264
“Ишсизликнинг табиий меъёри” тўғрисидаги назариянинг заифлиги
меҳнат бозорида ҳам, товар бозорида ҳам мукаммал рақобат бўлиши, иш
ҳақининг ошиб бориши билан бозорда нархларни кўтарилишини ҳисобга
олмасдан “ишсизликнинг табиий” даражасини белгилаш мумкин деган
ғояни илгари суради ва бу билан меҳнат бозорида мувозанатли вазият
бўлиши шарт эмас, деб ҳисобланади.
Янги классиклар ишсизликнинг ноиложданлиги ва камбағалликка
қарши кураш дастурларини тан олмайдилар. Уларнинг фикрича, ишсизлик
кўпинча кўнгилли тусда бўлади ва ишни «эркин танлаш» натижасида юзага
келади: ишдан бўшатилган кишилар касблари ва яшаш жойларини
алмаштиришни хоҳламайдилар, камайтирилган иш ҳақига розилик
бермайдилар. Баъзида ушбу йўналиш намояндалари энг кам иш ҳақи
даражасини пасайтириш ва ишсизлик юзасидан бериладиган пенсияларни
қисқартириш тарафдори бўлиб чиқадилар, чунки шу йўл орқали аҳолининг
иш билан бандлиги ошади, деб ҳисоблайдилар.
М. Фридман ҳукуматнинг кам ҳақ олиб ишлайдиган ва ижтимоий заиф
ҳимояланган аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий
чора-тадбирларига қарши чиқиб, уни самарасиз деб ҳисоблайди.
Иқтисодиётни тартибга солувчи асосий восита пул деб ҳисоблайди.
Инглизча «моне» сўзи
пул маъносини берганлиги учун, бу йўналиш
иштирокчиларини монетаристлар номи билан атаганлар. М. Фридман
асарларининг кўпчилик қисми пул муаммосига, пул-кредит сиёсати
стратегиясига бағишланган. Кейнсга қарама-қарши ўлароқ, монетаристлар
давлатнинг бюджет ва солиқ тартибига қарши чиқадилар ва умуман давлат
томонидан тартибга солинувчи нарсалар энг кам миқдорга келтирилиши
керак, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг асосий ғояси – иқтисодиётнинг аҳволи
ва конъюнктуранинг ҳолатидан қатъи назар, пулнинг барқарор
эмиссиясидир.
Фридман АҚШ монетар тарихини тадқиқ қилиш асосида пул
массасининг ўзгариши билан миллий даромаднинг ўзгариши ўртасида
мустаҳкам боғлиқлик бор, деб ҳисоблайди. Пул таклифининг ўзгаришига
улар жами талабнинг барча таркибий қисмларига (фақат инвестицияларга
эмас) таъсир кўрсатувчи омил сифатида қарайдилар.
Фридман пул муомаласи қоидасининг моҳияти, муомаладаги пулнинг
ҳар йилги кўпайиш фоизи ички миллий маҳсулотнинг ҳар йилги ўсиш фоизи
билан мос келишида нархларнинг ўсишини ҳисобга олиш кераклиги ҳақида
ёзади.
Монетаристлар эркин қувватлар ва ишчи кучи мавжуд бўлган пул
массасининг ўсиши нархларнинг ўсишига олиб келмайди, деб
ҳисоблайдилар. Буни Ўзбекистон шароитидаги монетаристлар назариясини
тарифловчилар ҳам билиб қўйишлари муҳимдир.
265
Неоклассик синтез. Кейинги ўттиз йил мобайнида кўпгина
олимлар
бир вақтнинг ўзида бозорни тартибга солишдан ва унинг давлат томонидан
тартибга солинишидан ўзаро боғлиқ равишда фойдаланиш зарур, деган
хулосага кела бошладилар. Шу тариқа неоклассик синтез мактаби вужудга
келди. Унинг асосчиси ва атоқли вакили америкалик олим, Нобель
мукофотининг 1970 йилги лауреати Пол Самуэльсондир. Унинг икки
жилддан иборат «Иқтисодиёт» дарслиги (унинг кейинги нашри ўзбек
тилида 1996 йилда чиққан) жаҳондаги кўпгина мамлакатларнинг талабалари
учун узоқ йиллардан буён асосий иқтисодиёт китоби бўлиб
хизмат
қилмоқда.
П. Самуэльсон унда қуйидагича ёзган эди: «ҳозирги вақтда ғарбдаги
иқтисодчиларнинг кўплари биз бу китобда неоклассик синтез деб атаётган
нарсаларга эришишга интилмоқдалар, яъни улар самарали кредит-пул ва
хазина сиёсати йўли билан Смит ва Маршаллнинг классик
макроиқтисодиётини даромад даражасини аниқлашнинг замонавий
макроиқтисодиёти билан бирлаштиришга, ҳар икки ёндашувдаги барча
соғлом нарсаларни бирга қўшиб олиб боришга уринмоқдалар»
1
.
Шу ернинг ўзида у умумий эътирофга кўра иқтисодчилар
классикларнинг далилларини ҳаддан ташқари соддалаштирилган ҳамда
XIX-XX асрлар ҳаёт
фактларига жавоб бермайди, деб ҳисоблашларини
таъкидкидлаб ўтган. Эркин оламда ҳукуматлар ва марказий банклар хазина
сиёсати (харажатлар ва солиқлар) ва пул-кредит сиёсати қуролига эга
эканликларини, улар ёрдамида миллий даромад ва аҳолининг иш билан
бандлигини белгилаб берувчи омилларга таъсир этишлари мумкин
эканлигини кўрсатдилар. Неоклассик синтез йўналиши тадқиқотчилари
мавзуларнинг кенглиги ва амалий хусусиятга эга эканлиги, иқтисодий ўсиш,
ишсизлик ва уни тартибга солиш усулларини таҳлил қилишга доир
муаммоларни чуқур ўрганиш, умумий иқтисодий мувозанат назариясининг
яратилиши билан ажралиб туради. Унинг тарафдорлари иқтисодий-
математик алоқалар бўйича моделлар ишлаб чиқишга катта эътибор
берадилар, иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши бозорни
тартибга солишга нисбатан катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблайдилар.
Неоклассик синтезнинг бошқа намояндаларидан, бизда эндиликда
машҳур бўлиб кетган «Экономикс» дарслигининг муаллифлари Кэмпбелл Р.
Макконелл ва Стэнли Л. Брюларни алоҳида кўрсатиб ўтамиз.
Улар бу
дарсликда ҳам классик ва неоконсерватив (асосан, монетаристик) назарияни
ҳамда Кейнс назариясини батафсил ва аниқ баён қилиб берганлар. Шу билан
бирга улар у ёки бу масалага оид турли назарияларни қиёслаган ҳолда
берганлар.
«Экономикс»
китобининг
муаллифлари
ёзишича,
«иқтисодчиларнинг кўпчилиги кейнсчиликка ҳам, монетаризмга ҳам хос
бўлган ишонарлиликни эътироф қилишга тайёрлигини билдирадилар. Ҳар
1
Самуэльсон П
. Экономика. Т.2. - М.: 2006, с. 343
266
икки назария фойдали схемалардан иборат бўлиб, макроиқтисодиётни
таҳлил қилиш имконини беради»
1
. Уларнинг фикрича, кейнсчилар ва
монетаристларнинг баҳслари барча йўналишлардаги иқтисодчиларни
макроиқтисодий назариянинг айрим энг фундаментал жиҳатларини қайта
таҳлил қилишга мажбур этди ва муҳим муросага келинди. Олимлар ва
амалиётчилар банк ҳамда пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш
зарурлигини англаб етдилар. Бундан ташқари, барча йўналишлардаги
иқтисодчилар эндиликда жами талабни ҳам, жами таклифни ҳам таҳлил
қилишга эътибор бермоқдалар.
Ушбу дарсликда эклектик усулдан фойдаланилган бўлиб, у
иқтисодиётга доир бошқа хорижий асарлар, хусусан, «Менежмент
асослари»
дарслигида
анча
ёрқин
акс
эттирилган
2
.
Шўро
иқтисодчиларининг кўпчилиги бу усулни ғайриилмий деб ҳисоблаган
эдилар. Эндиликда эса Ўзбекистон иқтисодчилари унинг фойдали эканлиги
ва ундан кенг миқёсда фойдаланиш мумкинлиги кўпчилик олимлар
томонидан эътироф этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: