K. E. Onarqulov


мисол. узунликдаги ўтказгич, унинг узунлигига перпендикуляр йўналишда u тезлик билан ҳаракатлансин (3 - расм)



Download 0,58 Mb.
bet7/12
Sana01.07.2022
Hajmi0,58 Mb.
#726569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мас.Тал.Ноан.энергия

мисол. узунликдаги ўтказгич, унинг узунлигига перпендикуляр йўналишда u тезлик билан ҳаракатлансин (3 - расм). В индукцияли магнит майдон ҳаракат
3 - расм. Ҳаракат йўналишига перпендикуляр бўлган магнит майдонининг ўтказгич электронларига таъсири
йўналиши ўтказгич узунлигига перпендикуляр бўлсин. Ўтказгичдаги е зарядли эркин электронларнинг ҳар бири ўтказгич билан u тезликда ҳаракатланади. Уларнинг ҳар бирига f = euB Лоренц кучи таъсир килади. Фикран, Лоренц кучини унга тенг электр кучи билан алмаштирамиз.
катталикни Лоренц кучи майдонининг кучланганлиги деб атаймиз. Бу кучланганлик худди ўтказгичнинг узунликка тенг кесмасига

потенциаллар фарқи қўйилгандай тасаввур этамиз ва у индукциявий электр юритувчи кучга тенгдир.
.
Шундай қилиб, ўтказгичда ҳаракат қилаётган эркин электронларга Лоренц кучининг таъсири
ифодасига олиб келади.


3-маъруза. Mexanik energiyani elektr energiyasiga aylantirish. Gigroenergetika. Shamol energiyasidan foydalanish.

Режа


  1. Энергия турлари.

  2. Гидроэнергетика.

  3. Шамол энергияси ва ундан фойдаланиш.

  4. Шамол агрегатларининг қўлланилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш

Ҳар кандай жамиятнинг ва давлатнинг ривожланиш даражаси унинг энергия билан кандай даражада таъминланганлигига боглик. Чунки ривожланган мамлакатларда фан-техника ривожланиш жараёни жуда тез суръатларда амалга ошади. Бу эса энергия турларини уйлаб топиш, энергия ишлаб чикаришни такомиллаштириш ва ишлаб чикдрилган энергиянинг тежамкорлик билан фойдаланишни таказо этади. Энергия сайёрамиздаги барча мавжудодлар ва усимликларнинг хаётий эхтиёжи хисобланади. У ишлаб чикаришни такомиллаштирувчи мухим омилдир. Шунинг учун хам иктисодий ва кенг кўламда ишлаб чикаришнинг ривожлантириш учун ишлаб чикарилаётган маҳсулотларни таннархини тушириш учун аҳоли бошига тўғри келадиган миллий даромад улушини ошириб бориш барча давлатлар ривожланишининг асосий вазифаси ҳисобланади.


Иссиқлик электр станцияларида ёндирилаётган ёқилғининг химиявий энергияси буғ генератори (қозон)да турбо – агрегат (генератор билан бириктирилган буғ трубинаси)ни айлантирувчи сув буғи энергиясига айланади. Айланишнинг механик энергияси генераторда электр энергиясига ўзгаради. Электр станциялари учун ёқилғи сифатида кўмир, торф, ёнувчи сланецлар, шунингдек, газ ва мазутдан фойдаланилади.
Собиқ иттифоқ энергетикаси ҳосил қилинадиган электр энергиясининг 60% гача қисми КЭС ҳисобига тўғри келган.
АЭС —бу ўз моҳияти билан иссиқлик станциялари ҳисобланиб, улар ядро реакциясининг иссиқлик энергиясидан фойдаланади.
АЭС нинг асосий элементларидан бири реактордир. Жаҳондаги кўпгина мамлакатлардаги сингари собиқ иттифоқда ҳам асосан иссиқлик нейтронлари таъсирида U -235 уранининг парчаланиш ядро реакциясидан фойдаланилади. Бу реакцияларни амалга ошириш учун. реакторда ёқилғи U-235) дан ташқари нейтронларни секинлатгич ва табиийки, реактордаи иссиқликни олиб кетувчи—иссиқлик элтувчи бўлиши керак. ВВЭР типидаги (сув-сувли энергетик) реакторларда секинлатгич ҳамда иссиқлик элтувчи сифатида босим 01 гидаги одатдаги сув ишлатилади. РБМК типидаги реакторлар (канали катта қувватли реактор)да иссиқлик элтувчи сифатида мплатгич сифатида эса графит қўлланилади. Бу икки типидаги реактор россияда АЭС ларида кенг қўлланилмоқда.
Аввало шуни таъкидлаш лозимки шамол жуда улкан энергия манбаидир. Ер юзида содир бўлувчи жами шамолларнинг энергияси бутун сувликларнинг гидроэнергиясидан 100 баробар кўпдир. Таққослаш учун бир мисол:Бутун ер юзида 1987-йилда ишлаб чиқилган электр энергияси 1013кВт*соат бўлиб, бу йиллик шамоллар энергиясини тахминан 0. 3% ташкил этади, холос.
Шамол ҳам барча энергия турлари каби қуёш энергиясининг ҳосиласи бўлиб-у табиатдаги иссиқлик алмашиниши ҳодисасининг улкан конвекцияси тарзида намойиш бўлишидир.
Шамол энергияси кинетик энергия кўринишида бўлиб
ифода орқали аниқланади.
Бунда: ρ-ҳавонинг зичлиги U –шамол тезлиги V-ҳавонинг ҳаракатланувчи оқимининг ҳажми
Агар талаб этилган S-кўндаланг кесим юзасидан 1с да V ҳажмдаги ҳаво оқиб ўтади деб ҳисобласак шамол оқимининг қуввати учун
ифода ўринлидир.
Шамол энергиясидан қадим замонлардан бошлаб одамзот фойдаланишга ҳаракат қилган, оддийгина донни хас-хашаклардан тозалаш, уни янчиб ун қилиш мақсадида ёки денгизда сузиш учун шамолдан фойдаланган.
Кўпгина мамлакатларда шамол энергиясидан унумли фойдаланилмоқда. Лекин бизнинг мамлакатимизда ундан фойдаланиш қониқарли эмас.
Ҳозирда ер юзида турлича қувватга эга бўлган шамол электростанциялари мавжуд бўлиб, ҳар бир электростанцияда ўнлаб ҳатто юзлаб шамол парраклари ўрнатилган шамол миноралари бор. Бу миноралардаги генераторлар турига қараб 2 кВт дан 3000 кВт гача электр энергияси ҳосил қилиш имконига эгадир. Масалан: АВЭУ-6 туридаги қурилма 5 м/с тезликдаги шамол эсаётганда 2-3 кВт энергия хосил қилса, GROWIAN туридаги қурилма 3000 кВт электр энергияси ҳосил қилади.
Шу қатори шамол таъсирида сувни баландликка кўтариб берувчи шамол сув насослари ҳам мавжуддир.
Шамол энергиясидан фойдаланишни қийинлаштирувчи икки омил мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:
1. Шамолни доимо мавжуд бўлмаслиги, бунда истеъмолчи учун берилаётган энергия ҳамма вақт ҳам бир хилда бўлмайди. Шамол келганда энергия бўлади, шамол келмаса энергия ҳам йўқ.
2. Шамол тезлигини вақт давомида ўзгариб туриши шамолни гоҳ кучайиб, гоҳ пасайиши.
Бу қийинчиликларнинг биринчисини бартараф этиш мақсадида энергияни заҳира қилиб қўювчи қурилмалар аккумляторлар тайёрланади.
Энг содда энергия аккумлятори – шамол келганда уни энергиясидан фойдаланиб сувни баландликда жойлашган идиш ёки ҳавзага кўтариб шамол энергиясини сувни потенциал энергиясига айлантирувчи қурилмадир.
Ҳозирги пайтда энергияни электр майдон энергияси тарзида сақловчи –индуктив энергия аккумлятори ҳам мавжуддир. Истиқболи катта бўлган энергия сақлагичларидан бири сувни водород ва кислородга айлантириб, сақлаб турувчи иншоотлардир. Иккинчи қийинчилик ҳозирда умуман бартараф этилган. Ҳар бир шамол электростанциясида парраклар тезлигини ўзгариши қандай бўлишидан қатъий назар, олинаётган энергияни ўзгартирмай бир хилда бўлишини таъминловчи созлагич механизмлар мавжуддир.
Бизни мамлакатимизда шамол тез-тез бўлиб турадиган жойлар анчагина. Масалан Тошкент вилоятининг шимолий, шарқий ноҳияларида, Бекобод ноҳияларида ҳамда Фарғона водийсини Қўқон шахри ноҳияларида шамол тез-тез бўлиб туради, айниқса бахор ойларида ва ёзни бошида бу жойларда ҳар куни ҳам шамол эсади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кўпгина шамол электростанциялари учун 5м/с тезликдаги шамолни эсиши етарлидир. Республикамиз шароитида эса шамолни ўртача тезлиги 10-15м/с дан кам эмас.
Шамол агрегатларининг қўлланилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш:
“Ромашка” туридаги сув кўтаргич насоси шамолнинг механик-кинетик энергиясидан фойдаланиб ишлайди.
Шамол энергияси хисобига ишлайдиган “Ромашка” туридаги сув кўтаргич насоси хўжаликларда, боғдорчилик ва дала ҳовлиларида суғориш ишларини бажаришда ишлатилади.
Шамол қурилмасининг тузилиши 1-расм.
Шамол қурилмаси асосан қуйидаги тўртта қисмдан иборатдир:
1. Шамол электр қурилмаси
2. Насос
3. Шамол қурилмаси махкамловчи қозиқлар
4. Шамол қурилмаси билан қозиқларни тортиб турувчи симлар


Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish