Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар: яшаш ҳуқуқи; шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари; айбсизлик презумцияси; турар жой даҳлсизлиги; эркин кўчиш ҳуқуқи; фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги; ҳуқуқ ва манфаатларига даҳлдор ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи; виждон эркинлиги.
Сиёсий ҳуқуқлар: жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқи; митинглар, йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи; жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи; мурожаат қилиш ҳуқуқи.
Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар: мулкдор бўлиш ҳуқуқи; меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи;дам олиш ҳуқуқи; ижтимоий тaъминот ҳуқуқи; малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи; билим олиш ҳуқуқи; илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи46.
Фуқаро фуқаролиги ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилган ҳамда муайян жамият (давлат) aъзоси бўлган шахсдир. Фуқаролик эса ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга онгли риоя этиш, мaълум ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳамда бурчларни бажаришга масъуллик билан ёндошув, меҳнат жараёни ва жамоадаги фаоллик, мaънавий етуклик асосида муайян давлатга мансублик демакдир.
Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, мaънавий ва сиёсий жиҳатдан ўзининг лаёқатли эканлигини ҳис этишни ўзида сезадиган шахснинг белгилари сифатидаги тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин. В.Далнинг луғатида қайд этишича, “фуқаровийлик фуқаролик жамиятини қарор топтириш учун жамиятнинг онги ва билими даражасини ифода этадиган ҳолатдир”47.
Кўриниб турибдики, фуқаровийлик нафақат инсоннинг ҳуқуқий мақоми, балки, унинг билими ва жамиятнинг ва ўзининг ҳолатини англаши, турли ижтимоий меъёрлардан хабардорлиги ва уларга риоя қилиш билан боғлиқдир. Бунда фуқаролар томонидан жамият тараққиёти йўлида амалга ошириладиган ўзаро бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик сингари ихтиёрий фаолиятда иштирок этиш ҳам назарда тутилади. Бундай ҳолатда фуқаровийликда ҳуқуққа нисбатан мaънавиятнинг устуворлиги намоён бўлади. Аслида, анъанавий жамиятларда фуқаровийлик ҳуқуқий мазмунда эмас, балки кўпроқ мaънавий ахлоқий кўринишда намоён бўлиши ўз исботини топган.
Фуқаровийликка нисбатан турли фикрларни умумлаштирсак, у ҳолда унга нисбатан қуйидагича тaърифни қўллаш мумкин: “Фуқаровийлик бир тарафдан, жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини англаца, иккинчи тарафдан, кишиларнинг жамият ҳаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори даражадаги ўзаро бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини ифода этади”.
Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлардир:
фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаб етиши ва уни амалиётда қўллай олиш кўникмаси;
бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини эътироф этиш ва ҳурмат қилиш;
фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий масъуд эканлиги;
шахснинг давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлардан масъуллгини англаш;
фуқароларнинг бир-бирлари билан ўзаро тенглиги;
юксак мaънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий воқеликларга нисбатан объектив ва танқидий ёндашувларга эга эканлиги;
ҳокимият органлари, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юритиш ва ҳамкорлик қобилияти;
бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли бўлган ҳуқуқий, маданий ва тилни ўзида намоён қилган, ўзини ўзи англаб қобилиятини эгаллаган шахс.
Фуқаровийликни шахснинг фаоллиги даражаси нуқтаи назаридан шартли равишда қуйидаги даражаларга ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин:
фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса, уни дастлабки поғонада, Яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторида баҳолаш мумкин;
агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мaълум бир муносабат билдира олиш қобилияти шаклланган бўлса, уни ўз фуқаровий нуқтаи назарига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;
агар фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва бурчи, улардан амалда фойдаланиш ёки бажариш кўникмаларини эгаллаган бўлса, уни фаол фуқаро сирасига қўшиш мумкин.
Фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезонлар воситасида талқин қилиш мумкин:
1. Агар фуқаровий позиция ҳали шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса, у фуқаровийликнинг энг қуйи даражаси турган бўлади.
2. Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ҳақда ўз билим ва қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса, бундау фуқаровийликнинг ўрта даражасини эгаллаган бўлади.
3. Агар шахсда фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик позицияси тўлиқ шаклланган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун амалий ҳаракатга кириш иштиёқи яққол намоён бўлаётган бўлса, у ҳолда уни юқори даражада фуқаровийлик намоён қилаётган шахс сифатида талқин этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |