Дебет: 0111-0190 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчисчѐтлар»(турлари бўйича) Кредит: 8530 «Текинга олинган мулк»
Бепул берилган асосий воситаларни ташиб келтириш ҳаражатлари уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва бу ҳисобда қўйидаги ѐзувлар билан акс эттирилади:
Дебет:0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»
Кредит: 6990 «Бошқа мажбуриятлар»
Дебет: 0111-0190 « Асосий воситаларни ҳисобга олувчисчѐтлар»
Кредит: 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»
Асосийвоситаларнитаъсисбадалисифатидакиримқилиниши счѐт- фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қўйидаги бухгалтерия ѐзуви қилинади:
Дебет: 0111-0190 « Асосий воситаларни ҳисобга олувчисчѐтлар»
Кредит: 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзлари»
Асосий воситаларни кредит ҳисобига сотиб олиш жараѐнини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳам уларни нақд пулга сотиб олиш (юқоридаги учта ўтказма) жараѐнига ўхшаш ҳолда амалга оширилади.Фақат бу ерда қўшимча иккита қуйидаги ўтказмалар берилади, яъни
Банк кредити олинганвақтида:
Дебет: 6810, 7810 «Банк кредити(узоқ ѐки қисқа муддатли)»
Кредит: 5110 «Ҳисоб китоб счѐти «
Албатта, кредитдан фойдаланган давр учун белгиланган фоиз ставкалар бўйича кредит фоизларини ҳисоблаш ва тўлаб бориш керак.
Қурилиш йўли билан асосий воситаларни яратиш (бино, иншоот ва бошқаларни қуриш) корхонанинг ўз кучи билан амалга оширилиши мумкин. Қуриш бўйича лойиҳалар билан бевосита боғлиқ бўлган ҳаражатлар ушбу актив таннархининг бир қисми сифатида капиталлаштирилади. Бу ҳаражатлар ўз ичига моддий ҳаражатларни, меҳнат ҳақи ҳаражатларини ҳамда устама ҳаражатларни олади.
Баъзи бир умумий устама ҳаражатлар ҳамда қурилиш вақтида фоизлар бўйича қилинган ҳаражатлар ушбу активлар таннархига киритилади. Қурилиш обектига тақсимланиши керак бўлган умумий устама ҳаражатлар суммасини аниқлаш баъзан қийинчилик туғдиради, чунки тақсимланиб активлар таннархига киритиладиган устама ҳаражатларни аниқлаш айрим тортишувли масала бўлиб ҳисобланади.
Бу борада айрим мутахассислар ўз кучлари билан қурилган активлар бўйича ҳаражатларга фақатгина ушбу обект билан идентификацияланадиган устама ҳаражатлар тақсимланиши керак деб ҳисоблайдилар. Бошқалари эса ишлаб чиқариш устама ҳаражатлари ва устама ҳаражатларининг бир қисми фаолиятдаги шунга ўхшаш обектлар мезонларига мувофиқ ўз кучлари билан қураѐтган обект таннархига олиб борилади деб ҳисоблайдилар.
Бир қатор мутахассислар умумий устама ҳаражатларининг маълум бир қисмини ўз кучи билан амалга ошириладиган қурилиш бўйича лойиҳаларга олиб бориш имкониятининг йўқлиги ўз кучлари билан яратилган активлар қийматининг пасайишига, ТМЗ ва сотилган маҳсулот қийматининг ошишига олиб келади, деган фикрни билдирадилар. Бундан ташқари актив сотиб олинган бўлса, сотиб олиш нархи шубҳасиз, сотувчининг устама ҳаражатларининг бир қисмини акс эттириши лозим.