Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


-МАВЗУ. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ



Download 17,85 Mb.
bet69/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

12-МАВЗУ. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ


Режа
1. Жамоатчилик назорати тушунчаси ва унинг генезиси.
2. Ўзбекистонда жамоатчилик назоратининг амалиёти ва ҳуқуқий асосларининг шаклланиши
3. Мамлакатда жамоатчилик назоратининг фуқаролик жамиятига хос жиҳатларини ривожланиши


Таянч сўзлар: фуқаровийлик, жамоатчилик, жамоатчилик назорати, жамоатчилик назорати субъекти, жамоатчилик назорати объекти, жамоатчилик назорати шакллари, жамоатчилик назорати институти, eлектрон хизмат, “eлектрон ҳукумат”, ҳокимият органларининг шаффофлиги.


Ҳозирги фуқаролик жамияти фаолияти жамоатчилик назорати остида кечиши лозимлигини ҳозирги давр ривожланган давлатлар тажрибаси исботламоқда. Агар, ҳозирги ғарб давлатлари тажрибасига эътибор берсак, фуқаролик назоратидан ҳоли бўлган давлат ҳокимияти органларинимнг масълияцизлиги аниқ сезилади: қонуннинг ишлаши тўлиқ тaъминламайди, ҳисобсиз давлат ваколатларидан четга чиқадиган ва турли кампаниябозликларга берилишлар авж олади, бюджет ижросини амалга оширишда четга чиқишлар рўй беради, коррупция авж олади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиш қийин кечади, уларни ҳимоя қилишга унчалик аҳамият берилмайди, мансабдорлар бошқарув фаолияти самарасиз кечади, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш иккинчи даражали ишга айланади, давлат ҳокимияти ресурсларини бошқаришда субъективлик авж олади.
Фуқаролик жамияти шароитида жамоатчилик назорати – бу фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, касаба уюшмалари томонидан давлат ҳокимияти органларини қонунга амал қилишга мажбур этиш, уларнинг ўз вазифаларини мaъсулият билан бажариши ва бунинг оқибати ўлароқ жамиятда малакали ва самарали бошқарувни бажаришга мажбурлаш мақсадида давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий бошқарув органлари фаолияти устидан назорат қилиш ва текширишидир.
Жамоатчилик назорати – бу жамиятнинг алоҳида фуқаролар шахсида ҳамда фуқаролик жамияти институтлари воситасида давлат ҳокимияти органларининг қонунларни ва ўз қарорларини қўллаш, амалга ошириш, шунингдек бу жараёнлар натижаларини баҳолаш механизмидир. Жамоатчилик назорати – бу фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари – жамоат ва нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар, касаба уюшмаларининг давлат ва маҳаллий ҳокимияти органларининг қонунга амал қилишларини тaъминлашга мажбурлаш, ўз вазифасини бажаришида масъулиятни ҳис этиши, ўз мажбуриятларини сифатли тарзда бажариши каби фаолиятлари устидан турли шаклдаги текширувларни амалга оширишидир. Шунингдек, ривожланган давлатларда жамоатчилик назоратини жамиятда тутган ўрни унинг қанчалик “транспарент” эканлиги, яъни шаффофлик даражаси билан ўлчанади104.
Жаҳон тажрибасидан мaълумки, жамоатчилик назорати жамиятга ҳам, давлат ҳокимиятига ҳам фойдали омил сифатида тaъсир этади. Ҳақиқатан, у давлат ҳокимияти органларининг мaъсул билан фаолият юритишига - қонуннинг ишлашини тaъминлашга, инсон ҳуқуқи ва эркинликларини хурмат қилишга ва ҳимоялашга, бинобарин, умумий фаровонликка самарали ва ижобий тaъсир кўрсатишга мажбур килади. Жамоатчилик назорати давлат ҳокимияти органларини доимий ва муттасил равишда такомиллашиб боришини рағбатлантиради:
биринчидан, у давлат хизмати ходимларини турли туман, сон-саноксиз ўзига тортадиган, ҳою-ҳавасга бериладиган бойликлар ва лаззатларга игтилмаслик иммунитетига эга бўлиши, мaънавий бой бўлишга интилади;
иккинчидан, фуқароларнинг жамоатчилик назорати жамиятнинг ҳокимият органлари билан ўзаро – тaъсир – акс тaъсир алоқаларининг бир омили сифатида намоён бўлади, фуқароларга мамлакат тараққиётининг мақсадлари ва унинг устувор йўналишлари тўғрисида ҳаққоний тасаввурларга эга бўлиши ва давлат ҳокимияти органлари билан очиқ мулоқатларда бўлиб туришини тaъминлайди. Давлат – жамият – фуқаролар ўзаро алоқалари ёрдамида ҳокимият органлари фуқароларнинг мамлакатда зарур ислоҳотларни ўтказишга доир талабларига нафакат қулоқ тутади, балки бу ислоҳотларни амалга оширишга киришади;
учинчидан, жамоатчилик назорати давлат ҳокимияти органларини самарали ишлашга ундайди, у фуқароларнинг жамоатчилик назорати воситасида бошқарув кадрларини ўз вазифаларини астойдил бажаришга ундаш омили сифатида намоён бўлади. Бошқарув тизими кадрлари жамият aъзоларининг назорати остидагина самарали бошқарувни амалга ошириши мумкин, жамоатчилик назорати кучи билан фуқароларнинг яратувчилик таклифлари ҳаётда ўз ифодасини топиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, жамоатчилик назоратининг фаоллашуви натижасида рақобатбардош иктисодиёт ривожланади, кадрларнинг ички салоҳияти рўёбга чиқди, халқнинг турмуш даражаси ошади, кучли фуқаролик жамияти шаклланади, миллий хавфсизлик мустахкамланади, инсоний капитал ва унинг ресурси ҳаётда ишга тушади. Буларнинг барчаси пировард натижада мамлакатни салоҳиятли бўлишига олиб келади, жамият гуллаб-яшнайди, бошқача айтганда, миллий манфаатлар рўёбга чиқади.
АҚШ, Швеция, Финляндия, Буюк Британияда жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун кўплаб воситалардан фойдаланилиб, у асосан давлат ҳокимияти органлари фаолияти, фуқаролик иштироки ва уларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатларини шаффофлик билан кечиш принципига асосланади.
Айни пайтда, Финляндияда барча расмий идораларнинг 90 фоизидан ортиқроғи фуқароларга ўз хизматларини Интернет орқали такдим эта бошлади. Бу давлат хизматлари буюртмалар ва талабларга доир ҳуқуқий ҳужжатларни тақдим этиш, фуқароларни турли миллий лойиҳаларда иштирок лойиҳалари тўғрисида хабардор қилиш, бўш иш ўринлари тўғрисида ва тaълим олиш имкониятлари ҳақида ахборотлар бериш ва бошка хизматларни таклиф этиши белгилаб қўйилди105.
Буюк Британиянинг энг яхши намоёндаларининг ҳокимият фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишлари учун шароитлар яратиш бўйича тажрибалари диққатга сазовордир.
АҚШ ўз тарихининг 200 ортиқроқ даврида давлат мансабдорлари ахборот эркинлигигини тaъминлаш соҳасида катта тажриба орттирди. 1966 йилга келиб барча ахборот эркинлигига доир ҳуқуқий асослар шу йилда қабул қилинган “Ахборот эркинлиги тўғрисида”ги қонунда мужассамлашди. Унда ҳукумат ва унинг қуйи ташкилотлари ўзларининг тузилмалари ва функцияларига тааллукли материалларни, шунингдек олиб борган сиёсати ва бошқарув фаолиятининг юналишлари тўғрисидаги қабул қилинган қарорлар ва ахборотларни расмий раишда нашр этилишини шарт қилиб қўйди106.
Хорижий тажрибалар кўрсатиб турибдики, ўз ичига биринчи навбатда ҳокимиятнинг шаффофлиги ва фуқароларнинг давлат бошқарувида кенг иштирок этиши принциплари ўз ичига олган жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий ва маданий асосланишлари синовлардан ўтди. АҚШ ва Европа мамлакатларида давлат нодавлат ташкилотлар, ижроия ҳокимияти органлари ҳузуридаги кенгашлар, қўмиталар томонидан назорат қилишга доир махсус ахборотларни ошкор этишга ҳуқуқий асосларини яратиб берди107.
Жамоатчилик назоратининг бевосита ва ваколатли (билвосита) усуллари ўзининг амалга оширилиши бўйича хилма хил шаклларга эгадир. Жамоатчилик назоратининг бевосита усулида фуқаролар иродасининг намоён бўлиши қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- фуқароларнинг ҳокимият фаолиятига оид ахборотлардан воқиф бўла олиши;
- журналистик текширув;
-арзномалар – фуқароларнинг давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига якка тартибдаги ёки жамоавий мурожаатлари;
-фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар йиғинлари, оммавий тарзда тинглашлари воситасида жамият ишларини бошқаришдаги иштироклари;
-жамоатчилик фикрини шакллантирувчи ва бошқарувчи энг юқори доирадаги раҳбарларга тaъсир кўрсатадиган илмий-тадкикотлар, публицистик ва бадиий асарлар;
-қонун лойиҳалари ва бошқа давлат ҳаётига доир бошка муҳим масалаларни оммавий муҳокама қилиш;
-халқнинг қонунчилик ташаббуслари;
-қонун лойиҳаларининг жамоатчилик томонидан эскпертиза қилиниши;
- судлар маслаҳатчилари.
Фуқаролар назоратининг билвосита – ваколатли усули ўзининг турли шаклларига эгадир. Уларга парламент назорати, ҳудуд (штат, ўлка, вилоят) қонун чикарувчи органларининг назорати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ваколатли органлари назоратларини келтириш мумкин.
Жамоатчилик назоратининг тўғридан-тўғри усулининг муҳим шакли – бу фуқароларнинг давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдалана олишлари ҳисобланади. Фуқароларнинг ҳокимиятнинг фаолияти тўғрисида хабардорлигининг тўлиқлиги ва ўз вақтида хабардор бўлиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тaъминлаш ҳамда ҳимоялаш, давлат органларининг самарали бошқаруви ва ижтмоий хизматларини сифатли бўлиши учунк уларга тaъсир кўрсатиш қобилиятларига боғлиқдир. Шу муносабат билан АҚШ сиёсатшунос олими Б.Пейдж қуйидаги фикрни билдиради: “Жамият ҳукумат устидан ҳақиқий назорат қилиш имкониятига эга бўлиши учун унинг фаолиятидаги барча тафсилотлардан яхши хабардор бўлиши, фуқаролар эса мамлакатда пайдо бўлаётган барча муҳим муаммоларни муҳокама қилишда фаол иштирок этишлари талаб этилади”108.



Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish