78
ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа муҳим масалаларнинг ҳуқуқий асослари
белгилаб қўйилган. Методология, шунингдек “Меҳнат иқисодиёти” ва у
билан боғлиқ фанларнинг илмий қоидалари ва хулосаларига ҳам таянади.
“Меҳнат иқтисодиёти” ҳам жамиятнинг
инновацияга асосланган
меҳнат салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини
такомиллаштириш, миллий иқтисодиёт самарадорлигини ошириш, аҳоли
моддий фаровонлигини таъминлашнинг
глобаллашув шароитларидаги
муаммоларини “рақамли иқтисодиёт” усулида тадқиқ этиш ва уларни ҳал
этишнинг оқилона концепцияларини тақдим этади.
79
III БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИ:
МОҲИЯТИ, ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
3.1.
М
ЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ
ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ
Ҳар бир жамият, унинг бойлиги, ҳукуматнинг шакли, иқтисодиётнинг
формасидан қатъий назар, энг асосий қарорларни амалга ошириш керак.
Шу билан бир қаторда, бу жамият нима ишлаб чиқаришни, қанча ва
қандай ишлаб чиқаришни ва ишлаб чиқарилган маҳсулот қандай
тақсимланиши кераклигини ҳисоблаши керак. Бу қарорларни қабул
қилиш учун истеъмолчилар нимани хоҳлаётганлигини, маҳсулотларни
ишлаб чиқариш учун қандай
технологиялар кераклигини, ишчилар
қандай малакаларга эга бўлиши кераклигини, нима ишлаб чиқариш
кераклигини аниқлаб олишлари керак. Айнан мана шундай
маълумотларни бирлаштириб шундай қарор қабул қилиш керакки,
бунинг натижасида, мамлакатимизнинг Тошкент ёки бошқа Самарқанд,
Андижон, Бухоро, Қарши шахарларида яшайдиган инсонлар ҳам бир хил
миқдорда ва бир хил сифатда сут, нон, гўшт, ёғ, тухум ва бошқа бирламчи
озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш имкониятига эга бўлишлари керак.
Координация жараёни натижасида керакли миқдордаги
инсонлар
ўзларининг керакли миқдордаги пул маблағи билан керакли жойда ва
керакли вақтда керакли маҳсулотни ишлаб чиқаришдан манфаатдор
бўлиши керак.
80
Албатта, бундай қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти
Вазирлар
махкамаси, вазирлар ва марказий маъмуриятда ўтирган
ходимлар томонидан қабул қилинади. Қарорларни тўғри қарор қабул
қилиш керакли бўлган маълумотларни йиғиб чиқиш ва уларни
солиштириш ҳақиқатдан ҳам жуда қийин вазифадир. Кўп сонли ишлаб
чиқарувчилар ва истеъмолчилар тўлашга тайёр бўлган нархларнинг
ўзгаришини, истеъмолчилар эса иш ҳақи ва даромаднинг ўзгаришини
кузатиб борадилар. Мана шундай маълумотларни бирлаштирган ҳолда,
бу ходимлар нима ишлаб чиқаришни, қаерда ишлаб чиқаришни, бу иш
учун кимни ёллашни ва қанча ишлаб чиқаришни ҳал қилишади. Бунга ҳеч
ким
жавобгар эмас; бозор механизми ресурсларни тенг тақсимлай
олганлиги туфайли, кўп сонли инсонлар улар ўзлари хоҳлайдиган
нарсаларни сотиб олиш имконини берадиган иш ҳақи эвазига ишга
жойлашадилар. Маҳсулот, иш билан бандлик ва истеъмол борасида қабул
қилинган қарорлар бозордаги нархлар натижасида юзага келади.
Меҳнат ресурсларини тақсимлайдиган ва иш билан бандлик
борасида қарорлар қабул қиладиган бозор
Do'stlaringiz bilan baham: