31,0
38,2
52,5
56,5
54,9
12,9
10,0
17,9
33,0
41,2
73,6
85,7
95,2
98,1
99,0
38,4
50,9
52,5
66,7
64,8
74,1
88,2
85,1
87,1
88,4
10,2
6,0
13,7
27,0
27,2
15,4
24,0
28,5
35,8
34,8
49,7
64,8
74,3
77,9
78,0
Ялпи ички маҳсулот ҳажми
Саноат
Қишлоқ хўжалиги
Қурилиш
Чакана савдо
Экспорт
Асосий капиталга инвестициялар
Иш билан бандлик
612
мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлади ва текшириш муддати бир иш куни
билан чекланади;
учинчидан,
тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини
божхона органларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди;
тўртинчидан,
тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар
билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини
кенгайтириш мақсадида уларга фақат “ягона дарча” тамойили асосида
кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати кенгайтирилди;
бешинчидан,
илғор хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда техник
талаблар (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин
хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштириш ва бошқалар) каби махсус
норматив ҳужжатлар, самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини
эгаллаб олган нормалар бекор қилинди
1
.
Хозирги даврда Адлия вазирлиги тизимида “ягона дарча” тамойили
асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича
ягона марказлар билан қўшма жойлаштириш тамойили асосида
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилди. Улар
тадбиркорликни қуйидаги масалаларда қўллаб-қувватлайди:
•
муҳандислик-коммуникация
тармоқларига
уланиш,
ахборот
таъминоти, давлат хизматларидан фойдаланишда;
•
лизинг, суғурта ва баҳолаш хизматларидан фойдаланиш учун зарур
ҳужжатларни тайёрлашда;
•
молиявий, товар-хомашё ва табиий ресурслар, технологик машиналар
ва ускуналар, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, ер майдонларидан
фойдаланишда;
•
солиққа тортилиш, ишчилар ёллаш, статистика, молия, солиқ ва бошқа
ҳисоботларни топшириш, банк хизматлари, бино ва жойларни ижарага олиш,
давлат мулки объектларини “ноль” қийматида харид қилишда;
•
халқаро стандартлар ва сертификация тизимини жорий этишда,
жумладан ташқи савдо ҳамкорлар билан кооперация алоқаларини йўлга
қўйишда, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда;
•
бозор инфратузилмаси субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан икки томонлама ва
кўп томонлама музокараларни ташкил этишда.
Мамлакатда Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш давлат жамғармаси ҳам ташкил этилди. Ушбу Жамғарма тижорат
банклари томонидан берилаётган кредит миқдорининг 50% гача (кредит
миқдори 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган тақдирда) ёки унга
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик
фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар
томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
613
эквивалент ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлади. Шунингдек,
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли
харажатларни қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам
кўрсатилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини
яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатларини
мустаҳкамлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш ва инвесторларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар
изчил амалга оширилмоқда. Натижада 2012-2017 йиллар давомида Жаҳон
банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик
ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинги 2 баравардан ортиқ
яхшиланиб, мамлакатимиз жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 2012
йилдаги 166-ўриндан 2017 йилда 74-ўринга кўтарилди. Шу билан бирга
Ўзбекистон 2017 йилда бизнес юритиш учун энг қулай ишбилармонлик
муҳитини яратиш кўрсаткичи бўйича ислоҳотчи мамлакатларнинг биринчи
ўнталигидан жой олди.
Ҳозирги пайтда инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб
борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади сифатида Ўзбекистоннинг
2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес
юритиш” рейтингида дунё мамлакатларининг биринчи йигирматалиги
даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратиш чоралари
белгилаб қўйилди
1
. Бунинг учун ишбилармонлик муҳити ва қонунчиликни
янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва изчил
амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |