K. E. Onarqulov


-расм. Шамол қурилмасининг тузилиши



Download 0,58 Mb.
bet8/12
Sana01.07.2022
Hajmi0,58 Mb.
#726569
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Мас.Тал.Ноан.энергия

1-расм. Шамол қурилмасининг тузилиши.
Техник хизмат кўрсатиш қуйидагича олиб борилади:
1. Насосдан сўриб олувчи қурилма ва шланглар ечиб олинади. Шланг ва суриб олувчи қурилма хар хил сув ўтларидан ва қумлардан тозаланади. Фильтр сув билан ювиб ташланади.
2. Насоснинг ички қисми кўздан кечирилиб, кирланиб қолган жойлари тозаланади,диафрагма ва клапанлар кўздан кечирилади. Агар диафрагма ва клапанлар ишдан чиққан бўлса,уларни янгисига алмаштириш керак.
3. Насоснинг қопқоғидан қўлда ёқиб ўчириладиган валиклар чиқариб олинади. У ердаги кольцолар (ғилдираклар) кўздан кечирилади. Ишдан чиққан бўлса янгиланади.
4. Шамол қурилмасининг ҳар бир қисми кўздан кечирилади,подшипниклар мойланади, керак бўлган вақтда қурилма ремонт қилиниб, кирлари тозаланади. Қисмларини мойлаш учун Циатим-201 ва Литол мойи қўлланилади.
5. Шамол қурилмасининг қотирилувчи қисмлари кўздан кечирилади. Асосан шамол ғилдиракларинг парракларига эътибор бериш керак. Бунда парраклар винтлари яхши қотирилган бўлиши шарт.
6. Тортувчи симлар кўздан кечирилади,агар симлар узилган ёки бирор қисми зарарланган бўлса, уни алмаштирилади.
Қиш кунлари қурилмани йиғиб қуйиш керак
2а)-расмда шамолнинг тезлиги билан шамол насосининг бир соатда сўриб олган сув миқдоридаги боғланиш келтирилган. Бу расмдан кўринадики,шамолнинг тезлиги 10 м/с бўлганда насос максимал қувватга эришади, яъни у соатига 400 л сув миқдорини юқорига кўтара олади.
2б)-расмда шамолнинг ўртача бир ой давомидаги тезлиги билан сув миқдорининг ўртача иш миқдори келтирилган. Бундан кўринадики,шамолнинг ўртача тезлиги 5 м/с бўлганда сўриб чиқарилган сув миқдори ойига 150 т бўлади. Шамолнинг ўртача тезлиги 8 м/с бўлганда сўриб чиқарилган сув миқдори ойига 250 т бўлади, ва ҳокозо.

2-расм


4- маъруза. Yarim o’tkazgichli energiya turlarini o’zgartirgichlar. Termoelektrik energiya o‘zgartirgichlar va ulardan foydalanish.
Режа

    1. Ярим ўтказгичлар.

    2. Термоэлектрик эффект.

    3. Фотоэлектрик эффект.

Кристалларда электронлар билан тўла зоналарни валент зона деб аталади. Тақиқланган зона валент зонани юқоридаги, ўтказувчанлик зонасидан ажратиб туради, унинг кенглиги деб белгиланади. Нима учун диэлектрикдаги юқоридаги зона ўтказувчанлик зонаси деб аталишини тушунтирайлик. Диэлектрикда электронлар кўп, лекин улар энергетик жиҳатдан пастки, энергияси кичик бўлган зоналарда жойлашади. Электронларнинг айримлари фотонни ютиб, ёки температура ошганда кристаллдаги иссиқлик тебранишларини энергиясини ютиб, юқоридаги электронлардан бўш зонага ўтиб қолиши мумкин. Температура ошиши билан бундай электронлар сони ошиб боради. Электр майдон бўлмаганда бу электронлар бетартиб ҳаракатланиб, улар ҳосил қилган ток нолга тенг бўлади. Электр майдон пайдо бўлса, майдон уларнинг ҳар бирига таъсир этиб, уларни ҳаракатини ўзгартиради, ҳаракатларига тартиб киритади ва электр токи вужудга келади: . Валент зонасида бўлган тақиқлар ўтказувчанлик зонасида бўлмайди, чунки турли тўлқин векторли руҳсат берилган ҳолатлар жуда кўп, бу зонага ўтиб қолган электронлар сони эса – кам.
Ярим ўтказгичларда электрон ўтказувчанлик ва тешикли ўтказувчанлик бўлади. Металлар электрон ўтказувчанликка эга эканини биз биламиз. Ҳар қандай металлда хам жисмнинг бутун хажми бўйлаб тартибсиз кўчиб юрувчи эркин электронлар бўлади. Электр майдони таъсирида эркин элек­тронларни металлда тартибли харакатга келтириш, яъни электр токи олиш мумкин.
Диэлектрикларда харакатчан заряд ташувчилар деярли йўқ. Барча электронлар маълум бир атомлар билан боғланган ва уларни атомлардан ажратиб олиш учун анчагина энергия сарфлаш керак. Диэлектрик таркибига бирор аралашма қўшиш йўли билан унинг электр ўтказувчанлигини нолдан фарқли бўладиган қилиш мумкин. Ярим ўтказгичлар электр ўтказувчанлиги жихатидан ўтказгичлар билан диэлектриклар орасида туради. Уларда хам, диэлектриклардаги симгари, харакатчан заряд ташувчилар йўқ. Бироқ, бундай заряд ташувчиларни хосил қилиш, яъни диэлектрикларда сарф қилинадиган энергиядан камроқ энергия сарфлаш йўли билан электронларни узиб олиш мумкин.
Агар металлнинг температураси кўтарилса, электронларнинг копцентрацияси ўзгармайди, бироқ, улар кристалл панжаранинг тугунлари билан кўпроқ тўқнашгани сабабли электронларнинг харакатчанлиги сусаяди. Шунинг учун температура кўтарилиши билан металларнинг электр ўтка­зувчанлиги камаяди.
Яримўтказгичларда манзара бошқача бўлади. Темпера­тура кўтарилганда айрим электронлар атомдан ажралиб чиқишга етарли энергия олиб, эркин электронлар бўлиб қолади. Ярим ўтказгичнинг температураси қанча юкори бўлса, унда эркин электронлар шунча кўп бўлади. Бино-барин, ярим ўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги темпе­ратура кўтарилиши билан ортади.
Электромагнитик нурланишни чиқарадиган ёки уни бошқа энергия турига айлантирадиган, оптик спектрнинг кўриладиган инфрақизил ва ултрабинафша соҳаларида нурга сезгир бўлган ёки мазкур нурланишдан элементларнинг ички ўзаро таъсири учун фойдаланиладиган ярим ўтказгичли асбобларни фотоэлектрик ёки оптоэлектрон ярим ўтказгичли асбоблар дейилади. Фотоэлектрик асбобларда ёруғлик нури электрик энергияга айлантирилса, оптоэлектрон асбобларда унга қўшимча равишда ёки мустақил электрик энергия оптик нурланишига айлантирилади. Бундай асбоблар ишлайдиган тўлқин узунликлар оралиғи 1мм дан 1нм гача бўлади.
Ярим ўтказгичли оптоэлектрон асбобларни бир неча катта гуруҳларга ажратиш мумкин: яримўтказгич нурлантиргичлар, нурланиш қабулқилгичлари, оптожуфтлар оптоэлектрон интеграл микросхемалар ва ҳоказо.
Кўп яримўтказгичли нурлантиргичлар фақат нокогерент электромагнитик тебранишларни нурлантиради (ёруғлик чиқарувчи диодлар, яримўтказгичли индикаторлар, шкалалар ва экранлар).
Ярим ўтказгич лазерлар когерент ёруғлик нурлантиради, улар тайинли бўлган амплитудали, такрорийликли, фазали, йўналишли ва қутбланишли электромагнитик тўлиқнларни нурлантира олади.
Ярим ўтказгичли нурланиш ўзгартиргичлар оптик спектрнинг кенг оралиғида электромагнитик нурланиш энергиясини электрик энергияга бевосита айлантирадиган асбобдир. Бундай асбоблар қаторига фоторезисторлар, фотодиодлар, фоторанзисторлар, фототиристорлар, зарядли алоқали асбоблар, радиоацион нурланишли қабуллагичлар ва бошқалар киради.
Саноатда ишлаб чикариладиган асосий яримутказгич материаллардаги электронлар ва ковакларнинг яшаш вакти - куп холларда 10- 6 -10 – 8 с атрофида бўлади. Бундай материаллар ёруғлик сезмайдиган материаллар турига мансубдир.чунки одатдаги шароитларда ёруғлик туфайли ўтказувчанлик ҳосил бўлганини сезиш учун заряд ташувчилар бирор турининг яшаш вакти 10 – 3 – 10- 2 с дан кам бўлмаслиги керак. Амалда бундай шароитни хосил килиш мумкин. Бунинг учун яримутказгичнинг тақиқланган соҳасида рекомбинацияланиш марказлари ҳосил килиш керак. Аммо, рекомбтнацияланиш марказлари қанча кўп бўлса, шунча кичик бўлади деган хулосага келган эдик. Бу хулоса электронлар ва коваклар лари бир-бирга тенг бўлган ҳол учун туғри булади. Электронларнинг яшаш вакти n ни оширишнинг ( р камайса ҳам) оддий усуллари бор.


Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish