К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Kabdurakhmanov@yandex.ru
 
 


17 
Ўзбекистонда кенг кўламли ва чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар 
амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг дастлабки натижалари аҳоли 
ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-
юртнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда. 
Бундай ижтимоий фаолликка ижтимоий-меҳнат муносабатларини 
муттасил такомиллаштириб бориш, меҳнатни макроиқтисодиёт, 
тармоқлар ва корхоналар миқёсида оқилона ташкил қилиш – ҳар қандай 
мамлакат 
иқтисодиётини 
ривожлантиришнинг 
асосий 
ҳаракатлантирувчи кучи бўлган меҳнат омилидан самарали 
фойдаланиш – орқали эришилади.
Шунинг учун ҳам жаҳон тараққиётида ривожланишнинг бош 
омили бўлган инсон омили етакчи омил сифатида намоён бўлмоқда. 
Бундай омиллар меҳнат иқтисодиёти ижтимоий меҳнат тақсимотининг 
алоҳида йўналиши алоҳида фан сифатида шаклланди. Натижада меҳнат 
муносабатларини ўрганиш алоҳида фанга айланди. 
“Меҳнат иқтисодиёти” фани ижтимоий-меҳнат муносабатлари 
соҳасида иқтисодий қонунларни ўрганиш, персонал меҳнатини ташкил 
этиш, меҳнат бозори, меҳнат ресурслари, иш билан бандлик ва 
ишсизлик 
муаммоларини, 
меҳнатга 
ҳақ 
тўлашни, 
меҳнат 
самарадорлигини тадқиқ этишга йўналтирилган. Моҳиятан “меҳнат” ва 
“иқтисодиёт” атамаларининг бирлашганлиги ушбу фан инсоннинг 
меҳнатини – мақсадга мувофиқ фаолиятини – ўрганишини кўрсатиб 
турибди. 
Меҳнат иқтисодиёти фани ҳозирги даврда ижтимоий-меҳнат 
муносабатлари соҳасида иқтисодий қонунларни ўрганишни, меҳнатни 
ташкил этишни, меҳнат бозорини, меҳнат ресурсларини, аҳолини иш 
билан банд этишнинг янги ва замонавий усулларини, ишсизлик 
муаммолари уларнинг сабаб ва ечимларини, ходимларни меҳнат 
қилишга ундовчи омиллар самарадорлигини тадқиқ этиш каби 
замонавий иқтисодга оид масалаларни ўрганишга йўналтирилган. 


18 
Дарсликда иш берувчи ва ишчи ўртасидаги хозирги давр 
муносабатларнинг табиати иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилинади. 
Шунинг учун ҳам, иш берувчи билан бўладиган муносабат бизнинг 
ҳаётимиздаги энг муҳим фундаментал муносабат ҳисобланади, чунки 
айнан мана шу жиҳат нафақат иқтисодчиларни, балки қонунчиликнинг 
ҳам асосий эътиборини ўзига қаратади. Шу туфайли, замонавий меҳнат 
иқтисодиётининг фундаментал асосини билиш Ўзбекистон ва дунёнинг 
бошқа мамлакатларидаги катта ҳажмдаги ижтимоий муаммолар ва 
дастурларни тушунишга йўл очади. 
Ижтимоий сиёсатни белгилаш ва уни таҳлил қилишда фаол 
иштирок этаётган бугунги иқтисодчи кадрлар тайёрлашда, бундай 
дастурларнинг таъсирини тушунишда “Меҳнат иқтисодиёти” фанининг 
ўрни катта. Эҳтимол, янада муҳимроғи, мамлакатимизда “рақамли 
иқтисодиёт” асосида фаолият олиб борадиган стратеглар, лидерлар, 
менеджерлар тайёрлаш ва уларни инновацион талабларга жавоб 
беришлари учун малакасини узлуксиз ошириш, ижтимоий сиёсатни 
таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш, меҳнат иқтисодиёти фанидаги 
масалаларни ўргатиш ҳам бугунги кунда катта аҳамиятга эгадир. 
Ўрганилган билимларнинг амалиётда ишлаши ва ижтимоий 
аҳамиятини кузатиш талабанинг билим олиш учун иштиёқини янада 
кучайтиради. Назарий билимларни амалиётга оширилаётганини 
кузатиб бораётган талабага, университетда ўрганган билимларини 
хотирада яхшилаб муҳрлашга кенг имкон беради. 
“Меҳнат иқтисодиёти” фанининг шаклланиши амалиётнинг 
ижтимоий 
эҳтиёжи, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ривожланиши 
ва 
мураккаблашиши натижаси бўлди, ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий 
фанлар тизимидаги муҳим ролини белгилаб берди.
Амалда жамиятнинг меҳнатга қобилиятли барча аъзолари меҳнат 
муносабатларига у ёки бу тарзда жалб этилади. Инсоннинг меҳнат 
фаолияти эса ҳаётий жуда муҳим масалаларни: касб ва ихтисосликни, 
меҳнат фаолияти турини танлаш, меҳнат жараёнида иштирок этиш, 
меҳнат мобиллиги, малака ошириш, қўшимча касбларни эгаллаш ва 
ҳоказоларни қамраб олади. Бунда меҳнат бозори иш берувчилар ва 
ёлланма ишчи ва ходимларнинг моҳият жиҳатидан турлича бўлган 
манфаатларини мувофиқлаштириш вазифасини ўтайди. 
Инсон меҳнати кўп жиҳатлардан бозор майдонидаги кўп сонли 
товарлардан кескин фарқ қилади. Бунинг устига, меҳнат жараёнини 
инсон фаолиятидан ишчилардан ҳеч қачон ажратиб бўлмаганлиги 
туфайли, инсон томонидан амалга ошириладиган бундай хизматлардан 
фойдаланиш ўз хусусиятларига эга бўлиб, унга бўлган эътибор алоҳида 
аҳамиятга эга. Аслида, инсон фаолиятидаги пул билан боғлиқ бўлмаган 
омиллар, масалан, иш шароити, жароҳат олиш риски, менежерларнинг 


19 
шахсияти, ишчиларга бўлган адолатли муносабат ва иш соатларининг 
ўзгарувчанлиги бозор майдонидаги оддий товарлардан кескин фарқ 
қилади. Ва ниҳоят, бошқа бозорларда меҳнат институтлари ва иш 
берувчининг муносабатини белгиловчи қоида ва қонунчилик 
ҳужжатлари мавжуд эмас. 
Шунга қарамасдан, бир қатор сабабларга кўра, иш берувчи ва 
ишловчилар ўртасидаги муносабатларни ҳақиқатдан ҳам бозорга 
ўхшатишимиз мумкин. Биринчидан, реклама институтлари ва иш билан 
бандлик агентликлари (рекрутинг) меҳнат ҳизматлари сотувчиларини 
уларнинг харидорлари билан боғлашга ҳаракат қилмоқда. Иккинчидан 
эса, улар бир-бири билан боғланганликларидан сўнг, меҳнатнинг 
сифати ва нархи билан боғлиқ маълумотлар улар ўртасидаги фарқларда 
аниқланади. Учинчидан, улар ўртасидаги келишувга келганларидан 
сўнг, бу шартнома иш шароитлари, меҳнат хавфсизлиги ва ҳаттоки иш 
вақтининг давом этиши ҳам ўзида мужассамлаштирган бўлиши керак. 
Бундай шартномаларга кўра, кўп холларда, иш берувчилар 
ишчиларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг сонига кўра эмас, 
балки маҳсулотнинг сифати ва унга сарфланган вақтларига кўра ҳақ 
тўлайдилар. Тузилган шартномаларнинг бундай шакли иш берувчи 
томонидан ишчиларни рағбатлантириш ва уларни ишлашга ундаши 
(мотивация) алоҳида тизимга эга бўлишини талаб қилади. 
Ўзбекистонда 
иқтисодиётнинг 
инновацион 
ривожланиш 
стратегияси асосида кадрлар тайёрлашнинг мақсадли мезонлари 
шакллантирилиб, ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни 
ҳудудлар ва соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва 
эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни комплекс тараққий 
эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилади. 
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж юқори 
бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни 
сифатли тайёрлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик 
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан 
биргаликда давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида олий 
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва иш берувчиларнинг 
олий 
таълим 
муассасалари 
битирувчиларига 
бўлган 
талаби 
параметрларининг балансловчи ҳисоб-китоб ишлаб чиқилади. 
Иқтисодиёт йўналишидаги 
олий таълим муассасаларида 
замонавий билимларни пухта эгаллаган юқори малакали лидер, 
менежер каби иқтисодчиларни ҳам тайёрлаш жараёнига бўлажак 
иқтисодчи кадрларни шакллантириш жараёнида “Меҳнат иқтисодиёти” 
фани бўйича ҳам бир қатор янги талаблар қўйилган. Булар қаторига: 


20 
1.
Ташкилий–бошқарув ва иқтисодий инновацион ечимлар 
топиш, уларни амалга ошириш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва ишлаб 
чиқаришга жорий этиладиган замонавий янгиликлар учун масъулиятни 
ўз зиммасига олишга қодирлик.
2.
Меҳнат бозорида инсон ресурсларини стратегик прогнозлаш, 
режалаш ва бошқариш замонавий усулларини қўллай олиш; меҳнат 
самарадорлигини ошириш; меҳнат кўрсаткичларини иқтисодий 
моделлаштириш ва мақбуллаштириш усулларини эгаллаш, меҳнат 
бозори ва аҳолининг иш билан бандлигининг замонавий шаклларидан 
фойдаланишни истиқбол режаларини ишлаб чиқиш ва асослай олиш. 
3.
Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг стратегик 
талабларини ҳисобга олган ҳолда “рақамли иқтисодиёт”га асосланган 
инновацион меҳнатни бошқариш соҳасида малакали қарорлар қабул 
қилишга, меҳнат муносабатларни замонавий формаларини аниқ 
тушунадиган кадрлар сиёсатини шакллантириш ва изчил амалга 
ошириш;
4.
Меҳнатни ташкил этишнинг замонавий усуллари асосида, 
меҳнат самарадорлиги даражасини баҳолаш ва унинг самарали 
усулларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, меҳнат ресурслари ва сарф-
харажатларни малакали бошқариш. 
Хулоса ўрнида ушбу меҳнат иқтисодиёти фани янги ўқув дастури 
асосида яратилган бўлиб, у замонавий талабларга йўналтирилгандир.

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish