Давлат, иш берувчилар ва ходимлар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги
ижтимоий шериклик трипартизм номини олган.
Трипартизм
нинг
(лотинча: “tripartitus” — “уч қисмдан иборат” сўзидан) луғавий маъноси
ҳам ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш жараёнида
ёлланма ходимлар ва иш берувчилар (улар вакилларининг) ҳамда
давлатнинг ижтимоий шериклиги тизимини англатади.
1992 йилда Брюсселда бўлиб ўтган Европада трипартизмни амалга
ошириш муаммолари симпозиумининг ҳужжатларида “Трипартизм сиёсий
демократия ва бозор иқтисодиёти, айниқса эркинлик, плюрализм
принциплари ҳамда ўзларига тааллуқли қарорлар қабул қилишда
манфаатдор томонларнинг иштироки асосида ижтимоий муносабатларга
ўтишдир”
1
деган келтирилган.
Трипартизм ХХ асрнинг бошида дастлаб Европада шакллана
бошлаган. Хусусан, 1900 йилда Швецияда касаба уюшмаларнинг асосий
етакчи миллий бирлашмаси – Швеция касаба уюшмаларининг марказий
бирлашмаси (LO) ташкил топган. Шундан икки йил ўтгач, иш берувчи-
ларнинг ҳам етакчи миллий бирлашмаси – Швеция иш берувчиларининг
1
Hethy L. Social Dialogue and the Expanding World. European Trade Union Institute,
Bruxelles, 2001. - P. 6.
540
бирлашмаси (SAF) ташкил этилган. 1906 йилда бу ҳар икки миллий
бирлашма бир–бирларининг ҳуқуқларини ўзаро тан олган.
Швецияда ёлланма ходимлар ва иш берувчиларнинг давлат
иштирокидаги ижтимоий шериклигининг ҳуқуқий асоси 1938 йилда
Швеция ҳукумати иштирокида Швеция касаба уюшмаларининг марказий
бирлашмаси билан Швеция иш берувчиларининг бирлашмаси ўртасида
имзоланган Сальтшёбаден битими ҳисобланади. Швеция трипартизмнинг
мафкуравий асосини ўз мамлакатларида ҳар бир фуқаро тенг ҳуқуқлар ва
тенг имкониятларга эга бўладиган “умумий фаровонлик давлати”ни барпо
этиш ташкил этди.
Ушбу мамлакатда қарор топган трипартизмнинг хусусиятлари
қуйидагилардан иборатдир:
–
ҳар икки йилда бир марта миллий даражада марказлаштирилган
тартибда жамоавий шартномалар тузилади;
–
давлат жамоавий-шартномавий жараёнда ҳакам ролини бажаради ва
баҳсли масалалар бўйича касаба уюшмалар билан иш берувчилар
бирлашмаси ўртасида бир битимга келинмаса, муросали қарор тайёрлайди;
–
жамоавий шартномалар амал қилиб турган муддатда томонлар
ушбу шартномалар қоидаларига амал қилаётган бўлса, давлат уларга
нисбатан қўшимча тартибга солувчи чораларни кўрмайди;
–
томонларнинг имзоланган жамоавий шартномаларнинг тўлиқ
бажариши меҳнат низолари келиб чиқмаслигини кафолатлайди
1
.
Халқаро меҳнат ташкилоти давлат, иш берувчилар ва ходимлар
(уларнинг вакиллари) ўртасидаги ижтимоий шериклик бўйича қатор кон-
венциялар ва тавсиялар қабул қилган. 1976 йилги Уч томонлама маслаҳат-
лашувлар (халқаро меҳнат нормалари) тўғрисидаги 114–конвенция, 1981
йилги Жамоавий музокаралар тўғрисидаги 154–конвенция, Халқаро меҳнат
конференциясти томонидан 2002 йил 18 июнда қабул қилинган Трипартизм
ва ижтимоий мулоқот тўғрисидаги резолюция шулар жумласидандир.
Ушбу халқаро ҳужжатларда давлат, иш берувчилар ва ходимлар
(уларнинг вакиллари) ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий
принциплари белгилаб қўйилган. Улар қуйидагилардан иборатдир:
–
томонларнинг тенг ҳуқуқлиги принципи. У ҳам давлат, ҳам бизнес,
ҳам ходимлар трипартизмнинг ҳар қандай органида тенглик асосида
иштирок этишлари шартлиги ҳамда ҳар қандай камситиш, худди шунингдек
бир томонга ҳар қандай устунлик бериш тақиқланишини назарда тутади;
–
томонларнинг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш.
Меҳнат муносабатларининг ўзи ходимлар ва иш берувчиларнинг
манфаатлари турлича бўлишини кўзда тутиши маълум. Шунга қарамасдан
1
Hardiman N. Politics and Social Partnership : Flexible Network Governance // The
Economic and Social Review. 2006. Vol. 37, № 3. P. 343-346.
541
томонлар улар ўртасида пайдо бўладиган зиддиятларни ушбу принцип
асосида ҳал этишлари керак;
–
томонларнинг шартномавий муносабатларда иштирок этишдан ман-
фаатдорлиги. Бу, айниқса, давлатга тааллуқлидир. Чунки давлат ходимлар
ва иш берувчиларнинг манфаатларини макродаражада тартибга солишга
даъват этилган;
–
давлатнинг ижтимоий ҳамкорликни демократия асосида ривож-
лантиришга кўмаклашиши. Ушбу принцип, бир томондан, давлатнинг
трипартизмдаги ҳакамлик ролини мустаҳкамлайди, иккинчи томондан,
томонларнинг шериклиги демократик асосда бўлиши зарурлигига урғу
беради;
–
томонлар вакилларининг ваколатлари. Ушбу принцип томонлар
вакилларининг жамоавий−шартномавий музокараларни олиб боришда
зарур ваколатларга эга бўлишлари шартлигини назарда тутади;
–
мажбуриятларни қабул қилишнинг иҳтиёрийлиги. Эришилган
келишувларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги ушбу принципга амал
қилинишига боғлиқ. Давлат ушбу принципни амалга оширар экан, қайсидир
томоннинг манфаатини ҳисобга олмайдиган ёки у томонидан бажаришнинг
имконияти бўлмаган талабларни илгари суриши мумкин эмас;
–
жамоавий шартномалар, битимлар бажарилишининг шартлиги.
Ушбу принципсиз трипартизмнинг ўзи амал этмайди. Аммо бу масалада гап
иҳтиёрий қабул қилинган мажбуриятлар ҳақида боради. Жамоавий
шартномалар, битимлар бажарилмаслиги учун жавобгарлик принципи
худди шунга асосланган;
–
жамоавий шартномалар, битимлар бажарилишининг назорат қили-
ниши. Ушбу принципни амалга ошириш, айниқса иш берувчилар томонидан
суиистеъмолликларнинг олдини олиш учун муҳимдир;
–
жамоавий шартномалар, битимлар бажарилмаслиги учун жавобгар-
лик. Ушбу принцип жамоавий шартномалар, битимлар бажарилмаслиги
учун жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилишини талаб қилади.
Ўзбекистонда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун қабул
қилинган. Унда “Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари
билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини,
шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
борасидаги ҳамкорлигидир”
1
деб кўрсатилган.
1
“Ижтимоий шериклик тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда.
542
Ижтимоий шериклар ўртасида ижтимоий-меҳнат муносабатлар, ҳал
қилиниши лозим бўлган масалаларнинг хусусиятларига қараб бош, тармоқ
ва ҳудудий (минтақавий) жамоа келишувлари тузилади.
Мамлакат миқёсида ижтимоий-меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон Касаба
уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
ўртасидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |