К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тезкор ривожлантириш-



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тезкор ривожлантириш-
даги тўсиқларни бартараф этиш орқали аҳолини, айниқса, ёшлар, 
ногиронларни муносиб иш билан таъминлаш ва самарали иш 
билан бандликни кенгайтиришга йўналтирилган қулай шарт-


14 
шароит яратиш”
бўйича Ўзбекистон Республикасининг истиқболда 
иш билан бандлик таркибини такомиллаштиришга қаратилган 
стратегик режа белгиланди.
Инсоннинг меҳнат фаолияти, жамиятдаги ижтимоий–меҳнат 
муносабатлари “Меҳнат иқтисодиёти” фанининг ўзагидир. 
Дунёнинг ривожланган давлатларидаги олий таълим берувчи 
университетлари талабалари меҳнат иқтисодиёти муаммоларини 
таҳлил этишга янгича ёндошилган “Labor economics” фанидан таҳсил 
оладилар. Ушбу дарсликдаги илмий йўналиш ва изланишларининг 
асосий вазифалари сифатида қуйидагилар кўрсатилган: 

меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг замонавий шакллари; 

ҳозирги давр меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига талаб ва 
унинг таклифи; 

ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришларнинг меҳнат 
бозоридаги талабга таъсири; 

кафолатланган иш жойларида энг кам иш ҳақи, иш билан 
бандликнинг таркиби ва даражасининг ўзгариши; 

меҳнат жараёнида ёлланма ходимлар, иш берувчилар 
(уларнинг вакиллари) ва давлат ўртасида ижтимоий шериклик;

иш 
берувчиларнинг 
янги 
иш 
жойлари 
яратишдан 
манфаатдорлиги; 

меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал этишга янгича ёндашувлар 
ва бошқа меҳнат иқтисодиётининг йўналишларига эътибор қаратилган. 
“Labor economics” ҳамда “Modern Labor economics” дасрликлари 
ҳозирги давр меҳнат иқтисодиёти назариясининг мустақил 
йўналишиларини қамраб олган. Уни ўрганиш олий ўқув юртларининг 
талабалардан микро-, макро-, ҳам мезо- иқтисодиёт асосларидан яхши 
хабардор бўлишларини талаб этади. Мазкур курсда инсон капиталига 
киритилаётган инвестициялар, ҳозирги даврдаги меҳнат ресурслари 
мобиллиги ва меҳнат миграцияси, меҳнат шароитлари, айниқса 
Халқаро меҳнат ташкилотининг Муносиб меҳнат концепцияси 
стандартлари, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик каби масалаларга 
алоҳида эътибор қаратилган. 
Узоқ йиллик меҳнат тажрибамдан маълумки, меҳнат 
иқтисодиётида меҳнат фаолиятини баҳолаш ва унга ҳақ тўлаш, ишга 
жойлашиш ва ишдан бўшаш – ҳамиша низолар пайдо бўлиш эҳтимоли 
юқори бўлган ижтимоий-меҳнат муносабатларини ечиш билан 
боғлиқдир. Меҳнат иқтисодиёти асосларини чуқур эгаллаш жуда 
муҳим ижтимоий муаммоларни англаб етишда ҳал қилувчи аҳамият 
касб этади. Ана шу маънода меҳнат иқтисодиёти давлатнинг меҳнат 
соҳасидаги иқтисодий сиёсатининг устувор масалаларидан бири 
ҳисобланади.


15 
Жаҳондаги аксарият мамлакатлар инновацион ривожланиш 
йўлига ўтмоқда, рақамли иқтисодиёт, ахборот-коммуникация 
технологияларининг 
ишлаб 
чиқаришни 
модернизация 
ва 
диверсификация қилишга таъсири бениҳоя кучаймоқда. Меҳнат 
бозорида анъанавий, одатда ижтимоий ҳимоя тизими билан қамраб 
олинган муқим иш билан банд бўлган ходимлар билан бир қаторда 
вақтинча ва беқарор (прекаризация) иш билан бандлар виртуал иш 
билан бандлар, “иш кучи ижараси” шаклидаги шартнома, махсус
контрактлар асосида ишлайдиганлар тоифаси пайдо бўлди. Улар 
эндиликда иш берувчиларга нисбатан камроқ боғлиқ бўлганлиги 
сабабли меҳнат бозорида эркин иш кўриш имкониятига эга бўладилар. 
Иш билан бандликнинг бундай шакллари анъанавий иш жойи 
мақомини ҳам ўзгартирмоқда. Виртуал иш билан бандлик бунинг 
яққол далолатидир. Масалан машҳур “General Elektric” компанияси 
фойдаланаётган меҳнат ресурсларининг атиги 40,0% бевосита ишлаб 
чиқаришдаги иш жойида меҳнат қилади. Қолган ходимлар маҳсулотни 
реализация қилиш, маркетинг, илмий тадқиқот ва тажриба–
конструкторлик ишлари ва бошқа вазифалар билан банд бўлиб, асосан 
виртуал иш жойларига эгалар. 
Давлат томонидан стратегик жиҳатдан асосланган инновацион 
тадбиркорликни 
кучайтириш, 
“рақамли 
иқтисодиёт”, 
“ақлли 
иқтисодиёт”ни шакллантириш, концепцияларини амалга ошириш, 
«startup» лойиҳаларини амалга ошириш ҳар томонлама қўллаб-
қувватланмоқда. 
Бизнинг асосий мақсадимиз, ҳар томонлама етук, билимдон, ўз 
эгаллаган касб ҳунари бўйича сидқидилдан фидойилик билан хизмат 
қилишга қодир малакали стратеглар, лидерлар ва менежерлик 
даражаларига мос келадиган мобил мутахассис кадрлар тайёрлашдан 
иборатдир. 
“Меҳнат иқтисодиёти” фанининг 3 - нашри дарслиги ҳудди шу 
мақсадларга йўналтирилган. Мен муаллиф сифатида мазкур
дарсликни тайёрлашда қимматли таклиф ва тавсиялари учун ҳамда 
соҳа бўйича жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга, эл-юрт ҳурматига 
сазовор бўлган Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари 
Б.С.Юлдашевга, Р.А.Убайдуллаевага, Ўзбекистон Республикаси Олий 
ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Мажидовга, Ўзбекистон 
Республикаси 
Бандлик 
ва 
меҳнат 
муносабатлари 
вазири 
Ш.Д.Кудбиевга, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш 
вазири И.Ю.Абдурахмоновга, Ўзбекистон Республикаси Давлат ва 
бошқарув академияси ректори, проф. Р.С.Қосимовга, Тошкент давлат 
иқтисодиёт университети ректори, проф. Б.Ю.Ходиевга, Россия 
Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоблари ва иқтисодчи 


16 
олимлардан проф. В.И.Гришинга, проф. Ю.Г.Одеговга, проф. М.Н. 
Кулаповга, Нобель мукофотининг лауреати К.Писсаридесга, Америка 
Қўшма Штатларининг иқтисодчи олимларидан George J.Borjasга, 
Ronald G. Ehrenbergга, Robert S.Smithга, В.Л.Квинтга, Германия 
Федератив Республикасининг иқтисодчи олимларидан проф. Gerhard 
Feildmeierга, Индонезиянинг “Гунадарма” университети ректори проф. 
Eco Sri Margiantiга, Япониялик иқтисодчи олим проф. M.Hivatariга ва 
бошқа олимларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор 
этаман.
Шунингдек, 
ушбу 
дарсликни 
тайёрлашда 
қимматли 
тавсияларини берган Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 
“Меҳнат иқтисодиёти ва персонални бошқариш стратегияси” 
кафедраси ҳамда Тошкент шаҳридаги Г.В. Плеханов номидаги Россия 
иқтисодиёт университетининг “Меҳнат иқтисодиёти ва бошқарув” 
кафедраси профессор ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигимни 
билдираман.
Дарсликда баъзи камчиликлар, фикрлар қарама-қаршилиги, 
тушунмовчиликлар бўлиши табиийдир. Мен бунинг учун узр сўраган 
ҳолда барча фикр-мулоҳазаларни, таклиф ва хулосаларни бажонидил 
қабул қиламан. Фикр-мулоҳазаларни қуйидаги электрон почтага 
юборишингиз мумкин. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish