К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet326/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

16.2.
 
М
УНОСИБ МЕҲНАТ КОНЦЕПЦИЯСИ 
МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН 
ТАЪМИНЛАШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР
 
Муносиб меҳнат дастурининг тамойиллари давлатларнинг иқтисодий 
сиёсати, биринчи навбатда, ишлашни хоҳлайдиган ва иш қидираётган 
ҳаммани иш билан таъминлашга қаратилган бўлишига йўналтирилганлик 
даражаси билан боғлиқ. Бунда гап дуч келган иш тўғрисида эмас, балки 
Халқаро меҳнат ташкилотининг аҳолини иш билан бандлигининг глобал 
дастурида кўзда тутилган иш билан таъминланиш ҳақида боради. 
Иш жойларининг аксарияти иқтисодиётнинг норасмий секторида 
ташкил этилаётганлиги ва, бинобарин, шу сабабли уларда аҳолини иш 
билан банд бўлган қисми тўлиқ ижтимоий таъминот, қонуний 
ҳимояланиш имкониятига эга эмасликлари билан изоҳланади. 
Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, жаҳонда иш 
билан бандликнинг муҳофазаланмаган шакллари билан қамраб олинган 
ходимлар сони 1,53 млрд.кишини ташкил этмоқда. Бу иш билан банд 
бўлганлар умумий сонининг ярмидан кўпроғига (50,1%) тенгдир. 
Шунинг учун Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари мамлакатларда 
муносиб меҳнатни таъминлайдиган иш билан бандлик кўрсаткичларини 
11 та гуруҳ бўйича баҳолашни тавсия этган. 
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида иш билан бандлик 
имкониятларини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш 
тавсия этилади: 


485 
 
16.1-жадвал 
 
Муносиб меҳнат дастури энг муҳим таркибий қисмларининг кўрсаткичлари
1
 
 
Муносиб меҳнат 
дастурининг энг 
муҳим таркибий 
қисмлари 
Муносиб меҳнат дастурининг 
асосий кўрсаткичлари 
Муносиб меҳнат дастурининг қўшимча кўрсаткичлари 
Иш билан бандлик 
имкониятлари
• 15-64 ёшдаги аҳолининг иш 
билан бандлиги даражаси 
• Таълим олмаётган ва иш билан 
банд бўлмаган 15-24 ёшдаги 
ишсиз ёшлар даражаси
• Норасмий иш билан бандлик 
• 15-64 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли (ушбу кўрсаткич иш билан 
бандлар ёки ишсизлар даражаси тўғрисида статистика маълумотлари 
мавжуд бўлмаган жойларда фойдаланиши керак) 
• 15-24 ёшдагилар ўртасида ишсизлар даражаси 
• Таълим даражаси бўйича тақсимланган ҳолдаги ишсизлик даражаси 
• Иш билан бандлик турлари бўйича бандлик 
• Ўзини ўзи иш билан таъминлаётганлар ва оилаларда контракт бўйича 
ишлаётганларнинг улуши 
• Қишлоқ хўжалик соҳасидан бошқа тармоқларда иш билан бандлар 
ўртасида ёлланма ходимларнинг улуши 
Муносиб иш ҳақи ва 
унумли иш 
• Иш ҳақи даражасининг 
пастлиги (ўртача соатбай иш 
ҳақининг 2/3 дан кам) 
• Айрим касблар бўйича ўртача соатбай иш ҳақи 
• Ўртача реал иш ҳақи 
• Энг кам иш ҳақининг ўртача иш ҳақига нисбати, % 
• Саноатда иш ҳақининг индекси 
Муносиб иш вақти 
• Иш вақтининг ҳаддан ташқари 
ортиқлиги (ҳафтасига 48 
соатдан кўп) 
• Ишланган соатларнинг одатий миқдори (ишда мавжуд бўлишнинг 
стандартлаштирилган мажбурий соатлари)
• Ҳар бир ёлланма ходимнинг йил давомида ишлаган соатлари миқдори
• Тўлиқ бўлмаган иш вақтининг вақт нуқтаи назаридан даражаси 
1
Дхараи Гхай. Достойный труд: понятия и показатели. Международный обзор труда. Т.142. №1-2, 2003. – М., 2004. – С.3-38. 


486 
Барқарор ва 
муҳофаза қилинган 
иш 
• Муҳофаза қилинмаган иш 
билан бандлик даражаси 
• Хизмат вазифасида бўлиш давомийлиги 
• Тирикчилик ўтказишнинг энг кам миқдори 
• Тирикчилик ўтказиш даражаси 
• Доимий ишга эга бўлмаган ходимларнинг реал иш ҳақи 
Имкониятларнинг 
тенглиги ва 
меҳнатни бойитиш 
• Гендер белгиси бўйича касбий 
сегрегация 
• Қишлоқ хўжалик соҳасига 
мансуб бўлмаган тармоқларда 
ўрта ва юқори даражадаги 
бошқарувда иш билан банд 
аёлларнинг улуши 
• Меҳнат соҳасида асосий тамойиллар ва ҳуқуқлар кўрсаткичлари 
(меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишга барҳам берилиши) 
• Ирққа/элатларга/туб ҳалқларга/муҳожир ишчиларга/қишлоқ 
меҳнаткашларига мансублик асосида камситиш кўламлари (миллий 
даражада тегишли маълумотлар бўлган ҳолатда)
Хавфсиз иш муҳити 
• Ишлаб чиқаришда ўлимга олиб 
келган жароҳатланиш даражси 
• Ишлаб чиқаришда ўлимга олиб 
келмаган жароҳатланиш 
даражаси 
• Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш оқибатида йўқотилган иш вақти 
• Меҳнат инспекциясининг мавжудлиги (ҳар 10000 ёлланма ходимга 
тўғри келадиган меҳнат инспекторлари сони) 
Ижтимоий 
муносабатлар 
• Пенсия олаётган 65 ёшгача 
бўлган аҳолининг улуши 
• Ижтимоий таъминотгадавлат 
ҳаражатлари 
• Тиббий ёрдам учун хусусий уй хўжаликлари ҳисобидан бўлмаган 
манбалардан молия харажатлари 
• Базавий тиббий ёрдами кўрсатилган аҳоли улуши 
Ходимлар ва иш 
берувчилар 
вакилларининг 
ижтимоий мулоқоти 
• Касаба уюшмаларига аъзолик 
даражаси (иш берувчилар 
ташкилотларига аъзо бўлган 
корхоналар)
• Жамоавий шартномалар билан 
қамраб олиниш даражаси 
(меҳнат соҳасида асосий 
тамойиллар ва ҳуқуқлар 
кўрсаткичлари, уюшиш ва 
жамоавий шартномалар олиб 
бориш эркинлиги 
•Иш ташлашлар ва оммавий ишдан бўшатилишлар 


487 
1) иш стажининг бир йилдан камлиги (асосий иш жойида бир 
йилдан кам муддатда иш билан банд бўлган ходимларнинг улуши ёш 
гуруҳлари ва иш билан банд соҳасидаги мақоми кесимида); 
2) вақтинчалик иш (ўз меҳнат фаолиятини вақтинча деб 
ҳисоблайдиган ходимларнинг улуши). 
Кўрсаткичларнинг биринчи гуруҳи Муносиб меҳнат дастурининг 
қуйидаги хусусиятларини кўрсатади:
• аҳолининг иш билан бандлиги; 
• ишсизлик даражаси; 
• норасмий иш билан бандлик; 
• иш ҳақи даражаси паст бўлганиш билан боғлиқ иш билан бандлик. 
Иш билан бандлик эса қуйидаги кўрсаткичлар асосида 
табақалаштирилган: 
• меҳнат ресурслари таркибида иштирок этиш; 
• ишсизлик коэффиценти; 
• Жини коэффиценти. 
Кўрсаткичларнинг иккинчи гуруҳига қуйидагилар тааллуқлидир, 
иш вақтининг давомийлиги (бу кузатилган ҳафта давомида асосий ва 
ёрдамчи ишларда 48 соатдан кўп ишлаган 15-72 ёшдаги иш билан 
бандларнинг иш билан бандлар умумий сонига нисбати сифатида 
ҳисоблаб чиқилади).
Учинчи гуруҳ кўрсаткичлари эркаклар ва аёлларга нисбатан иш 
билан банд бўлиш имкониятларининг ҳолатини ифода қилади. Бунда иш 
ҳақидаги гендер тафовутидан далолат берадиган индикаторлар алоҳида 
ажратиб кўрсатилади. 
Муносиб меҳнат соҳасида гендер тенглиги бўйича табақалаш 
қуйидаги кўрсаткичларга асосланади: 

меҳнат ресурслари таркибидаги аёлларнинг салмоғи; 

маъмурий-бошқарув ходимлар таркибидаги аёлларнинг салмоғи; 

муҳандис-техник ходимлар таркибидаги аёлларнинг салмоғи; 

ишсиз аёллар ва эркакларнинг миқдори. 
Муносиб меҳнат дастури талабларини амалга оширишла ҳар бир 
мамлакатнинг эҳтиёжлари ва хусусиятлари ҳисобга олинади. Хусусан, 
иқтисодий ривожланишга ижтимоий тараққиёт, ижтимоий тараққиётга 
эса иқтисодий ривожланиш нуқтаи назари билан қаралиши лозим. 
Аҳолини иш билан бандлик ва Муносиб меҳнат дастури соҳаларидаги 
стратегияларга таъсир кўрсатаётган миллий ва халқаро сиёсат бўйича 
ўзаро келишувга эришиш ҳам талаб қилинади. Шунингдек, меҳнат 
қонунчилиги ва тегишли муассасаларнинг меҳнат муносабатлари 
ҳуқуқини тан олиш ҳамда меҳнат инспекциясининг самарали тизимини 
шакллантириш нуқтаи назаридан самарадорлигини ошириш ҳам ушбу 
муаммонинг устивор вазифалари қаторига киради. 


488 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish