К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар"



Download 1,14 Mb.
bet166/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар". Ушбу пассив счётнинг кредит томонида ҳисобланган меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс эттирилади. Бу счётнинг дебет томонида ҳисобланган меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади. Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни ҳисоблашда ушбу суммалар меҳнат ҳақи жамғармасига жорий ойга тўғри келадиган таътил кунлари суммаси миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар учун ходимларга тўланган суммалар жорий ойда берилган бўнак суммаси каби акс эттирилади.;
6720 "Депонентланган иш ҳақи". Ушбу счётда ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.
6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" ва 6720 "Депонентланган иш ҳақи" счётлари бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни счётларда акс эттириш тартиби 10.6-жадвалда келтирилган.
10.6-жадвал
Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни счётларда акс эттириш тартиби

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет



Кредит

1

Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

0810-0890

6710

2

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди

1010-1120, 2910-2990

6710

3

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510-счёт қўлланилганда)

1510

6710

4

Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш цехлари, яроқсиз маҳсулотни тўғирлаш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ишчиларига меҳнат ҳақи суммалари ҳисобланди

2010, 2310, 2510, 2610, 2710

6710

5

Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9410-9430

6710

6

Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва бошқалар)

3190

6710

7

Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи

9210

6710

8

Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага қайтарилди

5010

6710

9

Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9720

6710

10

Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди

9430

6710

11

Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати корхона ишчиларидан ушлаб қолинди

6710

4790

12

Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, мукофотлар ва ҳоказо)

6710

5010

13

Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди

6710

4220-4290

14

Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди

6710

4610

15

Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб қолинди

6710

4710

16

Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушлаб қолинди

6710

4730

Қуйида ходимларга асосий иш ҳақи, меҳнат таътили ҳақи, меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун нафақани ҳисоблаш, улардан ушланмаларни амалга ошириш ва иш ҳақини бериш тартибларига қисқача тўхталамиз.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish