К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар –



Download 1,14 Mb.
bet110/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар – бу қуйидаги шартларнинг бирига жавоб берувчи меҳнат воситалари ва предметлари (хўжалик инвентарлари):
а) хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган;
б) қиймати бир бирликга сотиб олиш чоғида Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача бўлган.
Қийматидан қатъий назар инвентарлар ва хўжалик буюмларига қуйидагилар киради:

  • махсус инструментлар ва мосламалар;

  • махсус ва санитар кийимлар, махсус пойафзал;

  • ўриндиқ буюмлари (кўрпа, ёстиқ, чойшаб ва шу кабилар.);

  • канцелярия буюмлари (калькуляторлар, столусти приборлари ва бошқалар);

  • ошхона инвентарлари (қошиқ, вилка, қозон, чойник-пиёлалар, пичоқ, скатерт ва шу кабилар);

  • вақтинчалик мослама ва қурилмалар (титулсиз иншоатлар)- тахта йўлкалар, ювиниш хоналари, ҳожатхона ва шу каби қурилиш-монтаж ишлари тугагач уларнинг қийматига кирувчи мосламалар;

  • хизмат муддати бир йилгача бўлган смена жиҳозлари;

  • балиқ овлаш қуроллари (қармоқ, тўр ва шу кабилар).

Бухгалтерия ҳисобида хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар турган жойига қараб акс эттирилади. Ушбу белгисига кўра улар икки гуруҳга бўлинади:

  • омбордаги хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар;

  • Фойдаланишдаги хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар.

Мос равишда хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар қуйидаги счетларда ҳисобга олинади:
1.Омбордаги заҳиралар - 1080 «Инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счётида.
2. Фойдаланишдаги қисми – 014 « Фойдаланишдаги инвентарлар ва хўжалик буюмлари» балансдан ташқари счётда.
Корхонага барча манбалардан келиб тушган хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар (таъминотчилардан, таъсисчилардан, бепул берилган ва бошқалар) 1080 «Инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счётига кирим қилинади (Дебет 1080 Кредит 6010,4610,8530,4220,6990,1010-1090, 4110,9390,5010 ва бошқалар).
Омбордан фойдаданишга берилган инвентарлар ва хўжалик буюмлари бирданига харажатлар счётларига ҳисобдан чиқарилади (Дебет 2010,0810,9410,9420 ва бошқа счётлар Кредит 1080). Бир вақтнинг ўзида ишлатишга берилган инвентар ва хўжалик буюмлари 014- балансдан ташқари счетнинг киримида акс эттирилади. Ушбу счётдан улар хизмат муддати тугаганда, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганида махсус далолатномалар асосида чиқим қилинади.
Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг сотилиши, бепул берилиши, таъсис бадали сифатида киритилиши 9220 «Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқимлари» счетининг дебетида ва 1080- счетнинг кредитида таннархи бўйича акс эттирилади.
Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича уларнинг номлари, баҳолари ва бошқа белгиларига қараб юритилади.



Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish