситаларнинг чиқиб кетишини қайд қилиш тартибини, яъни бухгалтерия ҳисобида расмийлаштириш тартибини қуйидаги бухгалтерия ѐзуви бўйича алоҳида –алоҳида кўриб чиқамиз.