КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА УЗОҚ МУДДАТЛИ
ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ
2021 йил «___» _________ Тошкент ш.
Мазкур шартнома бир тарафдан Тошкент молия институти (кейинги ўринларда - “институт”) номидан ректор Т.З.Тешабаев ва иккинчи тарафдан Андижон вилояти, Андижон шаҳар “Уз-Корам Ко” МЧЖ (кейинги ўринларда - “қабул қилувчи ташкилот”) номидан Бош директор А.М. Мамадалиев томонидан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли Қарори, “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 августдаги ПҚ-3151-сонли Қарори, Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини амалда таъминлаш мақсадида қуйидагилар тўғрисида тузилди.
“
I. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ:
Шартнома предмети педагог ходимларни малака ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, келгусида талабаларнинг таништирув, малакавий, битирув олди амалиётини (кейинги ўринларда - “амалиёт”) ташкил этиш ҳисобланади. Шартноманинг асосий мақсади иқтисодий таълимни узлуксизлиги ва изчиллигини, амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, педагог ходимларни амалиёт борасидаги энг сўнгги янгиликлар ва ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, ўқув дастурларига мувофик талабаларнинг ўқиш даврида олган амалий ва назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларини шакллантириш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларини бажаришни кўзлайди.
Мазкур шартнома илмий-амалий мақсадларни кўзлаб, томонлар учун ҳеч қандай мулкий муносабат ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.
Педагог ходимларни малакасини ошириш ҳамда талабаларнинг амалиёти яъни иқтисодий таълим муассасалари талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиёт амалга оширилади.
II. Амалиётни ташкил этиш тартиби
Амалиётни ташкил этишга оид талаблар, шунингдек, институтдаги педагог ходимлар, амалиёт раҳбари ва қабул килувчи ташкилотдаги амалиёт раҳбарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлиги Низом, амалиётни ўташ дастурлари билан белгиланади.
Қабул қилувчи ташкилот талабаларни амалиёт ўташ дастурида кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиши мумкин эмас.
Амалиёт ўташнинг нормал кунлик давомийлиги олти соатни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |