Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб



Download 17,85 Mb.
bet38/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

Солиқ Кодексининг янги таҳририга асосан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг янги ставкалари қабул қилинди, жумладан: олтин - 10% (аввал 25%); . кумуш - 10% (аввал 25%); мис - 10% (аввал 15%); темир - 5% (аввал 4%); уран - 10% (аввал 10%). Шунингдек, Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қарор лойиҳаси барча амалга оширилиши керак бўлган тадбирларни, жумладан стратегик фойдали қазилмалардан фойдаланишга Электрон аукцион орқали тегишли лицензиялар беришни ўз ичига олган.
Божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникаcия технологияларини кенг жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Солиқ ҳисоботларини такомиллаштириш мақсадида янги таҳрирдаги Солиқ кодексига кўра ҳисобот шакллари ишлаб чиқилди, Давлат солиқ қўмитаси қошида Фискал институтини ташкил қилиш тўғрисидаги”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Янги солиқ кодексига мувофиқ уч йилгача бўлган муддатда фоизсиз солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктириш тақдим этилиши ҳамда тадбиркорлик фаоллигини сустлашиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида олинмай қолинадиган даромадлар ўрнини тўлдириш, инқирозга қарши курашиш жамғармасини ташкил этиш ҳамда тадбиркорликни ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб қувватлаш учун харажатларни ошириш;
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтириш, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш жараёнини тўхтатиб туриш вазифалари белгиланди.
Янги Солиқ кодексига кўра тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда озод қилинади: – 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; – 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚш долларигача – 5 йил муддатга; – 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқдан озод қилинади.
Республикада «Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ЭИЗ иштирокчиларига қатор имтиёз ва префернеcиялар яратилган. ЭИЗ иштирокчилари қуйидаги тўловлардан озод этилади: – ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар; – ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари); – республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.



Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish