Назорат саволлари:
Сизнингча “Янгиланаётган Ўзбекистон”да иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, инвестициялар ва Инновацион ғоялар ҳамда уларни рағбатлантирилишининг қандай омиллари мавжуд?
“Ҳар бир оила тадбиркор” тамойилининг аҳамиятини тушунтириб беринг.
Президент Шaвкaт Мирзиёев томонидан бугунги кунда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилиш борасида қандай ислоҳотлар амалга оширилоқда ?
Солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштирилиши нималарда акс этмоқда?
6-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ
Режа:
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари.
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастурлари янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётида муҳим омил.
Тaълим, илм-фан соҳаларидаги изчил ислоҳотлар. Ёшлар- келажагимиз давлат дастурининг амалга оширилиши.
Тaянч сўзлaр: aҳoли, бaндлик, арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация, ижтимоий инфратузилма, юрт oбoдoнлиги, тaълим вa фaн, ёшлaр.
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари. Аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коeффициентларини ўртача 10 фоизга, Шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдори жадал равишда оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тaъминланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядлар 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланган намуналари асосида жорий этилди. 2019 йил 1 сентябрга қадар Халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини тaъминлашни назарда тутадиган бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан тaъминлаш тўғрисида»ги қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Бизнинг фикримизча, бу қонун аҳолини ўзини ўзи иш билан банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан, масофавий меҳнат ва Шу каби бошқа фаолият турларини кенгайтириш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш учун асос бўлади. Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш зарур. Бу йўналишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилди.
Солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади. Меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади ва Меҳнат кодексида бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар; ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ифодалайдиган қоидалар ўз ифодасини топди.
Меҳнат кодексида Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади. Меҳнат қонунчилигидаги бундай ўзгаришлар, бизнинг фикримизча аҳолини эркин меҳнат фаолиятини олиб боришга ва меҳнатга муносиб ҳақ олишга кенг йўл очиб беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларига 2019 йилда турмуш шароити оғир бўлган 1 минг 600 нафар хотин-қизларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар билан тaъминлаш вазифаси топширилган.
2014-2018 йилларда ёшга доир пенсия олувчилар сони – 18,7 фоизга, ёшга доир тайинланган ўртача пенсия миқдори – 50,2 фоизга ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – 64,8 фоизга ортган. Таҳлил қилинаётган даврда ногиронлик бўйича пенсия олувчилар сони 4,2 фоизга камайган, аксинча уларга тайинланган ўртача пенсия миқдори 59,0 фоизга ортган. 2018 йилда боқувчисини йўқотганлиги сабабли пенсия олувчилар сони 249,6 минг кишини ташкил этган, уларнинг сони 2014 йилга нисбатан 3,1 фоизга ортган. Бу даврда уларга тайинланган ўртача пенсия миқдори 51,3 фоизга кўпайган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Фуқароларнинг пенсия тaъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллабқувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5597-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб: – барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади; – пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор йўналишлардан бири ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, аҳолининг мажбурий ижтимоий кафолатларини тaъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат пенсия тaъминоти тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. б) пенсия тaъминоти тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида: пенсия тaъминоти соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол татбиқ этиш, «Пенсия» дастурий мажмуасини модернизация қилиш, навбатни юзага келтирадиган, бунинг натижасида коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларини келтириб чиқарадиган қоғоз ҳужжатлар айланишини бартараф этиш.
Пенсияларни ҳисоблашда асос сифатида 2015 йилдан ташкил этилган фуқароларнинг a) Пенсия жамғармасига ўтказиб борилган суғурта бадалларининг марказлаштирилган реестри мaълумотларини инобатга олишни жорий этиш. в) пенсия тaъминоти тизимининг ижтимоий адолати ва самарадорлигини ошириш соҳасида: барча ишловчи пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқини бериш; қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларда) яшовчи ёлғиз пенсионерларга тўланадиган пенсия миқдорини ошириш кўзда тутилди. III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қатъий белгиланган миқдорда нафақаларни тадбиқ этиш. г) рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат соҳасидаги ҳиссаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ошириш соҳасида. Фуқароларнинг 35 йилдан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорини ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақининг 2 фоизи миқдорига оширишни назарда тутиш; 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ пенсияни умумий белгиланган ёшдан кечроқ расмийлаштирган аёлларнинг пенсияларига устамалар белгилаш; пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобга олинадиган ўртача иш ҳақини пенсия тайинланиш кунидаги белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан 12 баробаригача ошириш.
Ижтимоий суғурта тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокини рағбат- лантириш чораларини қўллаш соҳасида: пенсия ёшига етган, аммо зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга, давлат пенсияларини ҳисоблашда етишмаётган стажнинг ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига бир марталик суғурта бадалларини тўлаш ҳуқуқини таклиф этиш (2018 йил 1 апрел ҳолатига кўра янги тайинланган пенсияларнинг 55 фоиз улушини тўлиқсиз иш стажи билан тайинланган пенсиялар ташкил этади); ишловчи эр (хотин)нинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлари ҳисобидан ишламаётган турмуш ўртоғи учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ҳуқуқини таклиф этиш. Эр(хотин) ишламаётган турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари тўлаш тизими дунёнинг кўплаб давлатларида мавжуд.
Айниқса қатор йиллар бу борадаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича амалий қадамлар қўйилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхона” лари ва “Виртуал қабулхоналари” муҳим рол ўйнади. 2017 йилдан бошлаб жорий этилган халқ билан фаол мулоқот олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида республикамиз шаҳар ва қишлоқларига “Сайёр қабуллар” уюштирилиши йўлга қўйилди. Жумладан, 2018 йил 1 апрелигача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика “Жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи” вакиллари маҳаллаларда ижтимоий ҳолатни ўрганиш мақсадида Наманган вилояти Поп, Косонсой туманларида, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида, Фарғона шаҳри ва Қува туманида, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Жиззах шаҳарларида бўлишиб, аҳолини қийнаётган ва “Халқ қабулхона”ларига келиб тушаётган шикоятлар ечими юзасидан сайёр рейдлар уюштирилиб кўпгина муаммолар ўша ерларнинг ўзида ҳал этилган. Ушбу тизим бугунги кунда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу борада Президент Шaвкaт Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд қилганидек, “Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ туШунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур”. Бунинг учун қуйидаги стратегик вазифаларни амалга ошриш лозим, дея қайд этади Президент.
Биринчидан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим. Ҳукумат бир ой муддатда 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши керак.
Бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш керак.
Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур.
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам беришлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу масалани ҳал этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Иккинчидан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур. Зеро, янги қабул қилинган Президент фармонига кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ишлайдиган барча пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.
2020 йил Ўзбекистон Президенти Шaвкaт Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ижтимоий масалаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратди. Яъни “Охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш хусусида фикр билдирди. Бунда, биринчидан, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чекка ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслигини инобатга олиш лозим.
Умуман, ўзбек халқининг тарихий анъаналарига кўра ва мустақиллик йилларида олиб борилаётган янгича ислоҳотлар натижасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг қуйидаги натижаларини қайд қилиш мумкин:
– биринчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, оғир шароитларда уларга кўмак бериш, доимо бир бирини қўллаб-қувватлаш ўзбек халқига хос тарихан шаклланган миллий менталитетнинг таркиби қисми бўлганлигига гувоҳ бўлдик;
– иккинчидан, мустақиллик йилларида собиқ Совет Иттифоқи ҳукмронлик қилган 70 йиллик даврда мулкка давлат эгалиги, ишлаб чиқариш воситалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг монополия тизимига барҳам берилди;
– учинчидан, ўша совет тузуми давридаги давлат мулкчилиги тугатилиб, тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳаларига йўл очилиши кишилариинг ижтимоий турмушини яхшилаш имконини берди;
– тўртинчидан, муҳтож оилаларнинг бозор муносабатлари моҳиятини тушуниб етиши натижасида, оила даромадларини кўпайтириш имкониятларини қидиришга, тўқ ва фаровон ҳаёт кечираётган оилаларга тенглашишга интилиш кучая бошлади;
– бешинчидан, ишончли ижтимоий кафолатларнинг тaъминланиши, бозор муносабатларига ўтишдаги қийинчиликларни юмшатиш ва янги шароитга кўникишга кўмаклаша бошлади;
– олтинчидан, бугунги “Янгиланаётган Ўзбекистон”да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясига мувофиқ, давлат муҳтож аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз оиласининг фаровонлигини тaъминлашга интилувчиларга қулай имкониятлар яратмоқда.
2018 йил 3 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида оилани ҳар томонлама қўллаб қувватлашда хотин қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳам анчагина имтиёзлар берилиши кўрсатиб ўтилган35.
Ваҳоланки сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги фаолияти, айниқса иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласида ҳам анча ўсишга эришилган. Масалан, бугунги кунда маҳаллий вакиллик органларида аёллар улуши 16 % ни, Қонунчилик палатасида 17,5% ни, Сенатда эса уларнинг салмоғи 15% ни ташкил этмоқда. Ижро органларида 3.4 %, суд органларида 22,7 %, ишлаб чиқаришда ҳам олдинги даврларга нисбатан икки баробар ортганлигининг ўзиёқ аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ортиб бораётганлигини тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |