259
ХХ асрнинг 30-йилларида Ғарб иқтисодиётида рўй берган “Буюк
турғунлик” классик мактаб назариясига қақшатқич зарба берди. Бу
иқтисодий инқирозни чуқур таҳлил этган Ж.С.Кейнс классик мактаб
вакилларидан фарқли равишда аралаш иқтисодий тизимни ёқлаб чиққан.
Унинг назариясига мувофиқ, иқтисодиёт фақат мукаммал рақобатли
бозорлардан
иборат эмас, нархлар муайян вақт давомида ўзгармай ҳам
туриши мумкин, иқтисодиёт беқарор бўлиши сабабли давлат ундаги
айрим “носозликлар”ни бартараф этиши учун баъзан иқтисодиётга
аралашиб туриши керак.
ХХ асрнинг 60-йилларида эса М.Фридман иқтисодиётда
монетаризм йўналишига асос солди. Мазкур мактаб вакиллари
иқтисодиётда пул таклифи уни ривожлантиришнинг бош мезони деган
ғояни илгари сурдилар. Монетарчилар қоидасига кўра, агар пулга доимий
таклиф бўлса, иқтисодиёт ҳамиша барқарор бўлади ва барча ресурслар
тўла бандлиги шароитида амал қилади.
Бу кейнсчиларнинг пулга таклифига фоизнинг мутаносиб ставкаси
кучли таъсир кўрсатади, шунинг учун пулга бўлган
таклифнинг
кўпайиши жамланма ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига таъсири
сезиларли бўлмайди деган қарашларга зид эди. Ж.Кейнс тарафдорлари
шунинг учун фискал сиёсат самаралироқ деган фикрда эдилар.
Монетарчилар эса, аксинча, фискал сиёсат давлат томонидан
товарлар ва хизматларни сотиб олишни кўпайтиради, бунинг учун
давлатга қўшимча маблағ талаб қилинади, унинг қарз олишга эҳтиёжи
ортади деб ҳисобларэдилар. Шунинг
учун давлат фоиз ставкасини
оширишга ҳаракат қилади. Монетар назарияда давлатнинг бу фискал
сиёсати иқтисодиётга хусусий инвестициялар оқимини чеклаши
уқтирилади. Ана шу ғоя иқтисодиёт фанида “Хусусий инвестицияларни
сиқиб чиқариш эффекти” (“Growding-out Effect”) номини олган.
1970 йилларнинг иккинчи ярмида «Таклиф иқтисодиёти” (“Supple-
side economics”) назарияси ҳам илгари сурилди. Бу мактаб вакиллари
А.Лаффер, Р.Манделл фикрларича, аҳолига товарлар ишлаб чиқариш ва
хизматлар кўрсатишни самарали йўлга қўйиш учун зарур шарт-
шароитларни
яратиб бериш, яъни иш кучи ва капитал таклифини
рағбатлантириш зарур. Бунинг учун давлат томонидан солиқ юкини
камайтириш борасида фаол сиёсат ўтказилиши лозим. Чунки товар ишлаб
чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар солиқларга қўшимча маҳсулот
бирлиги ишлаб чиқаришга қўшимча харажатлар сифатида қарайдилар.
Солиқ юкининг оширилиши жамланма таклифнинг камайишига олиб
келиши мумкин.
ХХ аср охирига келиб “янги кейнсчилар” мактаби шакллана
бошланди. Бу оқимнинг энг таниқли намояндалари Г.Мэнкью, Д.Ромер,
О.Бланшер, С.Фишер ва бошқалар Ж.Кейнс
стандартларини замонавий
260
иқтисодиётни таҳлил этишга татбиқ этишга ҳаракат қилдилар. Г.Мэнкью
ва Д.Ромер 1991 йилда бу мактаб асосий принциплари баён этилган икки
жилдлик “Янги кейнсча иқтисодиёт” китобини ҳам нашр этдилар.
Товарлар ва хизматлар бозори жамланма талаб ҳамда таклифни
шакллантиради. Товар ва хизматларга талаб – макроиқтисодий агентлар.
Фирмаларнинг таклифлари – товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатиш реал қийматлар билан айрибошлашдир, шунинг учун уларни
реал қийматлар бозори деб ҳам аташади.
Молия бозорлари пул ва қимматли қоғозлар
бозорларидан
иборатдир. Пул бозорида талаб ва таклиф молиялаштирилса, қимматли
қоғозлар бозорида ишлаб чиқарувчилар асосий қарз олувчилар
ҳисобланади.
Классик иқтисодчилар ўз хулосаларини асослашида аҳолининг иш
билан тўлиқ бандлиги бозор хўжалигининг меъёри, нархлар ва иш
ҳақининг нисбати унинг эластиклигидир деб ҳисоблаганлар.
Бозорда сотиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳажми фақат умумий
харажатлар даражасига эмас, балки нархлар даражасига ҳам боғлиқ. Шу
сабабли жамғарма харажатлар ҳажми, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш билан
бандлик миқдорини камайтириш билан бирга, нархларнинг қисқаришига
ҳам олиб келади. Нархларнинг пасайиши эса ишлаб чиқариш
харажатлари,
шу жумладан, иш ҳақи учун сарф-харажатлари пасайишига
сабабчидир. Натижада корхона эгалари ҳақ тўлаш ставкаларини
пасайтиришга мажбур бўладилар. Ишсизлар томонидан бўладиган
рақобат эса уларнинг бунга рози бўлишига мажбур қилади. Бозордаги
бошқа товарлар нархларининг пасайиши ҳам бунга таъсир қилади.
Шу тариқа классик иқтисодчилар мажбурий ишсизликни бўлиши
мумкин эмас, деган хулосага келганлар. Бозор тартибининг бундай
омиллари, чунончи, фоиз ставкаси ва нархлар, иш ҳақи нисбатининг
эластиклиги иш билан тўлиқ бандликни сақлаб туришга қодирдир.
Давлатнинг бу соҳадаги “ёрдами” ортиқча бўлиб қолмай, зарарли бўлиши
ҳам мумкин.
XIX асрнинг охирларида классикларнинг
издошлари уларнинг
умумий ғоя ва қарашларини ривожлантириб, иқтисодиёт назариянинг
неоклассик йўналиши юзага келди. Бу йўналишнинг асосчиси Кембриж
университетининг профессори
Do'stlaringiz bilan baham: