К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

8.3.
 
А
ҲОЛИНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИ
 
БЎЙИЧА ҲОЗИРГИ ЗАМОН НАЗАРИЯЛАРИ 
 
Турли мамлакатлар ва турли вақтларда иқтисодий сиёсат, шу жумладан
аҳолини иш билан бандлик сиёсатини ишлаб чиқишда турли назариялардан 
фойдаланилган. Бироқ 30-йилларда рўй берган энг кучли жаҳон инқирози 
давридан бошлаб кейнсчилар назарияси устун назария бўлиб қолди, деб 
айтиш мумкин. У АҚШ Президенти Ф. Рузвельт томонидан мамлакатни 
чуқур тангликдан олиб чиқиш ва оммавий ишсизликни бартараф этиш 
чораларини кўришда фойдаланилди. 
Кейнс назариясининг қоидалари АҚШда 1946 йилги қабул қилинган 
“Аҳолининг иш билан бандлиги Қонунида”, иш билан тўлиқ бандлик ва 
балансли ривожланиш тўғрисидаги 1978 йилги Қонунда (Хэмфри – Хоукинс 
қонуни) ўз ифодасини топди. Аҳолини иш билан бандлик тўғрисидаги 1946 
йилги Қонунда, хусусан, бундай дейилган: «Конгресс федерал ҳукуматнинг 
доимий сиёсати ва масъулияти барча амалий воситалардан... барча лаёқатли, 
ишлашни хоҳлайдиган ва иш қидираётган барча кишиларга ишга жойлашиш 
1
Макконелл К.Р., Брю С.Л.
Экономикс. Принципы, проблемы и политика. Т.1. - М.: 
Республика, 1992, с. 334
2
Қаранг: 
Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф.
Основы менеджмента. - М., 1992. 


267 
учун тегишли имкон берадиган шарт-шароитларни яратиш ва қўллаб-
қувватлаш мақсадида фойдаланишдан иборат, деб эълон қилади...»
1
.
Самуэльсон Қонуннинг ана шу қисмини цитата қилиб келтирар экан, 
бундай деб ёзган: «Аҳолининг иш билан бандлиги тўғрисидаги 1946 йилги 
Қонун мамлакатимизда жорий этилган муҳим янгилик ҳисобланади. У 
ҳукумат зиммасига иш билан бандликни таъминлаш учун масъулият юклади 
ва аниқ ҳаракатлар учун ҳукумат ва конгрессда тегишли механизм 
яратилди»
2
. Шуни таъкидлаш муҳимки, аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳам бу масала ўз аксини 
топган бўлиб, уни амалий жиҳатдан мукаммал ҳолга келтирган. 
Аҳолини иш билан бандлигининг янги микроиқтисодий назарияси 
меҳнат бозорини ички томондан бир хил бўлмаган ва ниҳоят даражада 
динамик ўзгарувчан ва ҳаракатчан тизим деб ҳисоблайдиганлар янги 
назарияни акс эттиради. Иқтисодиётнинг динамик ривожланиши бўйича 
ёндашиш, аввало, Ч. Холт, Ч. Перри, М. Фелдстейнларнинг тадқиқотлари 
билан боғлиқ. Бу назарияни илгари сурувчи олимлар ишсизликдан, одатда, 
оила боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 
ёшлар кўпроқ жабрланишини кўрсатиб бердилар. Илмий истеъмолга янги 
кўрсаткич – тугалланган ишсизликнинг ўртача муддати, яъни ишсизликнинг 
бошланишидан охиригача бўлган муддати киритилган эди. Одатда, бу муддат 
кўпи билан бир, бир ярим ойни ташкил этиши аниқланди.
Масалага динамик ёндашиш тарафдорлари таҳлил қилиш учун 
ишсизлик турларини аниқлашда меҳнат бозоридаги ишчи кучи оқимлари 
таснифланишини қўлладилар. Бу назария муаллифлари ишсизликни умуман 
эмас, балки ишчи кучининг ҳар бир алоҳида тоифасига нисбатан 
тушунтириш, меҳнат бозоридаги ҳар бир оқимга тегишли бўлган ўзига хос 
сабаблар ва иш билан банд эмаслик манбаларини излаб топиш лозим деб
ҳисобламоқдалар. Ишсизлик муаммосини улар иш ўринлари сурункали 
равишда етишмаслигига эмас, балки кўплаб кишиларнинг олинган иш ўрнида 
узоқ сақланиб қола олмасликларида деб билган эдилар. Бу иқтисодчилар 
солиқларни камайтириш, ишсизлик юзасидан бериладиган нафақалар 
миқдорини қисқартириш, қонунда белгиланган энг кам иш ҳақи даражасини 
бекор қилиш ёки пасайтириш, меҳнат бозоридаги ахборот тизимини 
такомиллаштиришни жамиятнинг иқтисодиётга таъсир этиши чора-
тадбирлари сифатида таклиф этдилар. 
Мувозанат моделлари, тозаланмайдиган бозорлар парадигмаси иш 
билан бандлик янги макроиқтисодий назариясига киради. Ушбу 
концепциялар ишсизликка узоқ давом этадиган ўзгармас мувозанатсизлик 
феномени деб қарашни акс эттиради. Бу концепцияларда ишсизлик айрим 
бозорларнинг умумий мувофиқлаштирилмаганлиги билан изоҳланади. Кейнс 
1
Самуэльсон П.
Экономика. Т.2. - М., 1994, с. 332 
2
Самуэльсон П.
Экономика. Т.2. - М., 1994, с. 332 


268 
назариясидагидек, фақат меҳнат бозоридагина эмас, балки товар бозорига 
ёйилган 
нархлар 
қатъийлиги 
ва 
ўзгармаслиги 
мувозанатсизлик 
моделларининг умумий шарт-шароити мавжуд. Ҳар икки бозорда нархлар 
қайси даражаларда ҳосил бўлганлигига қараб иқтисодиётда қуйидаги 
тартибларда таснифлар амалга ошади: 

Кейнсча ишсизлик тартиби, бостирилган инфляция тартиби (умумий 
ортиқча талаб билан таснифланади). 

Классик ишсизлик тартиби меҳнат бозоридаги таклифнинг 
ортиқчалиги ва товар бозоридаги товарнинг ортиқчалиги билан 
таснифланади. 

Чала истеъмол тартиби эса товар бозоридаги талабнинг етишмаслиги 
ва меҳнат бозоридаги таклифнинг етишмаслиги билан таснифланади. 

Вальрасча мувозанат бу тўрт тартибнинг туташган нуқтаси бўлиб, 
бунда бозорларнинг бирортасида ҳам на ортиқча талаб, на ортиқча таклиф 
бўлмайди, битимлар мувозанатли нархлар бўйича амалга оширилади. 
Шартномавий иш билан бандлик
 
назарияси иқтисодиётда 70-
йилларнинг ўртасида пайдо бўлди. Деярли бир вақтда ушбу назарияни 
Д. Гордон, М. Бейли ва К. Азариадислар илгари сурдилар. Меҳнат 
бозоридаги субъектларнинг даврий хатти-ҳаракатини ушбу субъектлар ўз 
иқтисодий манфаатлари йўлида ҳаракат қиладилар деган фундаментал 
аксиома билан келиштиришга уриниш шартномавий назариянинг бошланғич 
негизини ташкил этади. Ушбу назария муаллифларининг фикрича, 
муносабатларнинг шартномавий табиатга эга эканлиги меҳнат бозоридаги 
субъектлар, ҳатто улар ёзма шартнома тузмаган тақдирларида ҳам ўзаро 
боғлайди. Шунчаки ушбу ҳолда шартнома «имплицитли» бўлиб қолади, яъни 
очиқ-ойдин, юридик жиҳатдан расмийлаштирилган бўлмайди, шундай бўлса-
да, унинг шартларига томонлар риоя этишга интиладилар, чунки бу ўзаро 
манфаатдорликка олиб боради. 
Масалан, кўпчилик мамлакатларда инқироз даврларида иш ҳақини 
камайтирмай, малакали ходимларни ушлаб қолишга ҳаракат қилинади, чунки 
улар ходимларнинг ўз хоҳишлари билан бўшаб кетишлари натижасида янада 
кўп зарар кўрилади. Лекин юксалиш даврида фирмалар иш ҳақини 
оширмаслик имкониятига эга бўлади. Ходимлар ҳам ишга киролмай қолиш 
эҳтимоли ҳамиша мавжудлигини ҳисобга олиб, таваккал ҳаракат қиладилар. 
Шу сабабли улар кўпроқ иш ҳақини оширишдан кўра, барқарорликни афзал 
кўрадилар. 
Шундай қилиб, иш ҳақи динамикаси силлиқланган бўлиб чиқади 
(инқироз даврларида иш ҳақи унчалик пасаймайди ва юксалиш даврларида 
унчалик ошмайди), у текис траектория бўйлаб ҳаракат қилади. Иш ҳақининг 
қатъийлиги «кейнсча» тусини йўқотиб, шахсларнинг иқтисодий жиҳатдан 
идрок қилинган натижага айланади. 


269 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish