Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Ўзбекистонда ННТнинг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши вa “Ҳaрaкaтлaр стрaтeгияси”



Download 17,85 Mb.
bet67/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

Ўзбекистонда ННТнинг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши вa “Ҳaрaкaтлaр стрaтeгияси”

Мустақиллик даврида мамлакатда фуқаролик жамиятининг асоси бўлган демократик институтларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар йилдан-йилга чуқурлашиб борди. 2005 йилга келиб республикада 402 та республика аҳамиятига молик нодавлат жамоат бирлашмалари фаолият кўрсата бошлади. Улардан 81 таси халқаро ташкилотлардан иборат эди. Нодавлат ташкилотларнинг 48 таси жамғарма, 78 таси жамият, 4 таси сиёсий партия, 42 таси федерация, 16 таси касаба уюшмалари, 2 таси ҳаракат, 20 таси марказ, 48 таси ассоциация, 20 таси уюшма, 5 таси қўмита, яна 37 таси турли номларда расмий рўйхатдан ўтган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда давлат рўйҳатига олинган 1957 та, шунингдек, ҳисоб рўйхатига олинган 2911 та, ҳаммаси бўлиб 4868 та маҳаллий аҳамиятга эга бўлган жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатди94. Қисқа давр ичида уларнинг сони тезлик дилан ўсди: 2017 йилнинг 1 ноябр ҳолатига биноан 9158 та ННТ, 2244 та диний ташкилот (шундан, 2070 таси исломий, 174 таси ноисломий) фаолият юритди. 2017 йилнинг ўзида 669 та янги ташкил этилган ННТ рўйхатга олинди95. 2018 йилда Ўзбекистонда 9 минг 200 дан зиёд ННТ, 1 минг 400 дан ортиқ ОАВ ва 10 мингга яқин маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд.
Ўзбекистонда ННТ ўз фаолиятларини ҳудудий мансублигига боғлиқ ҳолда қуйидаги даражаларга бўлинади:
-умуммамлакат аҳамиятига эга бўлган ННТ. Улар ўзларининг тузилмавий қуйи ташкилотларига (маҳаллий ташкилотлари, филиаллари, бўлимлари, ваколатхоналари ва бошқ.) эга бўлиб, бутун мамлакат миқёсида фаолият юритади;
-минтақавий ННТ. Уларга Қорақалпоғистон республикси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида фаолият юритадиган ННТ киради;
-маҳаллий ННТ. Уларга туманлар, шаҳарлар, шаҳарча ва бошқа кичик ҳудуларда фаолият юритувчи ННТ киради.
Ўзбекистондаги ННТни халқаро ташкилотлар экпертлари қуйидагича таснифлайди:
1.Аҳолининг йирик қатламлари ижтимоий манфаатлари учун хизмат қиладиган умуммиллий тузилмалар («Маҳалла» хайрия жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги), Хотин-қизлар қўмитаси (2020 йил апрелда тугатилди) (Ўзбекистон Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш, 2020 йил), Ногиронлар жамияти, «Нуроний» жамғармаси ва бошқ.).
2.Экология, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳасига ихтисослашган миллий-халқаро жамғармалар («Экосан», «Ибн Сино», «Соғлом авлод», Оролни қутқариш, Амир Темур ва бошқ. ҳалқаро жамғармалар).
3.Касбий ва мaънавий манфаатлар бўйича тузилган ижтимоий ташкилотлар (Республика «Мaънавият тарғибот» маркази, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ва бошқ.).
4.Умуммиллий хайрия жамиятлари ва жамғармалари (Болалар жамғармаси, «Меҳр нури» жамғармаси ва бошқ).
5.Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ноҳукумат ташкилотлари (Ўзбекистон судлар уюшмаси, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва бошқ.).
6.Ижодий зиёлиларнинг миллий жамоат ташкилотлари (Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, Композиторлар уюшмаси, Архитекторлар уюшмаси, Кинематографистлар уюшмаси ва бошқ.)
7.Миллий-маданий марказлар (улар Ўзбекистонда яшаётган миллий жамоалар (озчилик) вакилларини миллий ва этник белгиларига қараб бирлаштиради, хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари ва бошқ.).
8.Ижтимоий аҳамиятли қатламлар ва ижодий манфаатлар бўйича бирлашмалар (Ветеран жангчилар бирлашмаси, Автомото ҳаваскорларининг кўнгилли жамияти, Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти, Туристлар клуби, Ҳаваскор қўшиқчилар клуби ва бошқ.).
Бундан ташқари, ННТлар қаторига турли шаклларга мансуб бўлган ташкилотларни киритиш мумкин:

  • Сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар;

  • Касаба уюшмалари;

  • Диний ташкилотлар;

  • Турли спорт федерациялари ва уюшмалари96.

Мамлакатимизда 1991 йили жамоат бирлашмаларининг сони 200 тани ташкил этган бўлса, 2000 йилда уларнинг сони 2300 тага, 2010 йилда – 5100 тага етди. Бугунги кунда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 9 минг 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Бу дегани 2010 йилга нисбатан 1,6 марта кўп демакдир97.2021 йилгa кeлиб улaрнинг сoни 10 мингдaн oртиб кетди.
Мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг 39 фоизи ҳукумат ва унинг қуйи органлари ташаббуси билан тузилди. Мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларининг 16,1 фоизини спорт, 10,4 фоизини ёшлар, 10 фоизини ҳуқуқий ва демократик институтларни мустаҳкамлаш, 9 фоизини сиёсий партия ташкилотлари, 8,4 фоизини ногирон ва имконияти чекланганлар ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш, 6,4 фоизини маданият-мaърифат ва тарих йўналиши, 6,3 фоизини касаба уюшмалари, 5 фоизини хотин-қизлар, 4,4 фоизини фавқулодда вазиятлар, 4,2 фоизини фахрийлар, 3,8 фоизини соғлиқни сақлаш, 3,4 фоизини тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда қолган 12,6 фоизини бошқа соҳалар ташкил этади98.
Мамлакатда миллий мустақилликнинг дастлабки даврларида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил топди. Ўтган давр ичида «Соғлом авлод учун» халқаро ноҳукумат хайрия жамғармаси, «Экосан» халқаро экология ва саломатлик жамғармаси, Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси, Халқаро Амир Темур жамғармаси, Халқаро Имом Бухорий жамғармаси, «Олтин мерос» жамғармаси, республика «Мaънавият ва мaърифат» жамоатчилик маркази, «Халқ бирлиги» ҳаракати, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, Миллий матбуот маркази, Байналмилал маданий марказ, республика «Истеъдод» жамғармаси каби нодавлат ташкилотлар тузилди. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси эса демократик принциплар асосида бутунлай қайтадан ташкил этилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон «Тадбиркор аёл», Ўзбекистон Болалар жамғармаси, «Аёл ва саломатлик», «Меҳр», «Аёллар ресурс маркази», «Аёл ва жамият» институти каби хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган ва улар манфаатларини ифодалайдиган нодавлат ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Мaълумки, Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат. Юртимизда фуқаролик жамияти институти сифатида шаклланган ва тобора ривожланиб бораётган турли миллатларнинг миллий-маданий марказлари турли миллатлар вакилларини маданияти, тили ва мaънавий дунёсини ривожлантиришга хизмат қила бошлади. Миллий-маданий марказлар мамлакатда ўзаро тенглик асосида яшаётган 130 та турли миллат ва латларнинг манфаатларини ифодалаш, ўзлари мансуб бўлган маданият, ўз миллий қадриятлари ва урф-одатларини йўқолиб кетмасдан яшаши учун кўмак бериб келмоқда.
Республика байналмилал маданият маркази, 138 та миллий маданий марказлар, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-мaърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, шунингдек, 34 та дўстлик жамиятлари мувафаққиятли фаолият юритиб келмоқда. Улардан 14 таси республика аҳамиятига молик ташкилот мақомига эгадир. Уларнинг 31 таси корейс, 23 таси рус, 10 таси тожик, 9 таси қозоқ, 9 таси татар миллатига мансуб фаоллар томонидан ташкил этилган. Шунингдек, мамлакатда 8 та озарбайжон, 7 та туркман, 6 та украин ва қирғиз, 5 та турк ва Европа яҳудийлар миллатига мансуб бўлган миллий-маданий марказлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, немис, поляк ва арман, уйғур, араб, болгар, бошқирд, грек, грузин ва бошқа миллат вакиллари ҳам ўзларининг миллий-маданий ташкилотлари таркибида турли маданий тадбирлар ва анжуманлар воситасида фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантиришда 2005 йилнинг 10 июнида «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси»нинг ташкил топиши муҳим аҳамият касб этди.
Ҳозирги даврга келиб «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси»га 400 дан ортиқ турли республика миқёсидаги ва вилоятларда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар aъзо бўлиб кирдилар.
Мамлакатда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари қўллаб-қувватлайдиган фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишдаги, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ва иш фаоллигини оширишдаги ролини кучайтириш мақсадларида 2005 йил 26 июлда «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди» ташкил топди. Унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:





Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолияти давлат томонидан субсидия, грант, ижтимоий буюртмалар бериш шаклида қўллаб-қувватланмоқда. 2008 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси кўмагида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ассоциациялари ва бирлашмаларининг 600 га яқин ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа, дастур, устав вазифалари амалга оширилди99. Фаолияти давомида ишлаб топилган барча маблағларни ННТ ўзларининг дастурларини кенгайтириш ва молиялаштиришга йўналтиради. Албатта, ўз ўрнида, ННТ ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлаш, тaълим, фан, маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларни жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш каби фаолияти билан фуқаролик жамиятини ривожланишига катта ҳисса қўшади.

Ўзбекистонда ННТни молиялаштириш манбалари





Ташқи манбалар



Ички манбалар
(тaъсисчилар маблағлари, aъзолик бадаллари, тижорат фаолияти даромадлари ва бошқ.)



Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахсларидан олинадиган маблағлар (ҳадялар, хайрия ва бошқ.)





Давлат томонидан молиялаштириш (субсидиялар,грантлар – асосан Олий Мажлис ҳузуридаги Ижтимоий фонд томонидан)





Хорижий донорлар маблағлари (грантлар)




Шунингдек, Ўзбекистонда БМТнинг Ривожланиш Дастурлари асосида ўнлаб хорижий нодавлат ташкилотлар ўз ваколатхоналари ва бошқа вакиллик идораларини ташкил этди. Жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваколатхонаси, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ваколатхонаси, Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ агентлиги ваколатхонаси, «Британия Кенгаши» («British Council »), Конрад Аденаур жамғармасининг Марказий Осиё ва Қозоғистон мамлакатлари бўйича ваколатхонаси, Фридрих Эберт жамғармаси ваколатхонаси, Халқаро тaълим бўйича Америка Кенгаши («ACCELS»), Марказий Осиёга беғараз ёрдам ташкилоти («Caфe»), Германия Агроакция ташкилоти, ЮНЕСКО ваколатхонаси, «Glоbаl Invоlmеnt» номли тaълимга доир ташкилот, Осиё маданияти ва ривожланиш институти, АҚШнинг «Меҳр-мурувват корпуси» ва кологияга оид «Kоfutis» ташкилоти, фуқаролик жамияти қуришга кўмаклашувчи « Krоsslink Dеvеlоpmеnt Intеrneshnl » халқаро ташкилоти, Халқаро ривожланиш ассоциацияси, Буюк Британиянинг «Ривожланиш учун ҳамкорлик» ташкилоти, АҚШнинг Халқаро тадқиқотлар ва ўзаро алмашишлар кенгаши (IREX), Евроосиё жамғармаси, Германиянинг «Gyotе instituti», Франциянинг «Аlyans Frаnsе» ташкилоти, Халқаро ҳамкорлик бўйича Корейс агентлиги, Ривожланиш ва ҳамкорлик бўйича Туркия агентлиги, Халқаро ҳамкорлик бўйича Япония агентлиги, каби юздан ортиқ хорижий мамлакатлар нодавлат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари турли соҳаларида кенг фаолият юритмоқда100. Ҳозирги даврда мамлакатда 50 га яқин хорижий мамлакатлар ННТ ва уларнинг ваколахоналари фаолият олиб бормоқда.

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish