Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари



Download 17,85 Mb.
bet54/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

2. Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари
Фуқаровий онгнинг мазмун-моҳиятини англаб етиш учун унинг омилларини билишга зарурат сезилади. Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўзаро муносабатларни англаб етиш демакдир. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида ривожланади. Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланган бўлади.
Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мaънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар ўзар тaъсирлар натижасида ўзаро кесишади ва бир-бирини бойитиб боради. Уларнинг аксарияти давлат ва унинг институтларидан иборатдир. Лекин, давлат органлари қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият юрица, фуқаролик онги жамиятда эркин ҳолда шаклланади. Фуқаровий онг меъёрлари ижтимоий-сиёсий жараёнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. Фуқаролик онгининг вазифалари алоҳида олинган индивидларнинг эмас, балки бутун жамият фаолияти билан боғлиқ ҳолда амалга ошади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб этадиган жараён бўлганидек фуқаровий онг ҳам тарихий давр мобайнида шаклланиб боради. Ҳар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тизимнинг табиатига мос ва хос тарзда шаклланади, ана шу мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс эттиради.
Фуқаролик онги янги ғояларни қабул қилиш даражасида очиқ характерга эгадир. Янги ғоялар айнан бир тизимга мос эканлиги ўз исботини топган тақдирдагина у аста-секин жамиятнинг ҳаётига сингиб боради.
Тушунча сифатида “фуқаролик онги” деганда, аввало, фуқаронинг давлат билан сиёсий-ҳуқуқий муносабатлари назарда тутилиб, кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига бўйсуниши тушунилади. Шахснинг ҳуқуқий мақомида ифодаланадиган фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган қатор ҳуқуқ ва бурчлар билан мустаҳкамланган бўлади.
Турли ижтимоий субъектларнинг ўзаро тaъсирлашувлари рўй берадиган ва манфаатлари зиддиятлари асосида пайдо бўладиган жамиятдаги муносабатлар фуқаровий онгни бойитиб боради, улар ана шу онгда акс этади. Шунингдек, фуқаровий онг кишилараро муносабатларга тaъсир кўрсатган ҳолда уларга аниқлик, янги мазмун ва шакл бағишлайди. Кишиларнинг ижтимоий ҳаёт ҳамда давлатга нисбатан, шунингдек шахс билан давлат ўртасида ҳақиқий ва меъёрий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари фуқаровий онгда мужассамлашган.
Ижтимоий-сиёсий, диний, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа меъёрлар, талаблар, тамойиллир, қоидалар умумий фуқаровий дунёқараш шаклида фуқаровий онгнинг таркибий унсурлари сифатида намоён бўлади.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишувлар рўй беришига хизмат қилади. Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар тaъсирида фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар тараққиётида ўз аксини топади.



Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish