К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

бир неча моделларини
фарқлайдилар:
1.
Соф рақобат бозори.
Унда: 
– кўп миқдордаги фирмалар меҳнат бозорида муайян меҳнат турини 
ёллашда бир-бирлари билан рақобатда бўладилар; 
– бир хил малакага эга кўп сонли малакали ишчилар меҳнат бозорида 
бир-биридан мустақил равишда мазкур меҳнат хизматини таклиф 
этадилар; 
– фирмалар ҳам, ёлланма ходимлар ҳам иш ҳақининг бозор ставкаси 
устидан назоратни амалга ошира олмайдилар. Улар иш ҳақи даражаси 
қандай бўлишини ҳам белгилаб бера олмайдилар. 
2. 
Монопсония модели.
Уни бир харидор монополияси бозори деб 
ҳам аташади. Меҳнат бозорининг мазкур моделида иш кучини харид 
қилувчи монопол кучга эга бўлади. Ушбу модель учун қуйидаги 
хусусиятлар хос: 
– монопол харидор кучига эга фирмада иш билан бандлар меҳнатнинг 
муайян тури билан банд бўлган ходимларнинг асосий қисмини ташкил 
этадилар; 
– меҳнатнинг мазкур тури жўғрофий омилларга кўра нисбатан 
ҳаракатчан бўлмайди ёки ходимлар иш топа олмасликлари сабабли янги 
касб-корни эгаллаш ёки малака оширишга мажбурлар; 
– иш ҳақи даражаси қандай бўлишини монопол фирма белгилайди. 
Бунда фирма ёлланма ходимларга тўлайдиган иш ҳақининг ставкаси 
ёлланадиган ходимлар сонига бевосита боғлиқ бўлади.
Монополния моделига кичик шаҳарлар ҳамда олисда жойлашган 
туманлардаги меҳнатга лаёқатли аҳоли учун асосий иш жойлари таклиф 
этадиган ягона корхона мавжудлиги хосдир. Агар маҳаллий меҳнат 
бозорида иш кучи харидори сифатида бир нечта (учта ёки тўртта) фирма 
ёки корхона монопол ҳуқуққа эга бўлса, бу олигопсония модели 
ҳисобланади.
3. 
Касаба уюшмалар фаолияти ҳисобга олинадиган меҳнат 
бозори модели.
Меҳнат бозорининг бу турига касаба уюшмалар иш 
ҳақини ошириш талабини қўйишлари хосдир. Улар ўзларининг бу 
иқтисодий мақсадларига қуйидагича эришишлари мумкин: 


109 
– меҳнат хизматига талабни сиёсий тайзиқ ёки реклама ёрдамида 
ошириш. Баъзи касаба уюшмалар иш берувчиларга талабдан ортиқча 
ходимларни иш билан таъминлаш тайзиқини ўтказиш орқали ҳам таъсир 
кўрсатадилар; 
– меҳнат унумдорлигини ошириш орқали. Бунинг учун корхоналарда 
ишчи – маъмурий қўмиталар ташкил этилади; 
– иш ҳақи ставкаларини ошириш орқали. Касаба уюшмалар ёлланма 
ходимларни бирлаштириб, меҳнат таклифини ўз назоратлари остига 
олишлари ҳамда иш берувчиларга рақобат даражасидан юқори бўлган иш 
ҳақи ставкасини ўрнатиш тайзиқини ўтказишлари мумкин.
4. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish