76
Ҳозирги кунлардан 25–30 йил илгари ходим “тажриба + билим”
формуласи бўйича баҳоланадиган, бунда биринчи ўринга тажриба қўйилар
эди. Катта иш тажрибасига эга бўлган ходим юқори баҳоланар, унинг
меҳнатига ҳам ушбу мезон асосида ҳақ тўланар эди.
Ана шундай
муносабат, айниқса, Япония давлатида ходимларга ҳақ тўлашда кўп
кузатилар эди.
Бугунги кунда эса ходимнинг билими биринчи ўринга кўтарилмоқда.
Ишлаб чиқаришдаги техник ва технологик ўзгаришлар, иқтисодиёт
соҳаларидаги илғор тараққиёт ходим томонидан меҳнат функцияларини
самарали бажариш учун ўз билимларини муттасил янгиланиб туришини
талаб этмоқда. Айни пайтда ходимнинг билимига унинг “тафаккур” мезони
қўшиладиган бўлди. Бунда “тафаккур” эгалланган билимларни амалиётда
самарага йўналтирилган “ақл” билан қўллашга қодирлик
маъносида
ишлатилмоқда. Шунинг учун тафаккурни ривожлантириш касбий
тайёргарликнинг асосий мезонига айланди.
Шу муносабат билан,
“Меҳнат иқтисодиёти” фанининг мақсади
–
илмий-амалий, назарий-методологик асосларга таяниб,
инновацион бозор
иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий-меҳнат муносабатларини
шакллантириш жараёнида ҳар бир ходим ва умуман жамиятнинг меҳнат
салоҳиятини оширишни ва ундан оқилона фойдаланишни тадқиқ этишдир.
Меҳнат иқтисодиётининг ҳозирги инновацион ривожланиш
шароитларидаги долзарб вазифалари ҳам ана шу мақсаддан келиб чиқади.
Бу вазифалар қуйидагилардан иборатдир:
1.
Инновацион ривожланиш даврида меҳнат соҳасидаги иқтисодий
жараёнларнинг моҳияти ва механизмларини аниқлаш.
Бу инсон ва жамият
ҳаётида меҳнатнинг ролига тааллуқли иқтисодий назарияларнинг
методологик қоидалари, шунингдек шароитларида ижтимоий-меҳнат
муносабатларининг рақамлаштириш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда
тадқиқ этилишини тақозо қилади.
2.
Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг ижтимоий йўналтирилган
иқтисодиётдаги инновацион иқтисодий муносабатлар ва жараёнлар билан
ўзаро боғлиқлигига аниқлик киритиш. Шунингдек, меҳнат
бозорининг
капитал, фонд ва хомашё бозорлари билан ўзаро муносабатлари ҳам янгича
чуқур тадқиқотларни амалга оширишни талаб қилади.
3.
Янги даврда меҳнат ресурсларининг қиймати, шунингдек уларини
такрор ҳосил қилишнинг барча босқичларидаги меҳнат сарфларини
шакллантириш масалаларини ўрганиш. Меҳнат иқтисодиёти соҳасида
жамиятнинг иш берувчига нисбатан ижтимоий талаби ҳисобланадиган энг
кам иш ҳақи миқдори ниҳоятда камлиги сабабли ўз функциясини етарли
даражада бажара олмаяпти.
4.
Халқаро меҳнат тақсимотиининг тобора жадаллашаётганли
меҳнат ресурсларининг ташқи мобиллиги
муаммоларини инновацион
77
усулларда илмий тадқиқ этиш заруратини кучайтиради. Шунинг учун
ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишни янада такомиллаштириш,
ушбу
жараённинг
мамлакат
иқтисодиётига
таъсири,
меҳнат
мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари “Замонавий меҳнат
иқтисодиёти” фани марказида бўлади.
5.
Турли хўжалик юритувчи субъектларнинг конкрет иқтисодий
ҳолатидан келиб чиқиб, меҳнат муносабатларининг муайян ҳолатини
таҳлил қила билиш асосида унларни такомиллаштириш тажрибасини
жорий қилиш. Бу эса фаннинг амалиёт билан узвий алоқадорлигини
кучайтиради.
Иқтисодиётда, ижтимоий–меҳнат муносабатларида рўй бераётган
туб ўзгаришлар “Меҳнат иқтисодиёти” фанида ҳам янги рақамлашган
методологик ёндашишлар ва тадқиқот усулларини қўллашни тақозо
этмоқда.
Методология меҳнат бозори ва уни
ташкил этадиган унсурларини
тадқиқ этишда қўлланиладиган услубларнинг жамланмаси сифатида
назария билан амалиётни боғлаш ролини бажаради ҳамда давлат
томонидан ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш қонуниятлари ёрдамида
кадрлар сиёсатини амалга оширишда зарурий бўғин вазифасини ўтайди
(2.4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: