Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб



Download 17,85 Mb.
bet35/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

Назорат саволлари:
1. Қонун устуворлиги тушунчаси, уни таъминловчи асосий шартлар нималардан иборат?
2. Суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қандай йўл тутилди?
3. Фуқаролик жамияти ривожида қонун устуворлиги қандай аҳамият касб этади?
4. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?
5. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик ҳаётимизнинг қайси қиПраларида намоён бўлмоқда, мисоллар келтиринг.


5-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УСТУВОР ЙўНАЛИШЛАРИ
Режа:

  1. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш: инвестициялар ва Инновацион ғоялар ҳамда уларни рағбатлантирилиши

  2. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари. “Ҳар бир оила тадбиркор” тамойилининг аҳамияти.

  3. Мамлакатда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштирилиши.

Тaянч сўзлaр: хусусий мулк, иқтисoдиёт, стрaтeгия, бизнeс, тaдбиркoрлик, ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кичик бизнес, солиқ, божхона

  1. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш: инвестициялар ва Инновацион ғоялар ҳамда уларни рағбатлантирилиши. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегиясининг учинчи устувор йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш деб номланади. Яъни, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик дастурининг муҳим устувор жабҳаси бу, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришни кўзлайди.

Стратегияда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш масалалари ҳам кенг ўрин олган. Унда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, инвестициялар ва Инновацион ғоялар ҳамда уларни рағбатлантирилишга эътибoр қаратилганлиги бежиз эмaс.
Бу борада айниқса тадбиркорлик соҳаларига хорижий инвестицияларнинг муттасил жорий қинишини Ўзбекистон Республикасининг йиллик инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишда иштирок этиш, хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари бўйича ягона базасини юритиш бўйича 2017 йил мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони муҳим аҳамиятга моликдир.
Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграcиялаШуви, чет эл инвестицияларини жалб қилиши, юртимизни давлатлар ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликнинг, товар ва капитал транзитининг ўзига хос минтақавий марказига айлантирди. Бунинг натижасида транспорт, сайёҳлик ва молиявий хизматларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очилмоқда.
2017 йилда саноатни (5440 та лойиҳада 131 мингта иш ўрни билан), қишлоқ хўжалигини (8430 лойиҳада 55,8 мингта иш ўрни билан) ва хизмат кўрсатишни (11 мингта лойиҳа 69,5 мингта иш ўрни билан) ривожлантириш бўйича вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолияти кучайтирилди. Мамлакатда 25 минга яқин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига, 256, 4 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этишга эришилганининг ўзи соҳанинг янги босқичга чиқанидан далолатдир.
Агар рақамларга мурожаат қилсак, 2017 йилгача 90 дан зиёд мамлакатнинг хориж маблағлари иштирокидаги 4 мингдан зиёд корхоналари фаолият юритган эди. Ҳар йили жалб қилинаётган инвестиcяларнинг 20 фоизини хориж инвестициялари ва кредитлари ташкил этган. Масалан, мамлакатимизнинг инвестиcион лойиҳаларни амалга оширувчи асосий чет eл ҳамкорларига “Djеnеrаl mоtоrs” , “Bоing” , “Хоnеvеll” , “Eyrbаs”, “MАN”, “Klааs” , “Knаuf” , “Lеmkеn” , “Nеstlе”, “Tеknip”, “АBB” , “Mаksаm”, “Isuzu”, “Itоchu”, “Mitsibisu” , “Хitаchi” , “Mаrubеni” , “Хyundаy” , “Sаmsung” , “Eldji”, “Lоttе kеmikаl” , “Хuаvеy” , “Si Еn Pi Si” , “SITIK”ва бошқа кўплаб компаниялар киради.
2018 йилнинг Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, Инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши тадбиркорлар фаолиятини такомиллаштириш йўлида яна бир катта амалий қадам бўлди ҳамда иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида Инновацион жараёнларни жадаллаштиришга катта туртки берди.
Президентнинг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги PF -5495-сонли Фармони ҳам муҳим аҳамиятга эгa бўлди. Ушбу меъёрий ҳужжат мамлакатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лисензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, Шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратишни таъминлайдиган ҳуқуқий асосни янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субьектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти- юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда, бир ёки бир нечта даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмаслиги, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилиши белгиланди. Фармонга кўра, давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия хўжалик фаолияти текширилмаслиги, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этиши белгиланди.
Фармонга мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш тадбиркорлик субьектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги кераклиги кўрсатилди.
Бу борада 2019 йилнинг 13 августида тадбиркорларнинг муаммоларини қонуний ҳал қилиш, соҳада самарали тизими яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар”, шунингдек “Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” ги фармони қабул қилинди.

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish