3.1. Технологик жараён тахлили
Қурилиш материаллари, кимё ва нефтғ-кимё, машинасозлик, енгил саноат ва бошқа саноатларда ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг узига хос технологик жараёнлари ва технологик схемалари мавжуд.
Технологик жараён деб, дастлабки хом ашё, материаллар ва ярим фабрикатларининг холатини, хоссаларини, шакли ва габаринтларини узлаштириш йули билан махсулот ишлаб чиқариш усулларининг йигиндисига айтилади.
Машина тузилиши билан технологик жараённинг ва хом ашё хамда материалларнинг хусусиятларини богликлиги масаласи, машинанинг структура ва параметрик синтезидир. Технологик жараён тахлилининг узига хос замонавий томонлари лойихалаштирилаётган машиналарда конструктив ва технологик богликликни, алокадорликни кенг куллашдан иборатдир. Технологик жараёнда машинанинг конструкцияси ва функционал вазифаси қисман мехнат жараёнлари бир-бири билан узаро боглик тарзда йулга куйилган холда юқори сифатли махсулот ишлаб чиқариш натижасида корхона юқори даражадаги самарадорлик курсаткичларига эришади. Шуни айтиш керакки, технологик жараёнларда бир хил машиналарнинг бир-бирига мос эмаслиги, дастгохлар компановкасининг бузилиши, технология тузишга эҳтибор бермаслик, ишчиларнинг нотугри жойлаштирилиши, технологик жараённи илмий асосда юқори даражада ташкил килмаслик каби холатлар корхона, техникавий - иктисодий курсаткичларнинг пасайишига олиб келади.
Технологик тизимларни тугри танлашда хом-ашё материаллари таркиби билан курилмаларнинг тахникавий тузилишлари, детал ва узелларнинг материаллари бир-бирининг богликлигига эҳтибор бериш керак.
Тажриба шуни курсатяптики, машина ва унинг механизмлари хизмат вазифасини аник билмаслик ва урганмаслик уз навбатида мураккаблаштирилган конструкция хамда уларнинг аниклигига ортикча талаб куйишга олиб келади. Демак, машина ва унинг механизмларини тайёрлаш хамда эксплуатация қилишда ортикча харажатлар сарфланади.
Шундай килиб, технологик жараён тахлили янги бунёд этилаётган машинанинг хизмат вазифасини билиш ва аниклик нормаси хамда бикрликни таҳминлайдиган техникавий шартни ишлаб чикиш машина аниклиги билан боглик бўлган асосий масалалардан бири хисобланади.
Машина худди бошқа механизмлар каби уз хизмат вазифасини унинг иши бажарувчи юзалари учун белгиланган допуск ва аникликда сурила олгунча бажар олади. Бунда иш бажарувчи юзалар бошқа юзаларга нисбатан берилган допуск чегарасида, геометрик шаклда ва тозаликда харакатланиши керак. Юқорида санаб утилган хар бир курсаткич учун белгиланган допуск микдори машина хизмат вазифасига боглик назарда тутилган допусклар оптимал микдорини тайинлаш машинасозликнинг халк хужалигидаги ахамиятини оширишда хамда машина аниклиги муаммосини хал этишда мухим масалалардан бири хисобланади.
Хакикатдан хам, юқорида санаб утилган параметрларга тегишли допуск микдорини камайтириш, уз навбатида машинанинг хизмат вазифасини тугри бажаришга олиб келади. Чунки ушбу параметрлар машина ёки унинг механизмлари аниклигини тавсифлайди. Масалан, тишли узатмали редукторлар аниклигини ошириш уз навбатида узатиш нисбати огиш микдорини камайтириб, ишнинг шовкинини ва фойдали иш коэффициентини оширади. Автомобилғ двигателларини тайёрлаш ва йигиш аниклигини ошириш ёкилги хамда мойлаш сарфини кискартиради. Дастгохлар аниклигини ошириш эса ишлов берилаётган занатовкалар аниклигини оширади ва йигиш учун сарфланувчи харажатни камайтириб, дастгохнинг фойдаланиш коэффициентини оширади.
Машина бирор ишни бажариши учун маҳлум тартибда харакат қилиши керак бўлади. Хар кандай машина ва механизмнинг харакати инсоннинг маҳлум ишни бажариш жараёнидаги харакатидан олинган. Масалан, тикув машинасида бир чок тикиш керак бўлганда машина нинаси газламани тешиши ва чок нина тагида колмаслиги учун унинг харакатда бўлиши ва тикилган кийимнинг чоки нина тагидан чикиб, унинг урнига газламанинг тикилмаган ери узлуксиз келиб туриши керак бўлади. Яна бир мисол автомат тукув дастгохини олайлик, бу автоматда аркок ва танда иплари узаро тукилиб, газлама хосил бўлади; тукилган бу газлама доимо харакатда бўлиши шарт.
Юқорида келтирилган мисоллардан икки хил махсулотнинг бажарилишида ва хом ашё харакати билан машина харакати орасида ухшашлик борлигини сезиш кийин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |