594
мўлжалланаётган ушбу ҳужжатда меҳнат соҳаси тубдан ўзгараётганлиги ўз
ифодасини топади. ХМТ экспертларининг ҳисоблашича,
ушбу мисли
кўрилмаган ўзгаришлар турли – технологияларининг жадал ривожланиши-
дан иқтисодиётдаги демографик хусусиятлардан иш билан бандликдаги
янгиликлар омилларини қамраб олади. Бунда айниқса қуйидагиларга урғу
берилади:
•
ишни бажариш хусусияти ва жойи аввалари ҳам доим ўзгариб
турган бўлсада, бу ҳозир мисли кўрилмаган кўламга эга бўлмоқда ва
уларнинг таъсири кучайши билан бирга ҳатто қарор топган ижтимоий
қадриятларга раҳна солмоқда;
•
меҳнат соҳасидаги ўзгаришларнинг
омиллари глоббаллашув,
автоматлаштириш,
компьютерлаштириш,
деиография,
иқлим
ва
ҳоказоларни қамраб олмоқда.
•
Меҳнат соҳасидаги бу ўзгаришлар қуйидаги оқибатларга олиб
келиши башорат қилинмоқда:
•
келажакда иш жойи тушунчаси йўқолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ходим хоҳлаган жойда ишлаши мумкин, масофада туриб ишлаш эса одатий
ҳолатга айланади;
•
меҳнат муносабатларининг ўзгариши меҳнат шартномаларини
янгича расмийлаштиришни талаб қилади ва бу ходимларнинг ижтимоий
ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлай олмаслиги мумкин;
•
товарлар
ишлаб
чиқариш
ва
хизматлар
кўрсатишнинг
номарказлашиши кучайиши (уч ўлчовли
технологиялар, масофада туриб
хизмат кўрсатишлар ва ҳоказолар ҳисобига) билан бир қаторда маълумотлар
ва ахборотларнинг марказлашиши (краудфандинг, беқиёс катта
маълумотлар базаси технологиялари ёрдамида) ортиб боради;
•
меҳнат соҳасига янги инновациялар – ирсий муҳандислик, нано- ва
биотехнологиялар, ўта ўтказгичлар ва бошқалар қўшимча таъсир кўрсата
бошлайди
1
.
Халқаро меҳнат ташкилоти даврнинг
ушбу даъватларидан келиб
чиққан ҳолда ҳар бир давлатда меҳнат, айниқса иш билан бандлик соҳасида
миллий истиқбол стратегиялари ишлаб чиқишни тавсия этмоқда.
Инновацион
иқтисодиёт
шароитларида
меҳнат
бозорини
такомиллаштириш стратегиясининг асосий мақсади меҳнатга лаёқатли
аҳолининг меҳнат қилиш конституциявий ҳуқуқини кафолатлаш, муносиб
меҳнатни ва иш ҳақини, ижтимоий ҳимояни таъминлашга йўналтирилган
бўлиши керак.
Ана шундай меҳнат бозорини ривожлантиришнинг эътиборга лойиқ
стратегиялари қаторида 2010 йилда Европа Иттифоқи томонидан қабул
қилинган “Европа 2020. Европанинг оқилона, барқарор ва инклюзив
1
The End to Poverty Initiative - The ILO and the 2030 Agenda; Director-General's report to the
ILC. Geneva : ILO, 2016.
595
ўсишининг стратегияси” мисол бўла олади. Ушбу стратегиянинг асосий
мақсадларидан бири сифатида 2020 йилгача ушбу ҳамжамиятда 20-64
ёшдаги аҳолининг иш билан бандлиги даражасини 75,0% га
етказиш
вазифаси кўзланган.
Белгиланган стратегик мақсадни амалга ошириш учун Европа
комиссияси “Янги кўникмалар ва янги иш жойлари” ташаббусини илгари
сурди. Мазкур ташаббус қуйидагиларни назарда тутади:
• меҳнат бозорини модернизация қилиш;
• меҳнатга лаёқатли аҳолининг касб ва ихтисослик кўникмаларини
бутун умрлари давомида такомиллаштириб бориш ҳисобига меҳнат
бозоридаги конъюнктурани яхшилаш;
• меҳнат ресурсларининг мобиллигини ошириш ваи бошқалар.
Европа Иттифоқи мамлакатларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш
билан самарали бандлиги даражасини оширишнинг асосий стратегияси
сифатида билимга асосланган ва инновацион иқтисодиётни ривожлантириш
белгиланган. Бунинг учун “Инновацион Иттифоқ” («Innovation Union»)
ташаббуси ишлаб чиқилди. Стратегиянинг энг муҳим йўналиши ҳисоблан-
ган бу ташаббусга кўра новаторлик ғояларини янги товарлар ва хизматларга
айлантириш ҳисобига инновацион иқтисодиёт ўсиши
суръатларини оши-
риш ва аҳолининг иш билан самарали бандлигини таъминлаш мақсади
кўзланган.
Европа Иттифоқининг меҳнат бозорини такомиллаштириш
стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: