Низоларни ҳал этиш Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш.,2020 йил 16 март,
ЎРҚ-611-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2020 ЙИЛ 11 НОЯБРДАГИ 710-СОНЛИ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўз.Рес.Ваз.Маҳ.нг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарори 1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари;
Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1 — 25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича «Йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
аҳолини рўйхатга олиш махсус дастурий таъминоти ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмалари учун сервер, компьютер, принтер, сканер ва бошқа офис техникаси билан таъминлашни назарда тутувчи техник ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини;
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2020 — 2023 йилларда харид ишларини ташкил этган ҳолда ҳудудий статистика органларини тармоқ ускуналари, алоқа воситалари ва юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар (синов тариқасида) ва 2022 йил 1 июнга қадар (асосий) аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказсин ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатга олиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили белгиланган тартибда тегишли манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Бутун Жаҳон интернет ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори билан қуйидагилар тасдиқланди: • Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (1-илова); • Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастури (2-илова);• Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати (3-илова); • Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (4-илова); • Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича “Йўл харитаси” (5-илова) тасдиқланган. Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёнлари билан Давлат статистика қўмитасининг тегишли веб-сайти ( www.aholi.stat.uz) орқали батафсил танишиш мумкин.
Ўз.Рес.Ваз.Маҳ.нг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарори Эътиборингиз учун рахмат!