К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

6.
 
Табиий географиянинг тадқиқот усуллари. 
 
Табиий географик тадқиқотлар олиб боришда ҳамма фанларда 
қўлланиладиган, ҳамда махсус тадқиқот усулларидан фойдаланилади. 
Ҳозирги пайтда деярли ҳамма фанларда тизимли тадқиқот усуллари 
кенг қўлланилади. Тизимли тадқиқот усулида ҳар бир табиий географик 
борлиқ (объект) ўзаро таъсирда бўладиган турли хил таркибий қисмлардан 
иборат тизим деб қаралади. Географик қобиқни тизим деб оладиган 
бўлсак, у яна вертикал ва горизантал йўналишда янада майдароқ 
тизимчаларга, мазкур тизимчалар янада кичикроқ тизимчаларга бўлиниб 
кетади.
Бундан ташқари табиий географияда фанлараро қўлланиладиган 
математик, геохимик, геофизик ва моделлаштириш усулларидан ҳам 
фойдаланилади. 
Ҳозирги пайтда табиий географияда математик усуллар жуда 
сустлик билан қўлланилмоқда. Кўпроқ математик статистика ва 
эҳтимоллар назарияси қўлланилмоқда. Географик объектлар жуда 
мураккаб бўлганлиги учун ҳозиргача уларни математик жиҳатдан 
ифодалаш анча мураккаб масала ҳисобланади. Шунга қарамасдан 


19 
мураккаб математик таҳлил усуллари геоморфологик тадқиқотларда кенг 
қўлланилмоқда (Девдариани, 1973). 
Геохимик усуллар ландшафтшунослик тадқиқотларида кенг 
қўлланилади. Геохимик усул ёрдамида ландшафтшуносликда химиявий 
элементларни ҳаракати ўрганилади. Химиявий элементлар кўпроқ 
баландликлардан пастқам жойлар томон ҳаракат қилади. Натижада турли 
хил ландшафтлар ҳосил бўлади. 
Геофизик усуллар ёрдамида ландшафтларда содир бўладиган 
энергия ва модда алмашинуви жараёни ўрганилади. 
Моделлаштириш усули табиий географияда кенг қўлланилади. 
Ҳозирги пайтда жамият ва табиатни ўзаро таъсирини моделлаштириш 
табиий географияни ва экологик географиянинг асосий муаммоларидан 
бири ҳисобланади. 
Табиий географияда махсус тадқиқот усуллари кенг қўлланилади. 
Улар табиий географиянинг ўзида ишлаб чиқилган усуллардир. Бундай 
усулларга қиёсий тавсиф, экспедиция, картографик, палеогеографик, 
ландшафт-индикация ва бошқа усуллар киради. 
Қиёсий тавсиф усули табиий географияда қадимдан қўллаб 
келинади. Ҳозирги даврда ҳам мазкур усул географик тадқиқотлар олиб 
боришнинг асосий усули ҳисобланади. Қиёсий-тавсиф усули турли 
ҳудудларни рельефини, иқлимини, ички сувларини, ўсимлиги, тупроқ, 
ҳайвонот дунёси, табиат зоналари ва ландшафтларни ўрганишда кенг 
қўлланилади. Мазкур усул мамлакатшуносликда кўпроқ фойдаланилади. 
Экспедиция ёки дала усули табиий географиянинг асосий 
усулларидан биридир. Географик назариялар асосан далада тўпланган 
маълумотлар асосида ривожланади. Шунинг учун мазкур усул антик 
даврдан то ҳозирги давргача географик маълумотлар олишнинг ва 
табиатни ҳамда хўжаликни ўрганишнинг асосий усули бўлиб ҳисобланиб 
келмоқда. 
Экспедициялар комплекс ва махсус қисмларга бўлинади. Комплекс 
географик экспедицияларда маълум бир ҳудуднинг табиий ёки иқтисодий 
географик шароити ҳар томонлама тўла ўрганилади. Масалан, Буюк 
шимол экспедицияси (1733-1743), академик экспедициялар (1768-1774) ва 
бошқалар. Биринчи комплекс экспедиция натижасида Камчатка ярим 
ороли табиати ўрганилди, Шимолий Американинг шимоли-ғарбий 
қисмлари очилди, Шимолий Муз океани қирғоқлари ўрганилди. Иккинчи, 
яъни комплекс академик экспедицияларда Россиянинг турли қисмларини 
табиати ўрганилди. 30-йиллардаги Тожик-Помир комплекс экспедицияси, 
Хоразм экспедициялари ана шундай экспедициялардан бўлган. 
Мазкур экспедициялар табиатни ёки хўжаликни айрим таркибларини 
ҳамда тармоқларини ўрганиш учун уюштирилади. Масалан, геологик 
қидирув экспедицияларида ҳудуднинг геологик тузилиши ва фойдали 


20 
қазилмалари, 
тупроқшунослик 
экспедицияларида 
тупроқлар, 
ландшафтшунослик экспедицияларида ландшафтлар ўрганилади. Бундан 
ташқари мунтазам ишлайдиган экспедициялар ҳам уюштирилади. 
Масалан, Тян-Шань стационари 1945 йилда очилган. 
Картографик усул ҳар бир географик тадқиқот ишларида 
қўлланилади. Картографик усул ёрдамида табиий ва иқтисодий 
шароитнинг умумий ва хусусий томонлари тавсифланади. Масалан, 
комплекс хариталар, табиий хариталар, геология, тупроқ, ўсимлик, 
ландшафт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа хариталар. 
Аэрокосмик усуллари ҳам табиий географияда кенг қўлланилади, 
улар турли илмий ишларда ҳамда хариталар тузишда фойдаланилади. 
Палеогеографик усул табиий географияда геологик ривожланиш 
давомида табий шароитнинг шаклланиши ва ўзгаришини аниқлаш учун 
ишлатилади. Бундан ташқари мазкур усул маълум бир жараёнларни 
ривожланиши қонуниятларини аниқлаш асосида уларни ўзгаришини 
башорат қилишга имкон беради. 
Ҳозирги пайтда табиий географияда инженерлик географияси 
шаклланмоқда. Мазкур фан табиий география, инженерлик геологияси ва 
инженерлик геоморфологияси ҳамда инженерлик экологияси фанлари 
асосида ривожланмоқда. Инженерлик географияси мазкур фанларда 
қўлланиладиган дала, лаборатория ва механик-математик усуллардан 
фойдаланади. Шу билан бирга инженерлик географиясини ўзида ишлаб 
чиқилган тадқиқот усулларидан кенг фойдаланади. 
Савол ва топшириқлар. 
1.
Фан деганда нимани тушунасиз? 
2.
Фаннинг вазифаси нимадан иборат? 
3.
Фаннинг асосий мақсади нимадан иборат? 
4.
Фан қандай тизимларга бўлинади? 
5.
География фанлари тизими ҳақида нималарни биласиз? 
6.
Табиий география фанлари тизими қандай фанлардан иборат? 
7.
Иқтисодий географик фанлар тизими қандай фанлардан иборат? 
8.
Махсус географик фанларнинг вазифалари нимадан иборат? 
9.
География фанлари тизимини чизмасини тузинг. 
10.
Дарслик матнидан фойдаланиб антик даврда география фанини 
ривожланишининг асосий илмий натижалари жадвалини тузинг. 
11.
Ўрта асарларда география фани ривожига Ўрта Осиёдан чиққан 
қайси олимлар катта ҳисса қўшган? 
12.
Буюк географик кашфиётлар босқичида амалга оширилган 
сайёҳатлар йўналишини ёзувсиз харитага тушуринг. 


21 
13.
Географик қобиқ ва биосфера ҳақидаги таълимот қайси босқичда 
ишлаб чиқилди? 
14.
XX асрда география фанини ривожланишидаги асосий хусусиятлар 
нималардан иборат? 
15.
Умумий ер билимининг мақсади нималардан иборат? 
16.
Дарслик матнидан фойдаланиб Умумий ер билимининг асосий 
вазифалари жадвалини тузинг. 
17.
Табиий географияда қандай тадқиқот усуллари қўлланилиши ҳақида 
сўзлаб беринг. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish