НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
Конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитлик тушунчалари моҳияти, суверен давлат белгилари
Миллатлараро тотувликнинг жамият барқарорлигидаги ўрни, бағрикенглик тушунчаси ва унинг мазмун моҳияти
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва жамиятни иқтисодий модернизация қилиш жараёнларида яратилган қулай ташқи сиёсий шароитлар нималардан иборат
Ўзбекистоннинг Жахон ҳамжамияти, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлашда Ўзбекистоннинг ўрни
Ўзбекистон Халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида давлатлараро ва минтақавий масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон давлатининг муҳим босқичга қадам қўйиши ЖCC кириш йўлидаги ҳаракатлар.
8-МАВЗУ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ШАРТИ
Режа:
Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.
Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.
Коррупцияга қарши курашиш ишларида фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этиши.
Таянч сўзлар: коррупция, коррупцияга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциявий жиноятлар, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, коррупционер шахси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши давлат аппарати ва фуқаролик жамияти институтларининг ушбу хавфли иллат билан курашдаги куч ва имкониятларини бирлаштириш имконини берди38”
Ш.М.Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида “коррупция” тушунчасига қуйдагича тaъриф берилди: “Коррупция” деганда - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади; шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилади”39. Шунингдек, қонунда манфаатлар тўқнашуви тушунчасига ҳам изоҳ берилган бўлиб - у шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига тaъсир кўрсатаётган ёхуд тaъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият англанади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев коррупциянинг моҳияти ва унга қарши курашиш зарурлиги ҳақида қуйидаги фикрни бежиз айтмаган eди: “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир. Бундай хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришимиз лозим. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”40.
Коррупция – шахсни мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят туридир. Коррупциявий фаолият хуфёна иқтисодиётнинг асосий зарарли ва емирувчи турларидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат мансабдорлари томонидан ўз шахсий манфатларни кўзлаб бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиши, қонунга хилоф равишда бойлик орттириши тушунилади. Лекин, умуман олганда, давлат мансабдорларигина эмас, балки, корхона ёки фирмаларнинг менежерлари ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши мумкин. Бунда кўпинча поралар пул билан эмас, балки бошқа шаклларда олинади; коррупцияга доир жиноятларнинг ташаббускорлари бaъзан тадбиркорлар бўлиши ҳам мумкин.
Машҳур қадимги юнон ҳикматига кўра “Do ut facies” (бажариши учун бераман) дейилган.
Коррупция – ижтимоий феномен, жамият ва ижтимоий муносабатлар натижаси, ижтимоий ва хўжалик фаолиятини бошқариш функциясининг ўзига хослигидан келиб чиқиб вужудга келади ва мавжуд бўлади, яъни айнан шундай ҳолатда мансабдор шахсда жамият ва давлат манфаатларини эмас, балки ўз шахсий ғараз ниятидан келиб чиқиб ресурсларни тасарруф этиш ва қарорлар қабул қилиш имконияти вужудга келади. Демак, коррупция мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳодиса бўлиб, унинг кўриниши, шакли ўзгариши билан ҳажми қисқармайди.
Коррупция феноменини тушунишга оид турли методологик ёндашувлар бор. Қадимдан унинг бир нечта: ижтимоий, сиёсий, криминологик, ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилган. Хусусан, Афлотун ва Арасту коррупцияни - сиёсий категория; Н.Макиавелли давлат умумий касаллигининг кўрсаткичи; Ж.Монтескъе эса уни дисфункционал жараён эканлиги сабабли яхши сиёсий тартиб ёки тизим яроқсиз бўлиб қолади, деб баҳолашган.
Ҳозирги замон илмий, ўқув ва ижтимоий публицистик адабиётларда коррупцияга турлича тaърифлар берилган. Коррупцияга қарши курашнинг универсал усулини аниқлаш учун асос ҳисобланувчи унинг ягона тушунчасини ишлаб чиқиш мураккаб эволюцион йўлдир. Коррупциянинг интеграл хусусиятга эга эканлиги туфайли ушбу ҳодисанинг ягона тушунчаси ишлаб чиқилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |